Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet92/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Асоратлари. Даво кеч бошланганида турли асоратлар ва қолдиқ аломатлар аниқланади. Менингитдан соғайган кишиларда астения синдроми (тажанглик, тез чарчашлик, бош оғриги) учрайди. Ёш болалар менингитдан сўнг йиғлоқи бўлиб қолади. Даволаш вақтида антибиотиклар дозаси кам бўлса, менингит қайталаниб, зўриқиши мумкин. Энцефалит билан ўтган менингитдан сўнг камдан-кам ҳолларда оёқ-қўллар фалаж ёки ярим фалаж бўлиб қолади. Реконвалесцентларнинг 3 фоизида қулоқ оғир тортиб, кўзи хиралашади. Гидроцефалия кам учрайди.
Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти. Менингококкли инфекция касаллик тарихи, эпидемиологик анамнез ва клиник белгилар асосида қўйилиб, лабаратор тасдиқланади. Клиник шаклидан қатьий назар барча беморлар ҳалқумидан суртма олинади. Касаллик бемор терисида разеолёз тошмалар тошиши, яъни менингококкцемия билан кечадиган бўлса, албатта қон қандли бульонга экилиши шарт. Ташхис қўйишда баьзан қалин қон томчиси, тошмалар суртмаси экмаси узвий ёрдам кўрсатади. Менингит ташхисини аниқлашда орқа мия суюқлигини текшириш жуда мухим аҳамиятга эга. Менингококк менингитида ликвор йирингли ва лойқа бўлади, плеоцитоз кўпаяди (1 мм да 1000-10000 ҳужайра топилади), нейтрофилёз (60-100 %) аниқланади. Оқсил миқдори 1-3,3 фоизни ташқил қилади. Панди ва Нонне-Апельт реакциялари мусбат натижа беради. 2-3 см/куб. ликворни центрифугадан ўтказиб, чўкмасидан суртма тайёрланади. Пробиркада қолган ликворга 5 мл суюқ агар қўшилади ва термостатга қўйилади (микробларни тўплаш учун). Агарли муҳитда ўсиб кўпайган культура агллютинация реакцияси ёрдамида ўрганилади. Умуман менингококк культураси 4-7 кун текширилади.
Йирингли менингитларни асосан менингококк ва стафилококк пневмо-
кокклар қўзғатади.Уларни қиёслаш муҳим аҳамият касб этади.
Давоси. Касал ҳолати чуқур ўрганилиб даво асосланган бўлиши лозим. Беморга тўшакли режим, юқори сифатли парҳез, ҳамда этиотроп ва патогенетик даво буюрилади. Менингококкли назофарингитда этиотроп даво воситаси сифатида левомицитин буюрилиб, 5-7 кунлик даво курси тайинланади. Менингит билан оғриган беморни даволаш деярли ҳамма вақт шошилинч чоралар кўришни талаб қилади.
Менингитни даволаш беморга антибиотиклар, хусусан пенициллин буюришдан бошланади. Бир кунда 2000000 бир/кг ҳисобидан буюрилади. Беморнинг аҳволи жуда оғир бўлса, пенициллин дозаси оширилиб 1000000 Ед/кггача етказилади. Пенициллин гематоэнцефалитик тўсиқдан жуда қийинлик билан ўтади, яъни қондан бош мияга кам ўтади. Шу сабабдан менингитда пенициллин катта дозаларда буюрилади. Бензилпенициллиннинг натрийли тузини венага юбориш ҳам мумкин. Бир кеча-кундузда 2000000-12000000 бирлик дозада томчилаш йўли билан венага қуйилади). Пенициллиннинг катта дозада мушак орасига юборилганда, уни орқа мия каналига юбориш зарурияти йўқолади. Даволаш жараёнида пенициллин дозасини камайтириш мумкин эмас, акс ҳолда менингит аломатлари дарров зўраяди. Пенициллин билан даволаш ҳарорат тушиб , менингиал белгилар йўқолгунча давом эттирилади. Даво бошланганидан 5-6 кун утгач бемор эндолюмбал пункция қилиб кўрилади. Агар ликворда плеоцитоз камайиб, 1 мм даги ҳужайралар сони 100 дан кам ва улар асосан лимфоцитлардан иборат бўлса, даволаш натижа берган бўлади. Демак, пенициллин юборишни тўхтатиш мумкин. Агар бемор организми пенициллинга нисбатан сезувчан бўлса у ҳолда тетрациклин ёки левомицетин ишлатилади. Тетрациклин мушаклар орасига кунига 25 мг/кг ҳисобидан, левомицетин эса кунига 80-100 мг/кг ҳисобидан тайинланади. Левомицетин сукцинат парентерал йўл билан юборилганига яхши натижа олинади.
Патогенетик даво усуллари. Булар асосан заҳарланиш (инфекцион токсик карахтлик юз бермаслигига) ва бош мия шиши пайдо бўлмаслигига қаратилган усуллардир. Шу мақсадда организмга етарли миқдорда глюкоза эритмаси, физиологик эритма, плазма юбориб турилади, қон қуйилади. Бу хилдаги дезинтоксикацион даво 1-2 кун давом этади. Шу билан бир қаторда дегитратацион даво усуллари ҳам қўлланилади. Мушаклар орасига 20% ли магний сульфат эритмаси, натрий хлорид, кальций хлоридларнинг гипертоник эритмалари, сийдик ҳайдайдиган дорилар (гипотиозид, новурит) тайинланади. 15 %ли маннитол эритмасини (1 кг тана оғирлигига 3 г ҳисобидан) 30 фоизли мочевина эритмаси (1 кг 1г ҳисобидан) билан бирга ишлатилса яхши натижа олинади. Аммо буйрак касалланганида ва геморрагик аломатлари кўринганда мочевина ишлатиш мумкин эмас. Уотерхауз-Фридрихсен синдроми юз берганда (яъни менингококк сепсисининг ўта ўткир хилида) венага физиологик эритма, 5% глюкоза эритмаси, тегишли дозада норадреналин, мезотон, адреналин, кордиамин, гидрокортизон (100-200 мг), 5%ли аскорбинат эритмаси юборилади. Бу дориларни қанчадан ва қанча вақт юбориш кераклиги даволаш жараёнида қон босими ва пешоб қай даражада аслига келаётганига қараб аниқланади. Бемор коллапс холатидан чиқарилгач мушаклари орасига ҳар 4-6 соатда кортикостериоидлар юбориб турилади. Катта дозаларда аскорбинат кислота, 200-800 мл миқдорида 4 % ли натрий бикарбонат юбориш тавсия этилади. Талваса тутиши қайтарилса, беморга хлоралгидратдан клизма қилинади ва люминал ичирилади. Мушаклар орасига седуксен юборилса (бир кунда 50-100 мг) яхши натижа олинади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling