Профилактикаси. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, хожатхоналарни тез-тез дезинфекция қилиб туриш, беморларни даволаш, геминолипидоз профилактикаси негизини ташкил қилади.
Гельминтозлар диспансер назорати
Гижжа касалликларини бошидан кечирганлар турли муддатларда УАВ педиатри , болалар боғчаси ва врачлари назоратида бўлишади.
Гельминтозлар
|
Диспансер
кузатув
|
Назорат тахлиллар сони
|
Тахлиллар муддати
|
Ташхисот услублари
|
Аскаридоз
|
1 ой
|
2
|
Даводан 10 ва 20 кундан сўнг
|
Капрология
|
Энтеробиоз
|
2 ой
|
3
|
Даводан 15-20 кундан кейин, сўнгра хар 2 хафтада
|
Ёпишқоқ лента
|
Гименолепидоз
|
6 ой
|
4
|
Даводан 2 ойдан сўнг, кейин хар ойда
|
Капрология
|
Тениоз ва тениаринхоз
|
5 ой
|
5
|
Даводан 2 ойдан сўнг, кейин хар ойда
|
Анус бурмаларидан суртма олиш
|
IV боб.
ЎТКИР РЕСПИРАТОР ИНФЕКЦИЯЛАР
Ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) – этиологияси жиҳатидан турли, клиник белгилари жиҳатидан умумийлиги кўп бўлган касалликлар гуруҳидир. Бу касалликларнинг кўпчилигини вируслар қўзғатади. Грипп, парагрипп, аденовирус касаллиги, риновирус касаллиги, респиратор - синцитиал инфекция, микоплазма инфекциялари ва бошқалар ЎРК гуруҳига киради.
Статистик маълумотларга қараганда ер юзида ҳар йили 40 млн. га яқин одам ЎРК билан касалланади. Ҳар йили касаллик туфайли йўқотиладиган иш кунининг 15-20% и шу касалликларга тўғри келади. Эпидемия вактларида корхона хизматчиларнинг 30-80%и ишдан қолади. Буни иқтисодий жиҳатдан қаралганда битта эпидемиянинг ўзи бизнинг давлатимизни ўзида 2-3 млрд. сўмга тенг бўлади. АҚШда эса 2-5 млрд. доллар зарар келтиради. ЎРК да эпидемиологик ҳамда клиник ўхшашликлар бўлиши билан бирга ҳар бир касалликда ўзига хослик ҳам бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |