Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet84/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Этиологияси. Паррандаларда касаллик чақирадиган 15та парранда гриппининг субтиплари маълум. Улар бир-биридан антиген структураси билан фарқ қилади: гемагглютинин (Н) ва нейроминидаза (N). Парранда гриппининг H5N1 субтипи юқори патогенликка эга. 1- марта бу субтип билан зарарланиш 1997 йил Гонконгда кузатилган. Бунда H5N1 штамми 18 кишига юққан, улардан 6таси нобуд бўлган. Текширувлар натижаси шуни кўрсатдики, бунда касаллик манбаи – уй паррандалари бўлиб, касалланган беморлар шу паррандалар билан мулоқотда бўлишган ва касаллик улардан одамга юққан.
H5N1 вируси текширилганда унинг жуда тез мутациялана олиши ва гриппнинг бошқа турларини қўзғатувчи вируслар гени билан қўшилиб, янги штаммлар ҳосил қилиши аниқланди. Олимларнинг таъкидлашича, 1918-1919 йилдаги “испанка”ни айнан парранда гриппининг мутацияга учраган субтип келтириб чиқариб, ўнмиллионлаб одамлар ёстиғини қуритган. Энди кутилаётган эпидемия “испанка” вируси мутациясини такрорлайди, деган фикрлар мавжуд.
Одамдаги парранда гриппига характеристика. 1997 – Гонконгда парранда гриппи вируси (H5N1) куркаларни ва одамларни зарарлади. Бунда 1- марта касалликнинг қушлардан одамга юқиши аниқланди.
Бу вақтда 18 нафар киши госпитализация қилинди ва улардан 6 нафари ҳалоқ бўлди. Эпидемияни ликвидациялаш мақсадида 1,5 млн товуқ – вирус манбаини йўқотиш учун қириб юборилди.
1999 – Гонконгда H9N2 парранда гриппи 2 нафар болага юқди. Болаларнинг иккаласи ҳам соғайиб кетди. Бунда касаллик манбаи уй паррандаси бўлиб, бевосита ундан одамга ўтганлиги аниқланди. Лекин одамдан одамга ўтиши ҳам эҳтимолдан холи эмас эди. 1998 – 1999 йилларда Хитойнинг материк қисмида ҳам H9N2 вируси одамларда аниқланди.
2003 – Хитойдан Гонконгга кўчиб келган оиланинг 2та аъзоси H5N1 парранда гриппи вируси билан зарарланди. Бири ҳалок бўлди, иккинчиси соғайиб кетди. Касаллик қандай юққанлиги аниқланмади. Шу оиланинг бошқа аъзоси Хитойда респиратор касалликдан ўлганлиги маълум бўлди.
2003 – Нидерландиядаги парранда фермаси ишчиларида H7N7 грипп вируси аниқланди. Касаллик ишчиларнинг 86тасида аниқланди, улардан 3таси уларнинг оила аъзолари эди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling