Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти


Download 1.43 Mb.
bet106/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти. Ўлатнинг ташхисотида касалликнинг клиник – эпидемиологик хусусиятлари асосий рол ўйнайди. Ўлатга шубҳа қилганда, тўлиқ эпидемиологик анамнез йиғилади. Қиёсий ташхисот кўпинча юқумли касалликлар билан ўтказилади. Лимфаденит, зотилжам билан, тери шакли куйдирги билан, бубон шакли йирингли лимфаденит, лимфагранулематоз, яхши сифатли лимфаретикулёз, туляремия ва бошқа касалликлар билан қиёсий ташхис қилинади.
Ташхисни аниқлаштиришда комплекс лаборатор текширишлар ўтказилади. Бубон, яра, балғам томоқдан материал, қон, сийдик, қусуқ массаси ва бошқа олинган ажралмаларда ўлат қўзғатувчиси аниқланади. РПГА, РНАТ, РНАГ, РГПГА ёрдамида серологик текширишлар ўтказилади.
Давоси. Даволаш комплекс: антибактериал, патогенетик ва симптоматик препаратлар қабул қилиш билан олиб борилади. Антибиотиклардан кенг қўлланиладигани стрептомицин, дигидро- стрептомицин ва пасомицин. Аминогликозидлар (гентамицин, сезомицин, амикацин ва бошқалар) ҳам асосий препарат ҳисобланади. Аминогликозидлар ва тетрациклинларни (окситетрациклин, морфоциклин, метациклин, доксициклин ва бошқалар) комбинациялашган холда тавсия этиш даволаш самарасини оширади. Антибиотиклар билан даволаш 7-10 кун давом этади. Патогенетик терапия мақсадида дезинтоксикацион суюқликлар (полиглюкин, реополиглюкин, гемодез, неокомпенсан, альбумин, глюкоза, натрий хлор, тузли эритмалар) қўйилади. Юрак –қон томир ишини яхшиловчи препаратлари, витаминлар кенг қўлланилади. Беморларга доимий назорат ва парвариш зарур.
Тахмин. Замонавий ва адекват терапиядан сўнг ўлатнинг бубон шаклида ўлим кам учрайди. Ўпка шаклидан ҳам ўлим камайган. Септик шаклларида прогноз деярли доим ёмон бўлади.
Профилактикаси. Ўлат тарқалган ҳудудда беморларни тез госпитализация қилиш, мулоқотдагиларни ажратиш ва кузатиш, улар билан профилактик ишларни олиб бориш : стрептомицин ёки тетрациклин дарҳол бериш керак. Ҳарорати кўтарилган беморларнинг барчаси касалхонага ётқизилади, бир вақтнинг ўзида аҳоли пунктида иммунизация ўтказилади.
Ўчоқда тиббиёт ходимлари махсус кийимда эпидемияга қарши ва ташхислаш тадбирларини амалга оширишади (37-расм).

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling