Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet68/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Асорати: Аскаридознинг кўпинча учрайдиган асорати – механик ёки спастик ичак тутилишидир. Қоринни пайпаслаганда шарсимон, хамирсимон консистенцияли шиш аниқланади. Айрим ҳолларда юпқа қорин деворидан ичак бўшлиғидаги гельментларнинг танасини пайпаслаш мумкин.
Аскаридознинг оғир асоратларига гельментнинг ўт йўллари ва қонга ўтишидир. Бундай ҳолатда жуда кучли оғриқлар пайдо бўлиб, ҳатто наркотик анальгетиклар билан ҳам қолмайди. Оғриқ хуружлари фонида кўпинча қусиш пайдо бўлиб, қусуқ массалари билан гельментлар чиқиши мумкин. Холангиогепатит ривожланган ва ўт йўлларининг аскарида билан тўсилиб қолган ҳолларида сариқлик ривожланади. Ҳарорат асоратлар ривожланганда септик характерли бўлиб, изтиробли қалтираш билан кечади. Бактериал инфекциянинг қўшилиши натижасида йирингли холангит ва жигарнинг иккиламчи абцесси ривожланиши, қайсики бу ўз навбатида асоратланиб йирингли перетонит, йирингли плеврит, сепсис ва қорин бушлиғи абсцесси ривожланиши мумкин. Аскриданинг ошқозон ости бези йўллариги ўтиши ўткир панкреатит чақиради. Аскариданинг чувалчангсимон ўсимтага тушиши натижасида аппендицит ёки яллиғланишсиз апендикуляр коликага олиб келади.Баъзан аскаридалар тўғри ичакда тўпланиб механик ич тутилишига сабаб бўлади (14-расм). Айрим ҳолларда гельмент юқорига кўтарилиб ошқозон, қизилунгач ва оғиз ҳалқумга ўтиб, у ердан нафас йўлига ўтади, ҳамда асфикция – бемор ўлимининг сабаби бўлиши мумкин. Баъзи холларда аскарида таносил аъзоларида, кўз ёш, бурун каналида Евстахиев найида ўрта қулоқда, ташқи эшитув йўлида, буйрак атрофи клечаткасида аниқланади. Аскарида инвазияси инфекцион ва ноинфекцион касалликлар кечишини оғирлаштиради. Инфекцион касалликларда иммуногенезни бузади.
Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти. Аскаридозни миграцион босқич ташхисотида эозинофилли инфлиьтрат билан бирга клинико-рентгенологик, гематологик ва иммунологик маълумотларни аниқлаш мумкин. Бу инфильтратларнинг рентгенологик кўриниши сил, пневмония ўпка ракига ўхшаб кўриниши мумкин. Аскаридозли инфильтратларнинг ўзига хос хусусияти тезда ўзидан ўзгариш қолдирмасдан йўқолиб кетишидир.
Аскаридознинг биринчи босқичида ишончли аниқлаш усули бемор балғамида аскарида личинкасини топиш ҳамда қонда специфик антителони аниқлашдир. Ичак босқичида касалликни аниқлашнинг асосий услуби нажасни аскарида тухумларига текширишдир. Агар аскарида тухумлари дуоденал ширада аниқланса, бу паразитнинг ўт йуллари ва ошқозон ости бези йулларида эканлигидан далолат беради. Аммо баъзида ичакда битта жинсдаги аскарида бўлса, уни рентгенологик аниқлаш мумкин. Бунинг учун беморга контраст модда ичирилади ва рентгенда калинлиги 0,4-0,6 см.ли йўлакча кўринишидаги ёруғланиш аниқланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling