Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet97/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Асоратлари. Катталарда асорат дифтериянинг ҳамма шаклида бўлиши мумкин. Уларнинг тавсифи, пайдо бўлиши, оғирлиги, кўплиги маҳаллий ўзгаришга боғлиқ. Тарқалган ва чегаралланган дифтерияда асоратлар кам, фақат давонланмаган пайтда енгил миокардит, юмшоқ танглайнинг қисқа муддатли фалажи сифатида учрайди.
Кўп асоратлар токсик дифтерияда келиб чиқади. I даражасида 70% гача, II-III даражада деярли ҳамма беморларда асоратлар кузатилади. Асорат оғирлиги дифтерияга қарши зардоб юборилишига боғлиқ бўлади. Яъни бу зардоб эрта юборилса, асорат енгил кечиб, қисқа муддатли бўлади. Агар ДКЗнинг биринчи дозаси кам бўлса, асоратлар кўп бўлиб ,оғир кечади. Бунда асосан: полиневрит, чуқур мушаклар фалажи, нафас мушаклар фалажи, юрак жароҳатланиши: асосан миокард қисқарувчанлиги фаолияти бузилиши, коронар қон айланиши бузилиши кузатилади. Энг кўп учрайдиган асорат бу миокардитдир. Бу айниқса токсик шаклда яққол кўринади. Лекин, шу билан бирга ўз вақтида зардоб юборилса, ҳатто III даражали дифтерияда бу асорат кузатилмаслиги мумкин. Енгил миокардит 2-3 касаллик ҳафтасида, камдан-кам ҳолда ундан эрта бошланади.
Кўпинча унга асаб тизими ва буйрак касалланиши ҳам қўшилади. Енгил шаклда фарқи бу ерда касал дармонсиз бўлиб, юрагида ҳар-хил оғриқлар, нафас етишмовчили сезади. Объектив кўрганда: юрак чегаралари кенгайган, кўпрок чапга, тонлари бўғиқ систолик шовқин артериал босимнинг пасайганлиги кузатилади.
Миокардитнинг оғир шакли фақат токсик дифтерияда, унинг кечикиб даволаш жараёнида кузатилиб, бунда буйракда ва асаб тизимида ўзгариш юзага келади. Бу 1-2 ҳафталарда юзага келади. Унинг учун тери оқариши, цианоз, тонлар бўғиқлиги, юрак қисқариш ритмининг бузилиши тахикардия, экстрасистолия характерлидир.
Жигар катталашиб, артериал босим пасаяди. ЭКГда волтажнинг пастга тушиши, миокард қисқарувчанлик фаолияти бузилганлиги, ўтказувчанликнинг бузилишига хос белги бўлади.
Асаб тизимида ҳам асорат тариқасидаги ўзгаришлар юзага келади. Енгил дифтериянинг маҳаллий ва тарқалган шаклларида катталарда мононеврит- юмшоқ танглай фалажи кузатилиб, 100-143 кун давом этади, овознинг ўзгаришига олиб боради. Токсик дифтерия 1/3 ҳолларда полиневрит билан асоратланади. Бош мия неврларидан III, VII, IX, X, XII жуфт нервлари кўпрок зарарланади, оқибатда эса юмшоқ танглай, тил, аккомадация, ҳалқум фалажлари юзага келади.
Кечки асоратларга полирадикулоневрит кириб, у токсик дифтерияда 18%гача учрайди. Асорат енгил ўтганда мушакларда дармонсизлик, пай рефлекслари пасайиб, қўл бармоқларида нохуш сезгилар бўлиб, икки ҳафтагача давом этади. Оғир радикулоневрит бошланганда, мушакларда чуқур ўзгаришлар юзага келади, улар фалажланади, бунга бош мия нервлари шикастланиши, нафас мушаклари фалажи қўшилиб, касал узоқ вақтгача ишга лаёқатсиз бўлади, ҳатто ўлиши мумкин.
Буйрак зарарланиши токсик нефроз кўринишида катталарда учрайди. III даражали токсик дифтерияда нефроз 100% учрайди. Бу альбуминурия, лейкоцитурия, юқори протеинурия, олигоанурия, ўткир буйрак етишмовчилиги (ЎБЕ)га олиб боради.
ЎБЕ натижасида қонда креатинин, мочевина миқдори ошади. Токсик нефроз II-III даражали токсик дифтерияда оғир кечади. Унинг ҳосил бўлишида токсин-антитоксин иммунокомплекси асосий рол ўйнайди. Буйрак функцияси пасайиши қисқа, 7-10 кун давом этади, дезинтоксикацион терапия таъсирида даволанади.
Токсик дифтерияда бир ёки икки тарафлама ўчоқли зотилжам ҳам учрайди. Физикал белгилар аниқ кўринади. Рентгенологик ўзгариш ҳам бўлади. Мушаклар фалажи билан давом этувчи зотилжам оғир кечади, чунки бунда ўпка вентиляцияси ҳам пасаяди. Бундай пайтда оғир зотилжам касалликнинг ўлимига сабабчи бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling