Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet31/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Клиникаси. Яширин даври бир неча соатдан 1-6 кунгача, кўпинча 1-2 кун бўлади. 82-84% ҳолларда ўткир бошланади, қолган 16-18% ҳолларда секин асталик билан бошланади. Продром даври 1-1,5 кун давом этади. Бу даврда беморларни қувватсизлик, дармонсизлик, бош оғриғи, бош айланиш, енгил эт уюшиши безовта қилади. Айрим ҳолларда продромал даврида вегетатив ўзгаришлар рўй беради, терлаш, юракнинг тез-тез уриши, оёқ ва қўлларнинг музлаши, қисқа дақиқали ҳушидан кетиш аломатлари бўлади.
Мусабоев, И.К.(1980) вабо касаллигининг клиник кўринишини ўрганиб, қўйидаги клиник шаклларни тафовут қилади.
Типик шакллари: гастроэнтеритик.
Атипик: гастритик, қуруқ вабо, яшинсимон кечиши, тифсимон кечиши.
Касаллик типик кўринишда кечаётган 84-88:% ҳолларда енгил, 14-15% ҳолларда ўртача, 1% ҳолларда оғир ўтади.
Сувсизликнинг 4 хил даражаси фарқланади:
1 - даражали сувсизланишда бемор тана оғирлигининг 1-3%гача тенг бўлган изотоник суюқлик йўқотади. Бемор танасида сезиларли физикавий ўзгаришлар бўлмайди. Продром даври 2 кун давом этади. Вабони биринчи классик белгиси ич кетишидир.
Бошланишда нажасни ранги ўзгармаган бўлади, фақат ҳазм бўлмаган овқат аралаш келиши мумкин. Кейинчалик қайнатилган гурунч сувидек суюқ, ҳиди хом балиқ ёки хом картошкани арчилгандаги ҳидига ўхшаш бўлади (3-расм). Ич 3-10 мартагача кетади. Айрим ҳолларда бир кун давомида 3 мартагача қусиш мумкин. Иштаҳаси пасаяди, оғизни шиллиқ қавати қуриб, бемор чанқайди. Тана ҳарорати меъёрида бўлади. Қон босими ўзгармайди томир уриши бироз тезлашган бўлиши мумкин. Мушакларида мадорсизлик сезади. Тили бироз қуруқлашади, қорин ичига тортилади, пайпаслаганда оғриқ сезмайди, суюқликнинг шилдираши сезилади.
Ўз вақтида тўғри ташхис қўйиб адекват муолажа олиб борилмаса, касаллик ривожланиб беморнинг ахволи оғирлашади ва П-даражали сувсизланиш давом этади. Кўнгил айнимасдан туриб, оғиз тўла очилган ҳолда худди фонтандан отилиб чиқаётгандай, варақлаб қусади. Бошланишда қусиш массаси ўзида ҳазм бўлмаган овқат қолдиқларини сақлаши мумкин, кейинчалик сувдек кусади (4-расм), жуда кўп миқдорда қусиб, ичи кетганлиги сабабли бир неча соат давомида бемор танаси анча сувсизланади ва аҳволи оғирлашади. Оғиз қуриши, чанқоқлик, мушаклар қувватсизлиги тез ошади. Тўқималар гипоксияси, сув ва минераллар балансини бузилиши, метаболик ацидознинг ривожланиши ва тўқималарда сут кислотасини йиғилиши ҳисобига беморнинг болдир мушакларида, қўл ва оёқ панжаларида тиришиш безовта қилади, сийдик камаяди. Пайпаслаганда тери бир оз қуруқ, эластиклиги тургори бироз ўзгарган, лаблари бироз кўкарган бўлади. Товуши бироз пасаяди, томир уриши тезлашиб қон босими пасайишга мойил бўлади.
Тўғри олиб борилган муолажа натижасида ич кетиш ва қусиш тўхтайди. Қоннинг физикавий ва кимёвий хусусиятлари, буйрак ва бошқа органларининг функционал ҳолати ўз жойига қайтади, беморнинг умумий аҳволи яхши бўла бошлайди ва кейинчалик соғайиб кетади. Акс ҳолда изотоник суюқлик йўқотиш давом этаверади, чунки беморда қусиш ва ич кетиш ҳисобсиз даражада бўлади. Сувсизланиш даражаси 7-9%га етади, эксикоз янада ривожланади. Беморда 3-чи даражали сувсизланиш белгилари намоён бўла бошлайди.
III-чи даражали сувсизланишда беморнинг юз кўриниши ўткирлашади, тери ва шиллиқ қаватларнинг кўриши кучаяди, панжа териси буришади (6-расм), мушаклар рельефи кўзга ташлана бошлайди, товуши йўқолади (афония) айрим мушакларда тоник тиришиш бошланади, беморнинг қонини қуюқлашиши гемодинамик ўзгаришларга олиб келади. Гипотония, тахикардия ва цианоз кузатилади. Тўқималарда кислороднинг порциал босимининг пасайиши метаболик ацидозни ва гипокалиемияни кучайтиради. Олигурия, гипоксия ва электролитларнинг йўқотилиши буйрак коптокчаларидан сийдикнинг фильтранишини пасайишга олиб келади, натижада олигурия кучаяди. Бемор танасининг ҳарорати пасайишга мойил бўлади. Тўғри чора тадбирлар кўрилмаса, касаллик кўпайиб, IV даражали сувсизланиш келиб чиқади, бемор танасининг оғирлигига нисбатан 10% ва ундан кўп миқдорда изотоник суюқлик йўқотади.
IV -чи даражалик сувсизланишни бошланишида бемор бироз қусиб ичи кетиб туради, аҳволи янада оғирлашиб, сўнгра қусиш ва ич кетиш тўхтайди. Бемор кўкара бошлайди, бурун учи, қулоқ учи, лаблари, кўз косасининг қовоқлари атрофида кўк бинафша рангга ўхшаш кўкариш пайдо бўлади. Кўз атрофида кора кўзойнак белгиси пайдо бўлади, кўз косаси ичига тушиб кетиб, ботаётган қуёшга ўхшаб бироз юқорига кўтарилган бўлади. Юз кўринишидан изтироб чекаётгани ва биздан ёрдам сўраб илтижо қилмоқчилиги сезилиб туради. Танасининг ҳарорати пасая бошлайди (35,5-34С). Пайпаслаганда териси муздек бўлади, чимчилаганда буришиб қолади ва узоқ вақт баъзида бир соатгача ўз ҳолига қайтмайди (5-расм). Томир уриши ипсимон, нотекис, айрим ҳолларда пайпаслаганда аниқланмайди. Юрак тонлари кўп ҳолларда эшитилмайди, қон босимини аниқлаш қийин бўлади. Нафас олиш юзаки, аритмик минутига 40-60 тага боради. Бемор нафас етишмовчилиги сабабли оғзини тўла очиб, ёрдамчи мушаклар ёрдамида нафас олади. Ҳамма мушаклар, шу жумладан диафрагма тонуси ошиб тириша бошлайди, шунинг учун беморни ҳиқичоқ тутади. Қорни ичига капишиб кетади, қорин мушаклари тиришганда оғриқ сезилади. Олигурия, кейинрок анурия ривожланади. Бундай ҳолат бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин. Қўлланилаётган чора ва тадбирларда хатоликка йўл қўйилса бемор кўкариб, ҳушидан кета бошлайди ва кейинчалик асфиксия ҳолатидан эси бутунлай йўқолгач, кома ҳолатига ўтади ва ўрта ҳисобда 60% ҳолларда ўлим билан якунланади (7-расм).
Вабони яшинсимон хили нимжон, камқувват, касалманд одамларда учрайди. Касаллик бўронга ўхшаб жуда тезлик билан ривожланади ва бемор бир неча соатдаёқ гиповолемик карахтлик ҳолатига тушиб қолади. Артериал қон босим жуда тезликда пасайиб кетади, нафас олиши тезлашади, товуши йўқолади, бемор тириша бошлайди, сийдик ажралиши тўхтайди. Тезликда реанимацион муолажа қилинмаса, бир неча соат ўтгач ўлим билан якунланади.
Вабонинг қуруқ шаклида сувсизланиш тезлик билан ривожланади. Суюқлик организмдан қусуқ массалари ва ич кетиш билан чиқиб улгурмасдан касаллик ўлим билан тугайди.
Классик вибрион чақирган вабога қараганда Эль-Тор вибрион чақирган вабо касаллигининг клиник манзараси хилма-хиллиги ва кўпинча 1-2чи даражали сувсизланиш белгилари билан кечади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling