Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet83/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

РИНОВИРУСЛИ ИНФЕКЦИЯ

Риновирусли инфекция - ҳаво –томчи йўл орқали юқадиган, асосан бурун – ҳалқум шиллиқ қаватининг зарарланиши ва тумов белгилари билан кечадиган ўткир антропоноз инфекциядир.


Эпидемиологияси. Касаллик манбаи касал одам, соғлом вирус ташувчи. Кўпинча мактабгача бўлган болалар ва катталар касалланади. Вирус сероварлари кўп бўлганлиги туфайли йил давомида бир неча марта касалланиш мумкин. Кўпинча совуқ мавсумда учрайди.
Патогенези. Вирус бурун шиллиқ қаватида кўпаяди ва яллиғланиш жараёнига сабаб бўлади. Кўкрак ёшдаги болаларда жараён ҳиқилдоқ, трахея – бронхларга тарқалиши мумкин.
Иммунитет типоспецифик, 2-3 йил атрофида.
Клиникаси. Яширин давр 1-6 кун. Касаллик титраш, бошда оғирлик ҳисси билан бошланади. 1-2 соатдан сўнг бурун битиши, акса уриш, бурундан шиллиқ ва сувсимон ажралмалар келади. Бурун ажралмалари кейинчалик сариқ рангга кириши мумкин (йирингсимон). Йўтал, томоқ қичиши, конъюнктивит, кўздан ёш оқиш, ҳид билиш, таъм билишнинг бузилиши, умумий заҳарланиш белгилари кучсиз намоён бўлади. Тана ҳарорати нормал ёки субфебрил, юзи рангпар, бурни кенгайган, оғзи ярим очиқ, лабида герпес, бурун шиллиқ қавати гиперемияланган, жағ ости ва бўйин лимфа тугунлари катталашган. Касаллик 2 ҳафта давом этади.
Асоратлари: бронхит, пневмония, синусит, отит.
Давоси. Уй шароитида товон, камбаласимон мушакга хантал қўйиш, оёққа иссиқ ванналар, бурун соҳасига УВИ, УФО. Интраназал эфедрин, нафтизин, пиносол, галазолин. Бурун йўлларига лейкоцитар интерферон. Асоратланса, антибиотиклар яхши эффект беради.


ПАРРАНДА ГРИППИ
Парранда гриппи – бу одамлар гриппи вирусининг А типдаги штаммларидан бири чақирадиган паррандалар юқумли касаллигидир. Бу касаллик биринчи марта бундан 100 йиллар олдин Италияда аниқланган.
Миграцияланувчи сувда сузувчи қушлар – кўпинча ёввойи ўрдаклар парранда гриппи вирусининг табиий резервуари ҳисобланади ва қушларнинг инфекцияга мойиллиги кам. Уй паррандалари, жумладан товуқлар, куркаларнинг бу касаллик эпидемияларига мойиллиги бор.
Парранда гриппи вируси H5N1. Биринча марта 1961 йилда Жанубий Африкада топилган. Ёввойи қушлар ташувчиси бўлиб, кўчиб юрувчи қушлар эса бу қитъаларга тарқатади ва маҳаллий қушлар, жумладан уй паррандалари ғоз, ўрдак, товуқ, куркаларга юқтиради. 1997 йилга қадар H5N1 одам учун хавфсиз деб ҳисобланган. Лекин Гонконгда касалликни юқтирган 18та бемордан 6таси ҳалок бўлиши бу фикрни инкор этди. 2003-2004 йилларда парранда гриппи эпидемияси Осиёнинг 8та мамлакатида: Камбоджа, Хитой, Индонезия, Япония, Лаос, Жанубий Корея, Тайланд, Въетнамда қайд этилди.
Жабр кўрган мамлакатлар раҳбарияти қатъий карантин чора-тадбирларини олиб бориб, касалликнинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик учун 100 млн.дан ортиқ уй паррандалари қириб юборилди.
2004 йил март ойида касаллик бироз камайди. 2005 йилга келиб яна парранда гриппининг янги ўчоқлари Камбоджа, Қозоғистон, Малайзия, Монголия, Въетнам, Россия, Туркия, Руминияда пайдо бўлди. Камбоджа, Индонезия, Тайланд, Въетнамда эса одамлар ҳам бу касаллик билан оғриганлиги қайд этилди. ЖССТ маълумотларига қараганда 2006 й 10 март ойигача парранда гриппи билан 175та касалланиш қайд этилди. Шундан 2та ҳолатда юқиш паррандадан одамга эмас, балки одамдан одамга юққанлиги аниқланди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling