Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet41/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ташхисоти. Овқат токсикоинфекцияси ташхисоти клиник белгилар комплекси, эпидемиологик ва лабораториявий кўрсаткичлар асосида қўйилади. Клиник белгиларидан қисқа яширин даврдан сўнг касалликнинг юзага чиқиши, гастрит, гастроэнтерит ёки гастроэнтероколит белгиларининг заҳарланиш, сувсизланиш билан бирга қисқа кечиши билан характерланади.
Эпидемиологик маълумотлар баъзан масалани ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бир хил овқатни истеъмол қилган бир нечта одамнинг бир вақтда касалланиши ташхисот учун муҳимдир. Яширин даврнинг қисқалиги, касаллик белгиларининг тез авж олиб бориши, умуман касалликнинг қисқа муддат давом этиши ва қон томирлар заҳарланганига оид белгилар бўлиши ташхисни осонлаштиради.
Периферик конда лейкоцитоз ёки лейкопения таёқча ядролар ҳисобига нейтрофиллёз, нейтрофилларнинг токсик донадорлиги, сийдикда эса лейкоцитурия, эритроцитурия, 40% ҳолларда протеинурия аниқланади.
Давоси. Овқат токсикоинфекциясида аввало меъдани бир неча марта яхшилаб ювиш зарур. Меъда натрий гидрокарбонатнинг 2-4 % ли эритмаси ёки калий пермонганатнинг 0,1 % ли эритмаси билан ювилади. Бунинг учун катта одамларда 18 -20 С да илитилган 3 литр суюқлик ишлатилади. Ювиш тоза ювинди чиққунча давом эттирилади.
Овқат токсикоинфекциясининг сувсизланиш белгилари кузатилмаган енгил кечишида ошқозон ювишдан сўнг қайноқ чой бериб,оёқларига иситгич қўйиб иситилади.
Ошқозонни ювгандан сўнг кўнгил айниши, ич бузилиши сақланиб, I-II сувсизланиш даражаси ёки озгина умумий заҳарланиш белгилари кузатилса оғиз орқали регидратация воситалари (регидрон, цитраглюкосалан, глюкоса- лан, қанд-тузлиэритмалари) ва энтеросорбентлар (бектит-М, смекта) буюрилади. Юқоридаги даволаш тадбири жуда қулай бўлиб,гуруҳли касалланиш юзага келганда, вена ичи тузли эритмалари танқислигида юқори самара беради. Ошқозонни ювгандан сўнг ҳам қайта-қайта қусиш аломатлари ва умум заҳарланиш,ҳамда сувсизланишнинг III-IV даражаси белгилари кузатилганда стандарт тузли эритмалар (“Трисол”, “Хлосол”, “Квартасол”) 38оС гача иситилиб,касалликнинг оғир кечишида 60-120 мл беморнинг кг вазнига, ўртача оғирликда эса 55-75мл беморнинг кг вазнига вена ичига 60-120 мл/мин тезликда юборилади. Вена ичи парентерал регидратация қусиш тўхтагандан сўнг, гемодинамик кўрсатгичлар ва буйракнинг ажратиш фаолияти тикланганидан сўнг тўхтатилади.
Овқат токсикоинфекциясининг гастроинтестинал шаклларини даволашда этиотроп даво ўтказилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Беморларга касаллик бошида №4, сўнгра эса №13 парҳезли стол буюрилади.Истеъмолдан меъда-ичак шиллиқ қаватини механик ва кимёвий таъсирловчи маҳсулот лар(сут,консерва, дудланган, ўт-кир,ҳўл мевалар ва сабзавотлар ) инкор қилинади.
Парҳез секин-аста кенгайтирилиб,касаллик бошланишидан камида 30 кун мобойнида буюрилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling