Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet141/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ташхисоти. Цитомегалиянинг ташхисоти асосан, қон зардобида антителолар титрининг 4 маротаба ошиши ва клиник материалдан вируснинг ажратилиши билан тасдиқланади. Вирусни ажратиш учун одам диплоид ҳужайраларининг культураси ва эмбрион фибробластларининг культураси ишлатилади. Вирусологик метод қийинчиликлар туғдиргани учун амалиётга полимераз занжирли реакция ёрдамида антителоларни топиш учун РСК, РНГА, иммунофлюоресценция реакциялари ва қаттиқ фазали иммунофермент таҳлили қўлланилади. Антитело юқори титрининг бир марта аниқланиши ҳам диагнозни тўла тасдиқламайди, чунки латент инфекция кенг тарқалган бўлади. Цитомегалиянинг эрта диагностикаси (чақалоқларда)да IgM синфига мансуб антителолар топилади.
Даволаш. Этиотроп даво мақсадида бошқа касалликларда ишлатиладиган герпесга қарши препаратлар (ацикловир, рибовирин) нинг эффекти бўлмади. Цитомегаловирусли инфекцияда Cymeven (Ganciclovir sodium) нинг эффекти камрок, қолаверса гранулоцитопения сингари ножўя таъсирлари кузатилган. Цимевен в/и 5 мг/кг 1 соат мобайнида кунига 2 маҳал 14-21 кун, кейин эса 1 хафта мобайнида 1 марта буюрилади. Цитотект 2 мл/кг кунора в/и клиник белгилари йўқолгунча тавсия этилади.
Циклоферон 12,5% ли ёки неовир тизими асосида буюрилади. Ҳомиладор аёллардаги орттирилган цитомегаловирусли инфекция бўлганда инфекциянинг генерализацияси ва ҳомиланинг она қорни ичидаги зарарланиши мумкинлигини огоҳлантириш керак. Шу мақсадда умумий қувватлантирувчи ва десенсибилизацияловчи терапия ўтказилади, шунингдек, нормал одам иммуноглобунини ҳомиладорнинг 1- 3 ойлигида 2-3 ҳафталик интерваллар билан 6-12 млдан м/о юборилади. Бу иммуноглобулин таркибида махсус антителоларни сақлайди. Буйрак трансплантациясида альфа- интерферон ёки цитотект киритилиши профилактик таъсир этади.
Юқорида зикр этилганидек, цитомегаловирус инфекция турли хил клиник кўринишларида кечганлиги сабабли патогенетик даво асосланган бўлиши шарт.
Тахмини. Маҳаллий шаклида яхши. Инфекциянинг генерализацияси ва туғма цитомегалияда ёмон. Ўчоқдаги профилактика махсус профилактикаси сифатида цитотект асосан, буйрак ва кўмик трансплантациясидан олдин 1мл/кгдан ҳар 3 ҳафтада 1 марта 6 курс ўтказилади. Янги туғилган чақалоқларда, иммунитети паст одамларда цитомегаловирусга нисбатан антителолари йўқ донорнинг қони қуйилади. Ўчоқда чора-тадбирлар ўтказилмайди.






IX боб. ОЛИЙ МАЛАКАЛИ ҲАМШИРАЛАР БИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАР



БЮРНЕ ТЕРИ АЛЛЕРГИК СИНАМАСИ

Бруцеллёз касаллигини ташхислашда Бюрне тери - аллергик синамаси қўйилади.
Усулияти: Текшириш лозим бўлган бемор билагининг ички сатхига, терининг эпидермис қаватига ингичка игна билан 0,1 мл миқдордаги бруцеллёз антигени юборилади. Беморнинг организмида бруцеллёз инфекцияси бўлса, бруциллин юборилганидан 8-10 соат кейин терининг ўша /бруциллин юборилган/ жойида яллиғланиш аломатлари /шиш, қизариш, оғриқ/ пайдо бўлади ва 24- 28 соатгача кўпайиб боради, бу аломатлар 38-48 соатдан сўнг аста- секин йўқола бошлайди. Бюрне реакциясининг натижаси қуйидагича баҳоланади: терининг бруцеллин юборилган жойида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, реакция натижаси манфий деб ҳисобланади, бруцеллин юборилган жой 1 см диаметрда қизарса, беморда бруцеллёз бор деб гумон қилинади; 2-3 см диаметрда қизариш ва шиш пайдо бўлса реакция натижаси салгина мусбат деб ҳисобланади, 4-5 см диаметрда қизариш ва шиши пайдо бўлса, реакция натижаси мусбат бўлади, ниҳоят 6-8 см диаметрда қизариш ва шиш пайдо бўлса реакция натижаси ўта мусбат ҳисобланади.

БЕЗРЕДКО УСУЛИДА ЗАРДОБ ЮБОРИШ.


Даво зардоби беморнинг венасига ва мушаклари орасига Безредко усули билан юборилади. Керакли дозадаги зардобни юборишдан олдин бемор организмининг от зардоби оқсил моддаларига сезувчанлиги синаб кўрилади. Бунинг учун аввал бемор билагининг ички томон терисига 100 баравар суюлтирилган зардоб 0,1 мл юборилади. 20 минут ўтгач, укол қилинган жойнинг қизаргани кичкина бўлса, яъни сатҳи 0,9 см дан ошмаса, натижа манфий хисобланади. Натижа манфий бўлганда суюлтирилмаган зардобдан 0,1 мл тери остига юборилади.
Бунга ҳеч қандай реакция бўлмаса, 30 минут ўтказиб туриб, керакли дозадаги зардобнинг ҳаммаси мушак орасига ёки вена ичига юборилади. Синов натижаси ижобий бўлса (яъни, суюлтирилган зардоб юборилган жой кўпрок қизариб чиқса), тери остига суюлтирилган зардоб юборилади. Кейин 30 минут ўтгач, керакли дозани мушак орасига юборилади. Синов натижалари ижобий бўлса (яъни, суюлтирилган зардоб юборилган жой кўпрок кизариб чиқса), тери остига суюлтирилган зардоб юбориш давом эттирилади. (20 минут оралаб 0,5 мл, 2,0 мл ва 5,0 мл дан юборилади). Реакция бўлмаса, тери остига 0,1 мл суюлтирилмаган зардоб юборилади. Кейин 30 минут ўтгач, керакли дозанинг ҳаммаси мушак орасига инъекция қилинади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling