Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet36/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Патогенези. Сальмонеллёзлар патогенези ғоят мураккаб. Патологик ўзгаришларнинг ривожланиш механизми тўлиқ ўрганилмаган. Сальмонеллёзнинг кечиши белгисиз шаклидан тортиб, то оғир септицемия туригача бўлиши мумкин. Бундай кенг полиморфизм бўлишининг сабаби шу кунгача маълум эмас. Аммо бошқа сабаблар қаторида қўзғатувчининг вирулентлиги ва макроорганизмнинг иммунореактив ҳолатини ҳам ҳисобга олиш керак.
Касаллик қўзғатувчи ва уларнинг токсинлари оғиз орқали (энтерал йўл) организмга тушади. Меъда ва ичакларда ўткир яллиғланиш ҳолатига олиб келади. Сальмонеллёз патогенезининг хусусиятларидан бири қўзғатувчининг меъда-ичак тизимидан ўтиб қон ва лимфа билан организмга тарқалишидир. У ўз йўлида бир қатор тўсиқлар (чунончи меъда шарбати, ингичка ичак девори, шу органларга яқин жойлашган (регионар) лимфатик тугунлар, жигар, қон РЭС тўқималари специфик антителолалар ва ҳ.к.) дан ўтади. Макро- ва микроорганизмларнинг муносабатига мувофиқ юқумли жараён юқорида кўрсатилган тўсиқлардан биронтасида тўхташи мумкин. Касаллик белгилари сальмонеллаларнинг ингичка ичак деворидан ўтгач пайдо бўла бошлайди. Организмга касал қўзғатувчи бевосита (септик компонент) таъсиридан ташқари, экзо ва эндотоксинлари токсик компонетлари билан таъсир кўрсатади.
Организмнинг жавоби алоҳида аъзо ва тизимлар фаолиятининг бузилиши (патофизиологик компонент) ва модда алмашувларнинг бузилиши (метаболик компонент) сифатида юзага чиқади.
Оғиз бўшлиғида сальмонеллёз сўлак ферментларининг литик (эритиш) таъсирига дуч келади, аммо бу ерда қисқа муддатли мулоқотда бўлганлиги учун микроблар ҳалок бўлмайдилар. Меъдада юқори кислотали шароитда сальмонеллалар ҳалок бўлиб эндотоксинлар ажралади. Агар сальмонеллалар кам миқдорда кирган бўлса, бу ерда ҳаммаси ўлади, юқумли жараён шу ер билан чегараланади. Бу ҳолатда ажралган экзо- ва эндотоксинлар қонга сўрилиб заҳарланиш белгиларини ривожлантиради, лекин улар жуда кам ва қисқа муддатли бўлиб, тез йўқолади. Кўпинча меъда ширасининг кислотаси камайиши натижасида сальмонеллалар ингичка ичакка ўтади. Бу ерда улар ўзига мос муҳитга тушадилар, ичак эпителиоцитларнинг ёпишиб олиб, кўпая бошлайдилар. Шундан сўнг энтероцитларнинг микроворсинкаларида ўзгариш пайдо бўлади, сальмонеллалар эпителийни ўзгартирмай ичак шиллиқ қаватига ундан сўнг лимфа ва қонга ўтади. Қон орқали организмга тарқалади, биринчи навбатда дарвоза венаси билан жигар, сўнгра ўпка, катта қон айланиш доираси, бошқа кўп аъзолар ва тўқималарга киради. Вакуолаларнинг бир қисми қон томирларига парчаланади, бўшаган сальмонеллалар қонда айланиб юради.
Сальмонеллаларнинг қонда айланиб юриши бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади, аъзоларга кириб, янги-янги инфекция ўчоғи ҳосил қилади. Вакуолалардаги ва соф ҳолдаги сальмонеллалар ичак ва аъзолар лимфа тўқималарнинг макрофагларига ўрнашади, бу ерда уларнинг кўпайиши натижасида тўқималар ҳалок бўлади. Бу ўзгаришлар гранулемалар ва иккиламчи инфекция ўчоқлари ҳосил бўлишининг асосида ётади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling