Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet33/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Даволаш. Вабога дучор бўлган беморни тиббиёт ходимига биринчи мурожаат қилган заҳотиёқ даволашни бошлаш керак. Енгил ҳолатдагиларга ичишга тузли эритма ва антибиотикнинг биринчи миқдори берилади: ўртача ёки оғир шаклларида регидратацион муолажалар ёрдамида артериал қон босими меъёригача кўтарилгач ва томир уриши қониқарли бўлганидан сўнг бир миқдор антибиотик берилиб, кейин тегишли тиббиёт муассасига эвакуация қилинади. Бунда енгил ҳолатдаги беморлар ўтирган ҳолда, қолганлари ётган ҳолда эвакуация қилинади.
Вабога мўлжалланган тиббиёт муассасида даволаш чоралари асосан тезкорлик билан олиб борилиши шарт. Регидратация бўлимида бемор тортиб кўрилади, вабо касали учун мўлжалланган алоҳида краватга ётқизилади, 5 дақиқада томир уриши, қон босими, нафас олиши ҳисобланади ва плазманинг нисбий зичлиги, гематокрит индекси, калий, натрий хлор миқдори ацидознинг қай даражадалигини аниқлаш учун қон олинади, сўнгра муолажа бошланади.
Енгил ва ўртача оғирликда кечаётган вабо хасталигида даволаш учун глюкоза-электролитли эритмалардан берилади, натрий 3,5гр, гидро­карбонат натрий-2,5гр, калий хлорид - 1,5гр, глюкоза 20гр ва 1 литр сув. Кейинги вақтда гидрокарбонат ўрнига натрий трицитрат-2,9 г қўлланилмокда. Бу эритмани янада узокрок сақлашга имкон яратади. Туз ва глюкоза алоҳида халтачаларга жойлаб чиқарилади ва истеъмол қилишдан олдин қайнаб, 38-40Сгача совутилган сувда эритилади. Беморга ичиш учун регидрон берса ҳам бўлади. Беморларда оғиз орқали регидратацияни амалга ошириш қийин бўлса: беморда қусиш аломатлар кузатилса, бемор суюқликларни ича олмаса, вена ичи орқали регидратация амалга оширилади. Вена ичи орқали регидратацион даволаш тузли эритмалар (Рингер эритмаси, “Дисоль”, “Трисоль”, “Ацесоль”, “Квартосоль”, “Хлосоль”) ни қуйишни ўз ичига олади. Тузли эритмалар касаллик кечимининг оғирлиги, сувсизланиш даражаси. беморларда оғиз орқали регидратацияни амалга ошириш қийин бўлса, беморда қусиш аломатлар кузатилса, бемор суюқликларни ича олмаса, вена ичи орқали регидратация амалга оширилади.
Этиотроп даво сифатида асосан тетрациклин қатори препаратлари (тетрациклин, доксициклин) бисептол ва фуразолидон қўлланилади. Препаратлар дозаси ва қўлланиш давомийлиги, беморнинг ёши ва касалликнинг кечим оғирлигига мослаб олиб борилади. Тетрациклин 0,3-0.5 г дан кунига 4 маҳал, левомицитин 0,5 г дан ҳар 6 соатда, доксициклин 0.1 г адн ҳар 12 соатда, бисептол 480 ҳар 12 соатда. Фуразолидон 0,1 г дан ҳар 6 соатда, вибриион ташувчмларга эса тетрациклин 0,3 г дан 4 маҳал 5 кун мабойинида буюрилади .

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling