Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Патогенез ва патологик анатомияси
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
Патогенез ва патологик анатомияси. Proteus vulgaris mirabili, CL. perfringens, Bakterium cereusлар билан жуда кўп ифлосланган овқатни истеъмол қилган тақдирдагина унда касаллик пайдо бўлади. Бу микроблар озиқ-овқатларда ва одам организмида энтеротроп токсин ишлаб чиқариш хусусиятига эгадир.
Баъзи одамларда овқат токсикоинфекцияси кучли заҳарланиш ва сувсизланиш белгилари билан кечади. Бу кўпинча атрофик гастритлар, энтеритлар холецистопанкреатитлар билан касалланган беморлар, ичкиликбозлар, тартибсиз овқатланувчи кишиларда учрайди. Демак, касалликнинг юзага келишида овқат ҳазм қилиш трактининг барьер функцияси ва маҳаллий ҳимоя омиллари муҳим роль ўйнайди. Энтеротроп токсин ичак шиллиқ пардасига заҳарли таъсир қилади. Ичакнинг ҳаракат фаолиятини бузади. Бу токсин шимилиб қонга тушади ва умумий заҳарланишга сабаб бўлади. Токсин айниқса юрак қон томир тизимига кўпроқ зарар қилади. Меда, ингичка ичак баъзан йўғон ичак шиллиқ пардаси қизариб шишади. Натижада ичакда кўп миқдорда суюқлик, калий, натрий ва хлоридлар тўпланади. Беморда қусиш ва ич кетиш бошланади. Бу ўз навбатида организмда сувсираш ҳолатига сабаб бўлади. Қон зардобида натрий хлоридлар ва калий миқдори камаяди. Паренхиматоз органларда дистрофик ва дегенератив ўзгаришлар рўй беради. Клиникаси.Бу касалликнинг яширин даври анча қисқа бўлиб, 30 минутдан 12 соатгача, жуда чўзилса 24 соатгача боради. Бемор тўсатдан кўнгли айниб қайт қилади. Кўпинча қусиш кетма-кет қайтарилиб беморни ҳолдан тойдиради. Қусишдан кейин ич кетиш бошланади. У бир неча кундузда ўртача 10-15 марта ҳожатга боради, ичи суюқ бўлиб келади, нажасида ялқи ва қон бўлмайди. Стафилококк токсикоинфекциясида ич кетмаслиги мумкин. Стафилакоккларнинг энтеротоксин чиқарадиган штаммлари қўзғатадиган токсикоинфекцияда ич кетиш яъни диарея тезда тўхтайди, аммо гастрит давом этади. Беморнинг қорни қаттиқ оғрийди у кетма-кет қайт қилади. Бош айланади, оғрийди ўзи анча бўшашиб қолади, карахт бўлиб ётади, гоҳо ҳушидан кетади. Ҳарорат кўтарилмайди баъзан субфебрил бўлиши мумкин. Беморнинг ранги кўкариб оёқ қўллари музлайди. Қорнини пайпаслаб кўрилганда меъда соҳаси оғрийди. Пульс тез, суст уради ва қон босими пасайган бўлади. Камдан – кам ҳолларда коллапс бошланиши мумкин. Жигар ва талоқ катталашмайди. CL perfringens қўзғатган токсикоинфекцияда баъзан бу касалликка хос белгилардан ташқари некротик энтерит ва анаэроб сепсис аломатлари кўринади. Бу касаллик қорин оғриғидан бошланади. Қорин бураб оғрийди кейин бемор кўнгли айниб қусади. Бир кунда 15-20 мартагача ичи кетади. Диарея баъзан бўлмайди. Заҳарланиш ва гастроэнтерит ҳолатлари дегидротацияга сабаб бўлади. Некротик энтерит бошланганда қорин қаттиқ оғрийди, метеоризм сепсис билан бирга давом этиб бориши мумкин. Ҳарорат юқори кўтарилади, заҳарланиш кучайиб баъзан бемор бадани сарғаяди. Жигар ва талоқ катталашади. Бемор аҳволи оғир бўлади. Баъзан ўлиши мумкин. CL. perfringens сабаб бўлган токсикоинфекция кўпинча енгил ўтади 1-4 кун давом этади ва бемор сарғайиб кетади. Bakterium cereus қўзғатадиган токсикоинфекцияда ҳам гастроэнтерит озгина заҳарланиш баъзан сувсизланиш белгилари кўринади. Ҳарорат нормал ёки субфебрил бўлади. Баъзи ҳолларда бемор нажасида ялқи ва қон кўринади. Bakterium vulgaris қўзғатган токсикоинфекцияда асосан ўткир гастрит белгилари пайдо бўлади. Овқат токсикоинфекцияларидан сув, туз алмашинуви бузилишлари юзага келиб йўқотилган суюқлик миқдори кўпинча бемор тана массасининг 3-6 % ни ташкил қилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling