Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Таносил аъзоларида бўладиган ўзгаришлар


Download 1.43 Mb.
bet102/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Таносил аъзоларида бўладиган ўзгаришлар. Бруцеллёз касаллигида эркак ва аёл жинсий аъзоларининг зарарланиши кўпроқ учрайди. Бу мазкур касалликка хос бўлиб, ҳатто ташхисот аҳамиятга ҳам эга бўлади. Масалан, эркакларда учрайдиган орхит, моякнинг шишиши ва орхоэпидидимитлар (5-26 %), аёллар жинсий органларида бўладиган турли ўзгаришлар яллиғланиш жараёни, ҳайз циклининг бузилиши ва ҳ.к шулар жумласидандир. Эркаклардаги кўпинча орхоэпидидимитлар бир томонлама, камдан- кам икки томонлама бўлади. Бунда мояклар ва мояк ортиғлари яллиғланиб шишади, қизаради, қаттиқ оғриқ беради, ҳатто юришга ҳам имкон бермай қўяди. Ҳарорат кўтарилади, регионар лимфа тугунчалари шишади. Орхит ва орхоэпидидимит асосан 1,5-2 ойдан 5-6 ойгача, баъзан ундан ҳам кўпга чўзилади. Бу баъзан жинсий заифликка - импотенцияга олиб келади. Моякларда фиброз ҳосил бўлиши натижасида улар атрофияга учрайди. Бемор руҳан ўзгариб серзарда, тажанг, тез аччиқланувчан бўлиб қолади. Аёлларда мастит, кўкрак безининг яллиғланиши, тухумдон, тухум йўллариниг яллиғланиши, эндометрит -бачадон яллиғланиши, дисменорея, наслсизлик, аборт ва бошқалар кўпроқ учрайди. Дисменорея, аменорея айниқса кўп (90%) кузатилади.
Асаб тизимидаги ўзгаришлар. Бруцеллёзда асаб тизимининг зарарланиши ҳам асосий ўрин тутади, чунки бунда марказий ва периферик асаб тизимининг турли туман участкалари ва тармоклари, эндокрин тизимининг фаолияти анча бузилади. Шунинг учун ҳам совет авторлари (Е.И.Траканов) асаб тизими кўпроқ шикастланган беморлар касални «нейробруцеллёз» деб атадилар.
Маълумки бруцеллёзда бош оғриши, уйқусизлик, тажанглик, кайфичоғлик ёки айниқса серташвишлик ва бошқалар бўлиб туради. Бундан ташқари вегетатив асаб тизимининг фаолиятининг бузилиш аломатлари ҳам кузатилади. Бруцеллёзда периферик асаб тизими марказий асаб тизимига нисбатан кўпроқ шикастланади. Булар организмларнинг умумий касаллик белгилари ҳисобланиб қуйидаги касалликлар: невралгиялар, невритлар, асаб чигаллари яллиғланиши (плекситлар), радикулитлар (кўпроқ бел радикулити), радикуло-невритлар, ишиас ва ишиалгик полиневрит ва бошқалар кўринишида юзага чиқади.
Марказий асаб тизимининг касалликлари менингит,энцефалит, миелит, менинго- энцефаломиелитлар камроқ учрайди. Орқа миянинг зарарланиши узоқ вакт давом этиб, оғир кечади ва натижада кўпинча ногиронликка ёки ўлимга олиб келади. Лепто- менингитлар, арахноидитлар кам учрасада оғирутади. Бруцеллёз билан оғриган бемор ларнинг руҳий ҳолатида ҳам ўзгаришлар бўлиши, яъни белгиларнинг юзага чиқиши, хаёл суриш, депрессия, умидсизлик ва бошқа руҳий ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Бруцеллёзда фиброзитлар ва целлюлитлар бемор организмининг турли жойларда ҳар хил катталиклардаги тугунчалар шаклида учрайди. Целлюлит ва фиброзитлар тери ости клетчаткасида вужудга келса, беморларни унчалик безовта қилмайди. Аммо улар бўғимлар атрофида ёки асаб яқинида жойлашган бўлса, қаттиқ огриқ бўлиши мумкин. Шунингдек миозитлар ҳам қаттиқ оғриқ билан давом этади. Бруцеллёзда пайлар ҳам зарарланиб, айниқса пай қинларининг яллиғланиши (тендовагинитлар) ҳам қаттиқ оғриқ беради. Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, бруцеллёзда таянч-ҳаракат аппарати, яъни қаттиқ ва юмшоқ тўқималарнинг ҳаммасида ўзгаришлар бўлиши ва бу ўзгаришлар турли комбинацияларда бутун касаллик давомида асосий белги сифатида юзага чикар экан. Бўғимларнинг зарарланиши бруцеллёзга айниқса характеридир.
Бруцеллёзда бўғимлар зарарланиши қуйидаги 3 шаклда бўлади:
1) синовитлар - бўғимнинг фақат синовиал пардаси зарарланади; 2) пери- ва параартритлар - яллиғланиш синовиал пардадан бўғим атрофидаги тўқималарга ўтади; 3) артрит ва остеоартритлар - бўғимнинг ҳамма тўқимаси, қисман суяк тўқимаси ҳам яллиғланади. 4) сакроилеит - думғаза ёнбош бўғими яллиғланиши; 5) бурсит - бўғим халтаси яллиғланиши; 6) спондилит ва спондилоартрит - умуртқа устунининг яллиғланиши.
Сезги аъзоларидаги ўзгаришлар. Бруцеллёзда беморнинг сезги органларида ҳам хусусий ўзгаришлар кўрилади. Жумладан, беморнинг кўриш органларида ирит, иридоциклит, кератит, неврит ва кўзнинг томир тўр пардасининг зарарланиши учрайди. Беморнинг эшитиш органларида яллиғланиш жараёни, яъни отит, мастоидитлар, эшитиш нервининг зарарланиши, вестибуляр аппаратдаги ўзгаришлар кўрилади. Беморда хар хил тонларни эшитиш қобилияти бузилади.
Эндокрин тизимдаги ўзгаришлар. Эндокрин (ички секреция) безларида бруцеллёзнинг, айниқса сурункали шаклларида қалқонсимон без, қалқонсимон олди бези, меъда ости бези ва буйрак усти безларида строма склерози ва паренхимасининг атрофиялари учрайди. Мутахасислар фикрига кўра бу безлардаги паталогоанатомик ўзгаришларга қарамай клиник белгилар камдан-кам учрайди.
Периферик қон кўрсаткичлардаги ўзгаришлар. Бруцеллёзда қонда гемоглобин фоизининг пасайиши, эритроцитопения, ранг кўрсаткич 1 дан паст бўлиб, ЭЧТнинг ошиши, яъни 11-60 мм/соат бўлиши мумкин. Оқ қон таначаларида - лейкопения, нейтропения, нисбий лимфоцитоз, анэозинофилия ва тромбоцитопения ҳолатлари рўй беради.
Касаллик оқибати. Маълумки бруцеллёз илгари оғир ўтиб, узоқ давом этар эди, шунинг учун ҳам бруцеллёз ўта хавфли инфекциялар гуруҳига киритилган. Бруцеллёз бошқа касалликларга нисбатан узоқроқ - бир неча ойдан бир неча йилларгача (2-3-5) йил давом этиб, беморларга азоб берадиган ва халқ хужалигига талайгина зарар етказадиган касалликдир.
Сўнгги йилларда бруцеллёз борасида талайгина ишлар амалга оширилиб даволаш услублари такомиллаштирилди. Бемор ўз вақтида врачга мурожаат қилиб самарали даволанса касалликдан бутунлай тузалиб кетади.
Қора оқсоқнинг бир неча клиник таснифлари бўлиб, амалиётда К.Ж. Жалилов томонидан тузилган тасниф кенг қўлланилмоқда. Бу тасниф бўйича қора оқсоқ ўткир, ярим ўткир, сурункали( бирламчи, иккиламчи), латент, резидуал (таянч ҳаракат аъзоларини шикастланиши, асаб тизимининг зарарланиши: марказий ва периферик), реинфекция Тегишли клиник шаклларида қисқа вақт кечади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling