Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet88/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Профилактикаси. Касалликнинг олдини олишда санитар-ветеренария хизмати билан биргаликда олиб борилади. Касаллик манбаларидан асосийларидан бири касал парррандаларни қириб ташлаш лозим. Парранда гўшти ва тухумни тўлиқ термик ишлов бериш касалликнинг олдини олишнинг асосий омилларидандир.
Касаллик манбаи ҳисобланган касал одамни аниқлаш, ажратиб, уни даволаш мақсадга мувофиқдир.
Парранда гриппидан инсониятни ҳимоя қилиш учун қатор давлатларда вакцина ишлаб чиқариш учун илмий изланишлар олиб борилмоқда.


4.2. НАФАС ЙЎЛЛАРИНИНГ БАКТЕРИАЛ ИНФЕКЦИЯЛАРИ


МЕНИНГОКОККЛИ ИНФЕКЦИЯ

Менингококкли инфекция Nеisseria meningitidis чақирувчи, ҳаво томчи механизми орқали юқувчи, ўткир антропоноз касаллик бўлиб,қулоқ-бурун ҳалқум шиллиқ қавати, миянинг чўзилмайдиган юмшоқ пардаси яллиғланиши ва специфик септицемия белгилари билан тавсифланади.


Тарихий маълумот. Менингококк инфекцияси қадим замонлардан бери маълум. 1805 йили Женевада менингококк инфекциясининг катта эпидемияси бўлиб ўтди.Ўша йили унинг клиникаси батафсил ўрганилди ва матбуотда эълон қилинди. XIX аср давомида Оврупада бир неча марта менингит эпидемияси кузатилди. 1863 йили Қрим, Кавказ ва Россиянинг бошқа губернияларида ҳам менингит эпидемияси қайд қилинди.
Илгариги Совет Иттифоқида 1930-40 йиллар мобайнида бир неча марта менингит эпидемияси кузатилди. Ундан кейинги 25 йил давомида менингит спорадик тарзда учраб турди..1967 йилдан бошлаб менингит билан касалланиш ҳоллари яна кўпая бошлади, болалар жамоаларида эпидемиялар ҳам қайд қилинди. Республикамизда охирги эпидемик тўлкин 1971 йилдан 1977 йилгача давом этган (Ходжаев Ш.Х,1986).
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига, кўра, ҳозирги вақтда бу касаллик ер юзининг деярли ҳамма мамлакатларида учраб туради ва баъзан катта-кичик эпидемиялар тарзида ҳам қайд қилинади.
Этиологияси. Бу инфекцияни қўзғатувчи микроб- менингококкни

1887 йилда Вексельбаум кашф этган. Менингококклар кўпинча лейкоцитлар ичида қўшалок-қўшалок бўлиб кўринади. Уларнинг ташқи кўриниши кофе донигаўхшайди.Бу микроорганизмлар грамманфий бўлиб, анилин бўёқлари билан яхши бўялади. Менингококк парчаланганда эндотоксин ажратиб чиқаради. МенингококкнингА, В, С, Д, Е, X, У, Z, 29Е, 35W деган хиллари маълум. Улар ташқи муҳитда узоқ тирик сақлана олмайди, қуёш нурлари ва совуқлик тез ҳалок қилади. Оддий дезинфекция моддалари (фенол, хлорамин, оҳак эритмаси) менингококкларни бир неча минут ичида ўлдиради.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling