Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАГ-инфекциясининг кечиш хусусиятлари.
Асоратлари.Вабо ўз вақтида бошланган ва тўғри бажарилган муолажа натижасида фақат бемор соғлигини сақлаб қолиши эмас ,балки асоратларининг олдини олиб, муолажаларнинг харажатини кескин камайтиришга эришиш мумкин бўлган касалликларга мисол бўлади.Вабо асоратларининг асосан 2 хил сабаблари бор: 1.Беморнинг вабога дучор бўлгунига қадар бўлган давридаёқ ҳолати бўлса, 2чиси кечикиб бошлаган ёки нотўғри бажарилаётган муолажа натижасидир. Шуниси вабо асоратларининг ҳар хил бўлишидан қатъий назар ҳамма вақт асоратлар гиповелемик карахтлик ҳолатига тушишдан бошланади. Гиповолемик карахтлик ҳолатидан келиб чиқадиган ва энг оғир асоратлардан бири бўлиб ўткир буйрак етишмовчилигидир. Томирларда айланаётган қоннинг миқдори қониқарли бўлганидан сўнг, артериал қон босимини меъёрига кўтарилгандан кейин ҳам сийдик ажралиб чиқмаса, бундай белгини ўткир буйрак етишмовчилигининг даракчиси деб қабул қилинади.Иккиламчи инфекция ҳисобида кирувчи асоратларга: пневмония, абсцесслар, флегмоналар, сепсис ва ҳ.к. киради.
Шунингдек, вабо, қорин тифи, амёбиаз, гижжа, касалликлари, сальмонеллёз, безгак ва ҳоказо касалликлар билан биргаликда кечиши мумкин. Болаларда катталарга қараганда сувсизланиш секин асталик билан бошланади. Болалар учун ацидоз энг хавфли ҳисобланади, мушакларда тортиш жуда тез бошланади. Гипокалемия ҳолати оқибатида менингизм намоён бўлади. Асоратлардан кўпинча бронхопневмония кузатилади. Оқибати. Ўз вақтида тўғри ташхис қўйиб адекват муоложа олиб борилса, 97-99% ҳолларда соғайиш, фақат 1-3% ҳолларда ўлим билан якунланади. Лекин ўлимли оқибат кўрсатгичи "О" га кириш мумкин. НАГ-инфекциясининг кечиш хусусиятлари. НАГ-инфекцияси вабодан фарқли ўлароқ гастроэнтероколитик, энтероколитик шакллларда кечади. Беморларда эксикоз ва токсикоз белгилари қайд қилинади. Беморларнинг 60-90%ида қоринда оғриқ, нажаснинг суюқ, шиллиқ ва қон аралаш бўлиши, 60-70% беморларда тана ҳароратининг ошиши каби белгилар қайд қилинади. Эксикоз аломатлари бу ҳолатларда камроқ намоён бўлади. Ташхиси. Ташхиси асосан беморнинг шикоятларини, эпиданамнезидан касаллик тарихидан, умумий кўрувдан олинган маълумотлар шунингдек, беморнинг қусуғи ва нажасини текширишдан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда қўйилади. Кейинчалик асосан вабони нотипик ва енгил турларига ташхис қўйишда юзага келади. Мукаммал фикрга келиш учун бактериологик усуллардан фойдаланамиз. Бактериологик текширувда бемордан антибиотик беришдан олдин нажас, қусуқ, вибрион ташувчилардан эса нажас магнезия эритмаси ичирилгандан сўнг дуоденал зонд орқали сафро олинади. Бемор қазо қилган бўлса, ингичка ва ўт пуфаги ажратмаслари олинади. Вабога бактериологик ташхис қўйиш учун текширишни маълум бир чизмага асосан тўла ва босқичма-босқич, вибрионни тоза ҳолда ажратиб олишдан- то уни қайси типга мансуб эканлигини аниқлашгача олиб борилади. Бундай текширишни классик усулда текшириш усули дейилади ва 36 соат давом этади. Иккинчиси тезлаштирилган (экспресс) усули дейилади ва 1,5-1 соат давом этади. 1. Иммобилизация вибрионларини микроаглютинация қилиш усули. Бемор нажасини контраст қурилмаси бўлган микроскоп остида қоронғи фонда кўрилса, вабо вибрионига хос ҳаракатни кузатамиз, сўнгра бир томчи вабога қарши 0-зардобини томизсак,2-3 дақиқадан сўнг вибрион ҳаракатдан тўхтайди. Манфий натижа олинганда нажасни 1% пептон сувига экиб 4-6 соатдан сўнг қайтадан кўрамиз. 2. Иммунофлюоресцент усулида ташхис қўйиш. Бу усул антиген-антитело комплексини ўзига хос нурланишига асосланган бўлиб, 5-2 соат ичида натижа олинади. Агар вабо вибрионининг миқдори 1мл нажасда 4,3,10дан кам бўлса, электив муҳитга текширилаётган намунадан экилади ва 7-8соат дан сўнг шу усулда қайта кўрилади. Текширилаётган беморнинг қонида антитоксик ва виброцид антителоларни аниқлаш ҳам ташхис қўйилишда муҳим аҳамиятга эга. Аслида тезкор усулда ташхис қўйиш дарак берувчи, мўлжал берувчи усул бўлиб текширилаётган намунадан вабо вибрионини ажратиб олиш билан тасдиқланиши шарт. 3. Бактериологик усулда ташхис қўйиш учун вабонинг енгил хилида 0,1- 0,5 г оғир хилида 1-2г нажас 50 мм 1% пептон сувига экилади ва узоғи билан 3 соат давомида лабораторияга олиб борилиши шарт. Акс ҳолда вабо вибриони айниқса иссиқ кунларда нажасда ўлиб қолади. 1чи босқичда намуна экилган муҳитни 6-8 соатга 37С ли термостатга қўйилади. Агар намунада классик вибрион бўлса муҳит устида нозик парда, Эль-Тор вибриони бўлган бўлса, дағалроқ парда пайдо бўлади. Серологик усулдан ретроспектив ташхис қўйиш учун фойдаланилади. Шу мақсадда беморнинг қон зардобидан агглютининлар аниқланади. Одатда 6-8 кун оралаб 2 марта аниқланади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling