Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet29/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Профилактикаси. Ичбуруғнинг муваффақиятли профилактикасига эпидемик жараённинг уччала занжирига инфекция манбаи, юқиш йўли ва организм мойиллиги кабиларга қаратилган, комплекс тарзда ўтказилган санитар – гигиеник, даво – профилактик ва эпидемияга қарши чора – тадбирлар ўтказиш орқали эришилади.


В А Б О

Вабо антропоноз туркумга кирувчи ўткир юқумли ичак касаллиги бўлиб, қўзғатувчиси вибриондир. Бу касаллик қўзғатувчиси заҳарининг ва ишлаб чиқарган ферментларининг, ҳамда айрим биологик актив моддаларнинг ингичка ичак эпителиал ҳужайрасининг мембранасига ва фермент системасига таъсир қилиши натижасида ич кетиш, қусиш ва капиллярларда қон айланишини бузилиши натижасида, бемор танасининг сувсизланиши билан тавсифланади.
"Холера" грекчада "тарнов" деган сўз бўлиб, вабо касалигидаги ич кетиш ёмғирдан сўнг тарновдан оқиб тушган сувдек осон ва оғриқсиз бўлади деган маънони англатади. Ёки "холера "сўзи иккита лотинча (сhole-cафро), (reo-оқаман) сўзининг қўшилишидан келиб чиққан бўлиб, қадимда ҳакимлар вабода жуда кўп миқдорда сафро оқиб чиқади деб ўйлаганлар.
Ҳозирги кунда вабо касаллиги дунёнинг барча қитъаларида қайд қилинган А.С.Атабеков, И.Х.Маматқулов (2000) таҳлилларига кўра 1970-1999 йилларда қайд қилинган касалларнинг (3347205нафар) 34,94% и Америка, 33,47% Осиё, 31,23% и Африка, қолганлари бошқа қитъа мамлакатларига тўғри келади.
Этиологияси.Вабо қўзғатувчиси вибрион деб аталади. Вибрион лотинча vibrio деган сўздан олинган бўлиб тўлқинланувчи, букилувчи деган маънони билдиради. Шакли вергулга ўхшаганлиги учун "Кох вергули" деган ном олган, чунки бу вибрион 1883-84 йилларда Египетдаги эпидемия вақтида немис олими Роберт Кох томонидан аниқланган. Иккинчи виб­рион Эль-Тор деб аталади. Бу вибрионни 1906 йилда Готшлих Африкадаги Эль-Тор деб аталган карантин бекатида Маккадан ҳаж сафаридан қайтиб келаётган ва ич кетишидан қазо қилган марҳумнинг нажасидан ажратиб олинган.
Вабо вибрионлари микроскоп остида, бироз букилган, вергулга ёки таёқчага ўхшаш бўлиб кўринади. Ташқи муҳитда ва озуқ моддаларга экилганда вибрионлар ҳар хил, шарсимон, спиралсимон, бироз узунчоқ, дрожжасимон ва фильтрланувчи бўлиб кўринади. Спора ва капсула ҳосил килмайди. Битта, лекин бақувват хивчини унинг ҳаракатчанлигини таъминлайди. Вабо қўзғатувчисининг бу ҳаракатчанлигини вибрионларни бир-биридан фарқлашда албатта эътиборга олинади. Вабо вибриони ҳамма оддий анилин бўёқлари билан бўялади, грамманфий, оддий озуқа муҳитларда ўсади. Вабо вибриони эндо- ва экзотоксиндан иборат бирикма ажратади. Вабо вибрионларининг соматик, ҳароратга чидамли 0 - антигени ва ҳамма вибрионларга хос бўлган, ҳароратга бўлган муносабати ўзгарувчан Н - антигени бор. О - антигенини тузилишига қараб вабо вибрионини 39 серогруппаси фарқланади.
Вабо вибриони 01 группага киради ва 3-та серотипга ажратилади: а) Огава, ўзида 0-антигени ва АВ фракцияни сақлайди; б) Иноба, ўзида AC - фракцияни сақлайди; в) Гикошима , ўзида АВ ва С фракцияни сақлайди.
Вабо вибриони антибиотикларга, жумладан тетрациклинга, левоми-цитинга,рифампицинга,сигмомицинга,морфоциклинга, эритромицинларга сезгир. Вабо вибриони ташқи муҳит таъсирига бирмунча чидамли, очиқ сув ҳавзаларида бир неча ҳафтагача яшайди, гидробионлар бор сувда эса қишдан эсон-омон яшаб чиқиши мумкин. Қуримаган нажасда 200 кундан ортиқ яшаши мумкин, паст ҳароратга чидамли, қуёш нури таъсирида тез ўлади. Шунингдек қуритганда, дезинфекция қилувчи моддалар таъсир эттирилганда, айниқса кислота таъсир эттирилса ўлади, қайнатилганда янада тезроқ ўлади. Классик вибрионга қараганда Эль-Тор вибриони ташқи муҳит таъсирига чидамлироқ.
Вабо вибрионининг янги 0139 типи аниқланган ва кўпчилик олим-ларимизнинг фикрича ҳозирги пандемия шу қўзғатувчи туфайли кечаяпти. Бу тип токсик кучли, антибиотиклар (левомицетин ва тетрациклин)га сезгир, касаллиги оғир кечади ва тез орада ўлимга олиб келади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling