Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet87/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ташхисоти. 1997 йилда одамда грипп инфекциясини аниқлаш услубларидан гемагглютинацияни ингибирлаш реакцияси парранда гриппи вирусига қарши антителоларни аниқлашда сезгирлиги паст эканлиги аниқланди. Шундан сўнг бу вирусга нисбатан антителоларни аниқлашда янада сезгирроқ усуллар таклиф қилинди. Улардан бири микронейтрализация ва махсус Н5га сезгир бевосита ELISA (иммунофермент таҳлил)дир. Бу усулларнинг спецификлиги ва сезгирлиги Вестерн блот қўлланилганда янада ошиши аниқланди. 18-59 ёшли беморларда анти Н5 антителоларни Вестерн блот билан биргаликда микронейтрализация усулида аниқлаш 80% сезгирлик ва 96% спецификликка эга. 15дан кичик ёшли болаларда эса зардобдаги анти Н5 антителоларни аниқлаш Вестерн блот билан биргаликда ELISA усули қўлланилганда 100% сезгирлик ва 100% спецификликка эга эканлиги аниқланди.
Парранда гриппи вирусининг вирулентлигини аниқлашда полимераз занжир реакциялари эффектив қўлланиб келинмоқда. Бундан ташқари, парранда гриппининг циркуляциядаги вирусларини мониторинги учун генотиплашнинг оддий молекуляр усули қўлланилляпти.
Кейинчалик real time reverse transcriptase (RRT-PCR) анализи вирусни тезда аниқлаш имконини берди. Бу усулда бир босқичли аниқлаш усуллари ва флюоресцент зондлардан фойдаланилади. Бу усулни вирус аниқлашнинг стандарт услублари билан қиёслаш мумкин: товуқ эмбрионидан грипп вирусини ажратиб олиш ва гемагглютинини гемагглютинацияни ингибирлаш реакцияси ёрдамида субтипларга ажратиш.
Давоси. Парранда гриппи вируси амантадин ва ремантадин каби грипп А вируси репродукциясини ингибирлайдиган препаратларга сезгир. Бундан ташқари нейроминидаза ингибиторларидан занзивир каламушлар буйраги ҳужайраларида вирус репликациясини ингибирлаган ва вирус нейроминидазаси активлигини ингибирлаган. Кунига 2 маҳал (50 ва 100мг/кг) занзивирни интраназал юбориш сичқонларни ўлимдан сақлаб қолган. Бундан ташқари занзивир вируснинг ўпкадаги миқдорини камайтирган ва унинг мияга тарқалишининг олдини олган. Орал юбориладиган нейроминидаза ингибитори RWJ-270201 занамивир (Zanamivir) ва озелтамивир (Oseltamivir) билан бир вақтда текширилганда уларнинг сичқонларни летал инфекциялар H5N1 ва H9N2дан ҳимоя қилиши аниқланди. БЖССТ 2007 йилда парранда гриппини даволашда ва унинг олдини олишда “Тамифлю”(Осельтамивир) тавсия қилади. RWJ 270201 нейроминидазани ингибирлаш бўйича занамивир ва озельтамивирдан анча устун эканлиги аниқланди. H5N1 вируси экспозициядан 48 соатдан сўнг даво бошлаганда, RWJ – 270201нинг 10мг/кг дозаси 50% сичқонларни ўлимдан сақлаб қолди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling