Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Юрак томир тизимидаги ўзгаришлар


Download 1.43 Mb.
bet101/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Юрак томир тизимидаги ўзгаришлар. Кўп йиллик кузатишлар натижасида Г.П.Руднев сурункали ёки ярим ўткир шаклли бруцеллёзда юрак томир тизими зарарланмаган бирорта бемор йўқ деган қарорга келди. Унинг фикрича асосан қон-томир тизими сўнгра юрак зарарланади. Бинобарин бруцеллёзда юрак-томир тизими бир қатор функционал ва органик ўзгаришларга учрайди, ундан ташқари юрак мушакларида токсик дистрофик ўчоқли миокардит белгилари кўпроқ миокардиодистрофия кузатилади.
Нафас аъзоларида бўладиган ўзгаришлар. Бруцеллёзда нафас органлариниг зарарланиши бошқа органларга нисбатан кам учрайди, масалан бронхитлар кўпинча касалликнинг ҳарорат билан ўтадигаи даврида учраши мумкин. Юқорида айтганимиздек бруцеллалар аспирацион йўл билан яъни нафас йўллари билан юқиши мумкин. Бундай ҳолларда касаллик бошланганда дастлабки белгилар ўпкада пайдо бўлади, яъни бирламчи бруцеллёз зотилжами вужудга келади
Овқат ҳазм қилиш тизимида ўзгаришлар. Беморларнинг иштаҳаси бўғилади, меъдасида функционал ўзгаришлар бўлади, меъда шираси камаяди, ёки бутунлай ишланиб чиқмайди, беморнинг тили караш боғлайди, томоғи, тилчаси қизаради, қон томирлар кенгайиб бирмунча бўртади. Беморларда рўй берадиган диспептик ҳолатлар яъни энтерит, колит, энтерколит ва бошқалар бу ҳолатни келиб чиқиш сабабларини аниқлашни талаб этади. Чунки бундай аломатлар бруцеллёзга доимо хос эмас. Бруцеллёзда баъан мезентериал лимфа тугунлари шишгани ва қорин оғриши кузатилади. Шунингдек жигар циррози, асцит ҳам вужудга келиши мумкин. Бруцеллёзда гепатолиенал синдром кўп учрайдиган муҳим белгилардан ҳисобланади. Касаллик оғир ўтса, жигарнинг шикастланиши шунчалик кўпроқ бўлади.
Сийдик ажратиш аъзоларидаги ўзгаришлар. Буйрак ва сийдик ажратиш органлари патологияси бруцеллёзда кам ўрганилади. Мавжуд адабиётлардаги маълумотларга қараганда сийдик чиқариш тизимида патологик ўзгаришлар кам учрайди. Буйракларда патологик ўзгаришлар рўй берган тақдирда ҳам клиник белгилари аниқ кўринмайди. Бруцеллёзда кўпроқ альбуминурия, цилиндрурия, ўчоқли нефрит, диффуз гломерулонефрит, пиелит, цистит ва ҳ.к учрайди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling