Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
НЕЙРОТОКСИКОЗДА ТАЛВАСА СИНДРОМИНИ
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
НЕЙРОТОКСИКОЗДА ТАЛВАСА СИНДРОМИНИБАРТАРАФ ҚИЛИШТалваса синдроми кузатилганда, тезда вена ичи ёки мушак орасига аминазин ёки реланиум юборилади. Баъзан мушак орасига литик аралашма (2,5% ли аминазин -1 мл, 2,5% ли пипольфен эритмаси 1,0 мл, 0,25 % новакаин эритмаси) қилинади. 25% магний сульфат эритмаси 1 кг вазнга 0,2 мл да мушак орасига юборилади. Юқоридагилар натижа бермаса, 20% ли глюкоза эритмаси билан 1кг вазнга 50-100 мг ГОМК эритмаси вена ичига секин юборилади. Кўрсатмага мувофиқ 10% ли кальций глюконат ёки кальций хлор эритмаси ёшига монанд 1 мл дан вена ичига секин юборилади. Дегидратацион терапия: а) 1 кг вазнга 15-20% ли маннитол 1-1,5 г қуруқ масса ҳисобида, лазикс 1-3 мг/кг мушак орасига кунига 2-3 маҳал, кейинчалик диакарбга (0,125-0,25) ўтилади. б) 20% ли глюкоза эритмаси инсулин ва витаминлар билан бирга буюрилади. в) юқори концентрацияли 30-50 мл плазма вена ичига юборилади. Лозим топилса, орқа мия пункцияси қилинади. МНС томонидан чуқур ўзгаришлар кузатилса, преднизалон ичишга 1-2 мг/кг ёки парентериал 2,0-5,0 мг/кг юборилади. ГИПЕРТЕРМИК СИНДРОМИНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ 1. Беморни ҳавоси алмашиниб турадиган, салқин ҳаволи хонада жойлаштириб, суюқлик ичириб туриш 2. Тана ҳарорати 38 С дан юқори бўлса, парацетамол, аспирин, цитрамон беморнинг ёши ва оғирлигига қараб буюрилади. Агар тана ҳарорати юқорилигича қолса, 50 ёки 25 % ли анальгин эритмаси антигистамин препаратлари (димедрол, пипольфен, супрастин) билан ёшига қараб белгиланади. Физик усуллар: а/ тери ранги қизариши билан келадиган гипертермияда бемор боши, бўйни, кўлтик ости ва чов соҳаларида муз халтачалари қўйилади ёки паррак билан ҳаво узатилади. б/ тери ранги оқимтирлиги ва қалтираш билан кечадиган гипертермияда бемор бадани 50% ли спирт ёки уксусли эритма билан ишқаланади, ичишга папаверин, ношпа, эуфиллин буюрилади, мушак орасига ношпа, дибазол эритмалари юборилади. Мушак орасига 25% ли магний сульфат эритмаси, 1 кг оғирликда 0,2 мл дан юборилади. Сийдик ҳайдовчи препаратлар фуросемид (лазикс), гипотиазид ва бошқалар буюрилади. Гипертермия натижасида суюқлик йўқотгани учун 20% ли глюкоза инсулин билан вена ичига юборилади, оғиз орқали регидрон, оралит, қанд-тузли эритмалар буюрилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling