Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


АНАФИЛАКТИК ШОКНИНГ ДАВОСИ


Download 1.43 Mb.
bet146/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

АНАФИЛАКТИК ШОКНИНГ ДАВОСИ


1. Аввало шокка сабаб бўлган дорини ишлатини дарҳол тўхтатилади.
2. Дастлабки чоралар гипотонияни бартараф этишга қаратилган бўлади.
Қон томирлар деворларидан ташқарига чиққан суюқлик ўрнини тўлгазиш учун туз эритмалари венага юборилади. Бир кеча-кундузда 5-6 л гача туз эритмалари (ацесоль, квартасоль) юбориш мумкин. Қон томирини қисқартирадиган дорилар тавсия этилмайди. Юрак фаолиятини яхшилаш учун кордиотоник дорилар тайинлаш мақсадга мувоффиқдир. Тузли эритмалар юборилгандан сўнг ҳам аҳволи яхшиланмаса, буйрак ҳужайралари зарарланган бўлади. Бундай ҳолда маннитол ва лазикс тайинланади.
3. Преднизолоннинг 3% ли эритмасидан 2-3мл ёки дексометазоннинг 0,4% эритмасидан 2-3 мл (преднизанол 60-90 мг, дексометазон 8-12мг) глюкозанинг 10 млга қўшиб беморнинг венасига юборилади. Агар 15-20 дақиқада сезиларли натижа бўлмаса, кортикостероид препаратлар яна инъекция қилинади.
4. Анафилактик шокка сабаб бўлган зардоб юборилган жойга 0,1%ли адреналин эритмасидан 0,5 мл укол қилинади. Анафилактик шокка пенициллин ёки унинг гуруўига кирадиган бошқа антибиотиклар сабаб бўлган ҳолларда ана шу дорилар юборилган жойга 1000000 бирлик миқдорида пенициллиназа укол қилинади.
5. Антигистамин препаратлар (2-3 мл микдоридаги 1% ли димедрол эритмаси венага ёки 2,5%ли эритмаси мушаклар орасига юборилади) тайинланади. Анафилактик шок фенотиазин препаратлари туфайли бошланган ҳолларда пиполъфен тайинлаш мумкин.
6. Бронхоспазмни камайтириш учун эуфиллининг 2,4%ли эритмасидан 10мл олиб, уни 10-20 мл 40% ли глюкоза эритмасида венасига юборилади. Ҳиқилдоқ шиши натижасида яққол асфиксия бошланганида дарҳол интубация ёки трахеостомия қилинади.
7. Беморда талваса бошланганида венасига седуксеннинг 0,5% ли эритмасидан 2-4 мл (10-20 мл 40% ли глюкоза эритмасида) юборилади.


МЕЪДАНИ ЮВИШ ТЕХНИКАСИ


Бунинг учун кичик медицина ҳамшираси меъдани ювишга ишлатиладиган асбобни тайёрлайди. Бу асбоб узунлиги 1,5 м келадиган, тегишли қалин деворли резина най ҳамда сиғими 0,65-1 л ли воронкадан иборат. Воронка ва резина най қайнатилиши йўли билан стерилланган бўлиши керак, улар махсус стерилизаторларда сақланади, агар бундай стерилизаторлар бўлмаса асбобни бевосита меъдани ювиш олдидан кострулкада қайнатиб, стериллаб олинади. Кичик тиббиёт ҳамшираси натрий гидрокарбонат кристалчаси, қўшилган 8-10 л қайнатиб совутилган илиқ сувни тайёрлайди, сўнг бемор бошини бир мунча олдинга энгаштириб, чойшаб ёки клёнка қўйилади, ҳамшира зондни меъдага тушуриб, эркин учига воронка кийгазади, тиббиёт хамшираси унга қарашиб туради, воронкага ҳаво кириб қолмаслик учун уни сал энгаштирилган ҳолда сув қўйиб беради. Воронкани аввал беморнинг оғзидан пастрок қилиб тутилади, кейин унга сув тўлдириб воронканинг бўғзигача тушмагунча воронкани юқорироқ кўтариб борилади. Сув воронка пастигача туширилади ва ичидагиси тоғорага бўшатилади. Воронкадан сув топ-тоза бўлиб қолмагунча уни шу тариқа тўлдириб, бўшатиб туриши керак, топ-тоза сув келиши меъданинг бутунлай тоза бўлганидан далолат беради. Меъдага қанча суюқлик юборилган бўлса, ундан шунча сув қайтиб чиқиши керак, бордию чиққан сув камрок бўлса, у ҳолда бемордан кучаниб туриш илтимос қилинади. Меъдани юваётган пайтда воронкадаги сувнинг ҳаммаси тушиб келишига йўл қўйиб бўлмайди. Чунки шу сув кетадиган меъдага ҳаво тушиб қолдиқи, бу муолажани қийинлаштириб қўяди. Меъдани ювиб бўлиб, зонд чиқариб олингандан сўнг оғзини чайқаб, лаби ва ияги сочиқ билан артиб қўйилади. Меъдадан тушган ювунди сувни баъзи ҳолларда текшириш учун юборилади Бунинг учун бир оз қисми стерил банкага қўйиб олиниб, оғзи қопқоқ билан беркитилади ва ёрлик ёпиштириб бактериологик текшириш учун лабораторияга юборилади.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling