Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


ҚОННИ ЭКМАГА ОЛИШ ТАРТИБИ


Download 1.43 Mb.
bet145/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ҚОННИ ЭКМАГА ОЛИШ ТАРТИБИ


Кўпгина юқумли касалликларни ташхислашда қонни экмага олиш муҳим аҳамиятга эга. Амалиёт ходимлари сальмонеллезлар (сальмонел- лёзларнинг тарқалган шакли, ич терлама ва А ва В паратифлар)да қон экмасини гемокультура, кокклар чақирадиган касалликлар (сепсис, менингококкемия)да қон стерилликка, бруцеллёзда эса ГГБ деб аташади. Қон экмаси қайси касалликда олинишидан қатъий назар олиш тартиби бир хил. Антисептика қоидаларига амал қилган ҳолда билак венасидан врач кўрсатмасига кўра маълум миқдорда қон олинади. Қон олишдан олдин хона кварцланади. Озуқ муҳит сақланган идиш қўл ёрдамида 36-37оС га иситилади ва спиртовка ёқиб қўйилади. Қон олинган шприц ўнг қўлда тутилиб, чап қўлдаги муҳит сақланган флакон оғзи (пахтали тампон) ўнг қўлнинг учи ва бешинчи бармоқлари ёрдамида очилиб аланга устида қон флакон девори орқали муҳитга қуйилади. Сўнгра флакон огиз деворлари ва пахтали тампон термик зарарсизлантириб, флакон ёпилиб, термостатга қўйилади ва бактериологик лабораторияга юборилади. Идишни лабораторияга юборишдан олдин унинг коғозига исми, фамилияси, ёши, олинган вақти, ташхисии ёзилиши шарт.
Эслатма:Ўзбекистон Республикаси ССВ №292 буйруғига асосан амбулатория шароитида 3 кундан ортиқ иситма қилган беморлардан қон гемокультурага олиниши шарт. Касалхонада эса ТПК гумон қилинганда касаллик давомийлиги ва тана ҳарорати ошиши давридан катъий назар махсус даво ўтқазишдан олдин 3 кун кетма-кет қон гемокультурага олиниши керак.

ТОМОҚДАН СУРТМА ОЛИШ УСУЛЛАРИ


Томоқдан суртма олиш дифтерия ва грипп, менингококкли инфекция касалликларини аниқлаш мақсадида олинади.
Олиш усули қуйидагича:

  1. Штапель, пробикалар ва стериль тампонлар тайёрланади.

  2. Беморнинг юзи иложи борича ёрикликка қаратилади.

  3. Чап қўлга шпатель ва пробиркалар олинади

  4. Штапель билан тил илдизи оҳиста босилади ва ўнг қўл билан пробиркадан стерил тампон олинади.

  5. Стерил тампон оғиз бўшлигининг шиллиқ қаватларига тегизмасдан бодомча безларига (чап ва ўнг) оҳиста туртилиб олинади.

  6. Эҳтиётлик билан стерил тампон пробиркага унинг деворларига тегмаган ҳолда солиб қўйилади

  7. Сўнг томоғидан олинган суртма нима мақсадида эканлиги, бемор исми ва фамилияси ёзилади, олинган кун, даволаш муассасаси номи кўрсатилади.

  8. Томоқдан олинган суртма бактериологик лабораторияга йўлланма билан текширишга юборилади.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling