Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Патогенези ва патологик анатомияси.
Эпидемиологияси. Дифтерияда касаллик манбаи бўлиб касал одам ва реконвалесцентлар, соғлом бактерия ташувчилар хизмат қилади. Касал одам турғунлик даврининг охирги кунидан бошлаб то клиник белгиларининг йўқолиб кетишигача эпидемиологик жиҳатдан катта аҳамиятга эга.
Эпидемиологик жиҳатдан касалликнинг енгил ва атипик шакллари хавфлидир. Қўзғатувчи кўпинча ҳалқум ва нафас йўлларининг юқори қисмида жойлашади. Шунинг учун ҳам касаллик ҳаво-томчи йўли орқали тарқалади. Қўзғатувчилар организмидан ҳалқум ва бурун шилимшиқлари орқали ташқарига чиқади. Зарарланиш бевосита (ўпишиш) ва билвосита мулоқот билан ўтиши мумкин. Дифтерия таёқчалари ташқи муҳитда узоқ сақланиши сабабли, беморни идиш-товоқлари, кийим бошлари ва ўйинчоқлари орқали ҳам ўтиши мумкин. Тери, жинсий аъзолари дифтериясида касаллик қўл, сув ва бошқа йўллар орқали юқади. Дифтерия билан антитоксик иммунитети бўлмаган ёш болалар ва катталар оғрийди. Аввалги йиллар бу касаллик билан кўпрок болалар оғриган бўлса, ҳозирги пайтда болалар кенг кўламда эмланганликлари сабабли, катталарда кўпроқ қайд қилинмоқда. Касалликка мавсумийлик хос бўлиб, куз ва қиш ойларига тўғри келади. Патогенези ва патологик анатомияси. Қўзғатувчи организмга ҳалқум ва бурун шиллиқ қаватлари орқали киради. Баъзи ҳолларда дифтерия таёқчаси бошқа йўллар билан кириб, касалликнинг турли клиник шаклларини (тери, кўз ва бошқа) келтириб чиқаради. Қўзғатувчи қайси йўл билан киришидан қатъий назар, у кириш жойида кўпаяди ва ўзидан экзотоксин ажратади, бу эса организмда патологик ўзгаришларга олиб келади. Экзотоксин кирган жойдан эпителий некрозини, томирларнинг шикастланишини (томирларнинг ўтказувчанлиги ошади), димланиш келтириб чиқаради, натижада қоннинг оқсилга бой суюқ қисми чиқади. Унинг таркибидаги фибриноген некрозга учраган тўқима таркибидан ажралиб чиққан тромбокиназа ферменти билан реакцияга киришиб, уни фибринга айлантиради ва фибринли пардани ҳосил қилади. Кўп қаватли эпителий билан қопланган томоқ ва ҳалқумда дифтеритик яллиғланиш ҳосил бўлиб, бунда фибринли парда пастдаги қават билан мустаҳкам боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам уларни ажратиш жуда қийин шиллиқ қаватларнинг бир қаватли эпителий билан қопланган қисмларида эса некрозли яллиғланиш юзага келади ва фибринли пардани осон ажратиш мумкин. Экзотоксин таъсирида атрофдаги тўқима ва маҳаллий лимфа тугунларининг шишиши кузатилади, шишнинг даражаси билан заҳарланиш даражаси баҳоланади. Экзотоксин қон орқали тарқалиб буйрак усти бези, миокард, асаб тизими, буйрак каналчалари ва жигарга резорбтив таъсир кўрсатади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling