Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet71/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ТЕНИОЗ


Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси, чўчқа салитёри бўлиб, у лентасимонг гижжа – 1000 га яқин бўлакчалардан(15-расм) ташкил топган бўлади, бўйи 1-2 метргача етади. Тумшуғида 4 та сўрғичи ва 20-30 та илмоқли хартуми бор (16-расм).
Эпидемиологияси. Тениоз перорал биогельментоз антропоноздир. Инвазия манбаи ва гижжанинг охирги хўжайини одам ҳисобланади. Балоғатга етган гижжа одам ичагида яшайди ва ундан вақти-вақти билан етилган бўлакчалар ажралиб нажас орқали ташқарига чиқарилади. Бу бўлакчаларда гижжа тухумлари бўлади, гижжанинг оралиқ хўжайини асосан уй чўчқалари, ҳайвонларнинг мускуллари орасидаги бириктирувчи тўқимада тухумлардан личинкалар –цистицерклар (custocercus cellulosis) пайдо бўлади. Уларнинг диаметри 7-10 мм. Одамда оралиқ хўжайин бўлиши мумкин қачонки ичакдан ошқозонга ўтган вақтида масалан қусганда. Цистицерклар кўпчилик органларда: бош мияда, кўзда, мушакларда, тери ости ёг клечаткаси, жигарда, буйракда ривожланиши мумкин. Инвазия давомийлиги бир неча йилгача давом этади. Касаликка берилувчанлик ҳамма ёшда учрайди. Гижжа одамга асосан яхши пиширилмаган чўчқа гўшти истеъмол қилганда юқади. Ҳиндистон, шимолий Хитой, Африка ва жанубий Африкада кўпроқ тарқалган.
Патогенези. Одам организмида гижжа тухумлари (финналар) киргандан 2-2,5 ой ўтгач турли органларда личинкалар ривожланади. Личинкалар тўқималарнинг сиқилишига, яллиғланишига сабаб бўлади ва токсик аллергик таъсир қилади. Чўчқа ошқозонига тушган чўчқа солитёри тухуми ёрилади ва атмосферада ажралиб чиқиб, ичак ҳамда ошқозон тизимига ўтиб қон оқимига тушиб бутун организмга тарқалади. 24-72 соатдан кейин мушаклараро қўшувчи тўқимага чўкади, бу ерда 2 ойдан сўнг финнага айланади. Финналар одам ичагида етук паразитга айланади.
Ташхисоти. Тениоз ташхисоти худди тениаринхоздагига ўхшаш иммунологик реакция РНГ ва РФА асосида қўйилади.
Давоси. Цистицеркоз ривожланиш хавфи бўлганлиги сабабдан тениозни даволашда фенасал дихлорофен, трихлорофен ишлатилади. Чунки улар бемор ичагида гижжанинг парчаланишига сабаб бўлади. Тениозда дегельминтизация қилиш учун қирққулоқ препаратлари ишлатилади. Цистицеркозда празиквантель қўлланилади. Бу дори кунига 50 мг/кг ҳисобидан 10 кун босим берилади. Аллергик реакциясининг профилактикаси учун бу дори билан бирга глюкокортикоидлар тайинланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling