Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet103/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ташхисоти. Бруцеллёзнинг клиникаси кўп қиррали (полиморфизм) бўлиб, турғун белгиларга эга бўлмаслиги ва полициклик давом этиши касалликни ўз вақтида аниқлаш даволаш учун катта амалий аҳамиятга эгадир. Маълумки одатда касалликни батафсил йиғилган анамнезига, беморнинг шикоятига, эпидемиологик далилларга ва текширишдан олинган объектив натижаларга асосланиб ташхис қўйилади ва лабораториявий тасдиқланади.
Лаборатория ташхисот усуллари асосан 4 гуруҳга бўлинади: 1.Бактерологик ташхисот усуллари. 2.Серологик ташхисот усуллари. 3.Аллергик ташхисот усуллари. 4.Биологик ташхисот усуллари.
Бактерологик ташхисот усули. Бу усул бемор организмидан касаллик кўзғатувчи микробларни, яъни бруцеллаларни ажратиб олиш нуқтаи назаридан бруцеллёз ташхисотида биринчи ўринда туради. Лекин бемор организмида бруцеллалар бўлишига карамай хар доим улардан бактериологик ижобий натижа олиш мумкин бўлмайди, чунки бруцеллалар асосан ретикуло-эндотелиал тизимда бўлади ва қонга вақт-вақти билангина ўтиб туради ва шу даврлардагина бактериологик усуллар мусбат натижа беради. Бундан ташқари қонда бруцеллаларнинг бўлмаслиги касаллик даврида ўтказилган даволашларга ҳам боғлиқ бўлади.
Серологик ташхисот усуллари ҳам бемор организмида пайдо бўладиган махсус антителоларга асосланган. Серологик ташхисот усуллари амалий врачлар доирасида бактериологик усулларга нисбатан кенг тарқалган бўлиб, хар бир касалхонанинг лаборатория шароитида қўлланилиши мумкин. Бу усулларга асосан Райт ва Хедельсон серологик реакцияси киради. Райт реакцияси қуйидагича баҳоланади: агглютинация титри 1:50 бўлса, натижа гумон ҳисобланади, агглютинация титри 1:100 бўлса кучсиз мусбат, 1:200 - 1:400 бўлса мусбат реакция, 1:800 - 1:1600 ва ундан юқори бўлса реакция ўта мусбат деб ҳисобланади. Хеддельсон – Қайтмазов реакциясининг Райт реакциясидан устунлиги шундаки, услуби жиҳатидан жуда оддий ва осон, натижаси эса тез вақт ичида аниқланади. Шунингдек жуда сезувчан ва спецефик реакциядир. Хеддельсон реакциясининг сезувчанлиги текширилаётган қон зардоби ва антигеннинг юқори концентрациясида ишлатилишига боғлиқ. Бу реакция касалликнинг бошланғич даврида мусбат натижа бера бошлайди ва кўп вақтгача хатто бемор тузалиб кетгандан сўнг ҳам бир неча йиллар мобайнида мусбат натижа бера олади.
Пассив гемагглютинация реакцияси бруцеллёзда хос ва сезувчан реакция бўлиб, бруцеллёз касаллигининг ўткир, ярим ўткир шакл ларида ташхисий аҳамиятга эга. Бу реакция бруцеллёзнинг айниқса сурункали шаклларида Райт реакцияси манфий натижа берганда диагностик титрларда мусбат натижа беради, яъни реакция титри 1:100 ва ундан юқори нисбатда бўлса, реакция мусбат ҳисобланади.
Ҳозирда серологик ташхислашда замонавий ПЦР, ИФА ва иммунноблотинг реакциялари қўлланилмоқда.
Бюрне реакцияси. Бу реакция бруцеллёз билан касалланган бемор организмининг тери орасига юбориладиган бруцеллинга бўладиган маҳаллий аллергик реакциясига асосланади. Унинг методикаси қуйидагича: текширилмоқчи бўлган бемор билагининг ички сатҳига, терининг эпидермис қаватига ингичка игна билан асептика қоидаларига риоя қилинган ҳолда 0,1 мл миқдорда бруцеллин (бруцеллалари бўлган ўстирилган уч хафталик культуранинг фильтрати) юборилади. Бемор организми бруцеллаларга нисбатан сезувчан бўлса 8-10 соатдан сўнг терининг бруцеллин юборилган жойида яллиғланиш аломатлари пайдо бўлади ва 24-28 соат давомида зўрайиб, энг ривожланган нуқтага, сўнг бу аломатлар аста-секин сусайиб йўқола бошлайди. Бинобарин, Бюрне реакциясининг натижаси мана шу маҳаллий яллиғланиш жараёни диаметрига қараб баҳоланади. Агар яллиғланиш диаметри 1 см бўлса реакция натижаси салгина мусбат деб ҳисобланади. 4-5 см бўлса мусбат, 6-8 бўлса реакция ўта мусбат деб ҳисобланади.
Давоси. Кўп вақтлар мобайнида бруцеллёзни даволаш масаласи муаммо бўлиб келди. «Бруцеллёз» тузалмайди, «Бруцеллёз даволаб бўлмайдиган касаллик» деган гаплар шунинг учун тарқалган бўлса керак. Хатто француз олими Шарль Николь «Бруцеллёз бемор учун бахтсизлик, врач учун исноддир» деган эди. Эндиликда эса бруцеллёзни даволаш учун бир канча муваффақиятлар қўлга киритилди.
Антибиотиклар билан даволаш. Антибиотиклар касалликнинг бруцеллаларга бактериостатик таъсир кўрсатади, яъни бруцеллаларнинг ривожланиши ва кўпайишини тўхтатиб қўяди. Уларни одатда касалликнинг шаклига қараб асосан 10 кунлик курс буйича буюрилади. Агар етарли наф бермаса 2 ёки 3 курсгача 5-7 кун танаффус билан даволаниш давом эттирилади. Бруцеллёзда асосан кенг таъсир спектрига эга бўлган антибиотиклар ишлатилади. Антибиотикларни комбинация шаклида, яъни икки хил антибиотикни бир пайтда ишлатиш мақсадга мувофиқ, чунки шундай қилинганда уларнинг таъсир кучи ошади. Ҳозир амалда ципрофлакцацин, тетрамицин, тетрациклин, биомицин, гентамицин, стрептомицин (аналоглари билан), рифампицин, рондомицин, левомицетин ва бошқа антибиотиклар қўлланилмокда. Беморда қўлланилишида асосан стрептомицин (дегидрострептомицин, стрептодимецин) бошқа антибиотиклар билан биргаликда буюрилади (гентомициндан ташқари). М: стрептомицин террамицин билан биргаликда ишлатилади. Бунда стрептомицин 250000 ХБ дозада ҳар 12 соатда беморнинг мушак орасига юборилади. Тетрациклин, терамицин, биомицинлар 0,2-0,3 г (ёки 200000-300000 ХБ) дан ҳар олти соатда ичирилади. Гентамицин бир суткада 120 мгдан, 40 мг дан ҳар 8 соатда мушак орасига юборилади, рифампицин - 0,6г дан 0,15 г дан ҳар 6 соатда, рондомицин 1,2 дан (0,3 г дан ҳар 6 соатда), левомицетин 0,5 г дан ҳар 6 соатда ичирилади. Антибиотиклар беморни аввалига касалликнинг шаклига қараб асосан 10 кунлик курс шаклида ишлатилади. Агар даволаш нафи етарли бўлмаса икки ёки уч курсгача (7-10) кун оралиқ танаффуси билан даволаш мумкин. Даволашни бошлашдан олдин бемор илгари антибиотиклар билан даволанганми-йўқми, организм реакциясини аниқлаш муҳим рол уйнайди.
Вакцина билан даволаш. Вакцина бруцеллёзда спецефик даволашга киради. Уни айниқса касалликнинг сурункали шаклларида тавсия этилади.
Бруцеллёзда буйрак усти бези пўстлоғида бирмунча ўзгаришлар рўй беради. Кортикостероид эса яллиғланишга, умумий заҳарланишга, сенсибилизацияга қарши таъсир кўрсатиб буйрак усти бези пустлоғининг ишини жонлантиради. Бундан ташқари бу препаратлар бруцеллёз натижасида марказий асаб тизими зарарланганда, энцефалитларда, менингитлар, ревматоит полиартритларда тавсия этилади. Гормонал препаратлар бруцеллёзнинг ярим ўткир ва қайтарилган сурункали шаклларида жуда самарали натижалар беради. Аммо уларни гипертонияда, меъда ва ичак яраларида, остеопороз, қандли диабет, рухий касалликлар ва климакс даврида қўллаш ман қилинади. Гормонал препаратлар одатда беморларда берилганда кичик дозадан бошлаб аста-секин ошириб борилади ва қайта камайтирилади. Даво курси бир ойга яқин. Гормонал препаратни бошқа препаратлар билан масалан: антибиотиклар билан компелкс равишда даволаш самарали натижа беради. Бруцеллёз билан оғриган бемор организмининг қувватини ошириш учун унга қон қуйилади. 40%ли глюкозадан 20 мл дан венага юборилади, бундан ташқари қон ўрнини босадиган аминопептит, полиглюкин, аминасол, инфезол қуйилади. Булар айниқса касалликнинг сурункали шаклларида яхши натижа беради. Бруцеллёзда витаминотерапиянинг ҳам аҳамияти катта, чунки бу касалликда витамин С ва В гуруҳига кирувчи В1, В6, В12 кабилар алмашинуви издан чиқади. Бруцеллёзнинг ҳамма шаклларида ва асоратларида беморлар кўп безовта бўлади, шунинг учун оғриқ қолдирадиган препаратлар (аналгин, бутадион, реопирин, диклоберл, фенацетин, салицилат) препаратлар буюрилади. Айниқса булар ичида 0,25-0,5%ли навокаин эритмаси оғриқни яхши қолдиради. Уни беморнинг оғриқли нуқталарига, асаб чигаллари ва тармоқлари атрофига ёки венага (ҳар куни ёки кун оралаб 2 мл дан бошлаб 10 мл гача) юборилади. Буйрак олди клетчаткасида 40-60 мл дан 2-3 марта юбориш самарали натижа беради.
Физиотерапия. Бруцеллёзнинг сурункали шаклларида, асоратлар берганда кенг қўлланилади. Бунга электр билан даволаш, электроперессия, иссиқлик билан даволаш, диатермия, УВЧ, ионогалванотерапия, парафин билан даволаш, ионофарез, ультратовуш, балчиқ билан даволаш, массаж, даволаш физкультуралари билан даволаш мумкин. Аммо буларни мутахассис врач буюради.
Профилактикаси. Бруцеллёз одамга ҳайвонлардан (асосан чорва молларидан) юқишлигини юқорида айтиб ўтдик. Шундай экан профилактикани аввало чорва моллари орасида амалга ошириш самарали натижа беради. Шу мақсадда барча чорва молларини мунтазам равишда бруцеллёзга текшириб бориш ва бруцеллёзга гумон қилинган ва касалланган молларни ажратиб тегишли чоралар кўриш зарур.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling