Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet100/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Клиникаси. Бруцеллёз одамларга турли хил шаклларда кечадиган касаллик бўлиб, унинг юққандан сўнг то биринчи белгилари пайдо бўлиш даври турғунлик даври деб аталади. Бу давр кўпинча 2-4 ҳафта чўзилади. Баъзан шундай ҳам бўлади: бруцеллалар одам организмига юққанда лимфа тугунларида бир неча ойлар давомида сақланиб туради, касалликни вужудга келтирмайди. Бу бирламчи латент давр ҳисобланади. Бу давр организмнинг реактив ҳолатига қараб ўзгариши мумкин. Бруцеллёз касаллигининг клиник белгилари беморларда баъзан рўй-рост намоён бўлса, баъзан билинар-билинмас юзага чиқади. Иситма бруцеллёз касаллигида кўп учрайдиган, узоқ давом этадиган асосий кардинал белги ҳисобланади. Уни олимларнинг кузатишларига қараганда бир неча хил турлари бўлиши мумкин: тўлқинсимон иситма, нотўғри интермиттенс иситма, доимий иситма, тартибсиз, субфебрил иситма ва ҳ.к.
Бруцеллёз иситмаси асосан бемор организмининг реактив ҳолатга боғлиқ бўлиб, маълум патогенетик қонуниятга асосланган. Баъзан ҳарорат юқори бўлиб, узоқ давом этса ҳам беморларда заҳарланиш кам сезилади. Умумий аҳволи ҳам айтарли оғирлашмайди, иштаҳадан қолмайди. Баъзан ҳатто иш қобилияти ҳам бирмунча сақланиб қолади.
Бруцеллёзда ҳарорат кўтарилганда кўпинча безгакдагидек хуружлар бўлиб туради. Хуруж бир суткада бир неча марта, аксарият куннинг иккинчи ярмида ва тунда қайтарилади.
Беморнинг эти увишиши, қалтариши, оёқ қўллари, бўғимлари ва мушаклари қақшаб оғриши 1-2 соат давом этади. Ҳарорат тушиши билан бемор жуда қаттиқ терлайди ва тун буйи 3-4 марта ички кийим ва чойшабларини алмаштиришга мажбур бўлади.
Бруцеллёзда қаттиқ терлаш умуман касалликнинг ҳарорати меъёрида бўлса ҳам кузатилади. Шунинг учун ҳам бруцеллёзда ҳам бемор ўз терларида ўзлари «чўмиладилар» дейишади. Бруцеллёзда дармонсизлик бошқа инфекцион касалликларга нисбатан камроқ билинади. Ҳарорат баланд бўлиб, қаттиқ терлаш билан давом этганда ҳам беморларда силласи қуриб, озиб кетишлик кўрилмайди.
Терида турли хил дерматитлар ва пигментацияларни кўриш мумкин. Бемор кўп терлагани сабабли териси нам, ҳатто ҳўл бўлади. Унда ҳар хил тошмаларни учратиш мумкин: петехия, розеола, папула, везикула, баъзан геморрагик тошмалар касалликнинг ўткир ва баъзан сурункали шаклларда учрайди, аммо кейинги вақтларда тошмалар камдан-кам учрайдиган бўлиб қолди. Шиллиқ пардаларга келганда, улар баъзан одатдагидан кўра рангсизроқ бўлиб қолади. Бурундан, милклардан ва бошқа ерлардан қон кетиши ҳам мумкин, фиброзит ва целлюлитлар асосан бириктирувчи тўқималарнинг яллиғланиши натижасида вужудга келади. Фиброзит ва целлюлитлар пайдо бўлиши, уларнинг катталашиши ёки кичрайиши касаллик фазаларининг ўзига ҳам боғлиқ. Бруцеллалар мулоқот орқали юққан тақдирда инфекция кирган жойга қараб регионар лимфа тугунчалари: масалан, қўлтиқ ости, чов, сон тугунлари ва ҳ.клар зарарланади. (бу асосан профессионал гуруҳда, яъни ҳайвонлар ёки ҳайвонот маҳсулотлари билан мулоқотда бўлувчи кишиларда учрайди).
Безларнинг катталашганлигини пайпаслаб аниқлаш мумкин. Бундан ташқари бруцеллёзда қорин бўшлиғида мезентериал, кўкрак қафасидаги бронхопульмонал ва бошқа лимфа тугунлари ҳам ўзгаради. Уларни аниқлаш бир мунча қийинроқ. Шундай бўлса ҳам қорин бушлиғидаги лимфа тугунларини чуқур пайпаслаб билса бўлади, кўкрак қафасидаги тугунчаларини эса рентген нурлари ёрдамида аниқлаш мумкин. Бруцеллёзда лимфа тугунлари туляремиядагидек жуда катталашиб кетмайди. Улар ўзгарганда нўхотдан товуқ тухумигача катталашиши ва ҳар хил консистенцияли ҳолатда бўлиши мумкин. Улар терисида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмасада босиб кўрилганда оғриқли бўлади. Лимфоаденитлар камдан-кам йиринглаши, ярага айланиши мумкин. Кўп ҳолларда улар сўрилиб тузалиб кетади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling