Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
Профилактикаси. Эпидемия жараёни узлуксизлиги инфекция қўзғатувчилар манбаи, унинг ўтиш ва аҳоли берилувчанлиги механизмининг ўзаро таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб, касалликка қарши кураш ва унинг профилактикасини уч йўналишда амалга оширилади: 1.Инфекция қўзғатувчиси манбаини бартараф этиш. 2.Инфекциянинг ўтиш механизмини узиб қўйиш. 3.Аҳолида касалликка нисбатан сунъий иммунитет яратишдан иборат бўлади.
Умумий профилактик ишлар: Вабо касаллиги чет элдан кириб келишнинг олдини олиш мақсадида давлат чегарасида ва мамлакатларда карантин чора-тадбирлар тизими жорий этилган. Тайёрагоҳ, автобус, темир йўл шаҳобчалари, сув йўлларида, ҳамда давлат чегарасида санитария - карантин чора-тадбирларлар орқали амалга оширилади. Эпидемиологик жиҳатдан ноқулай ҳисобланган мамлакатлардан келаётган чет эл фуқаролари албатта вабога текширилади, касалликка гумон қилинганлар тезда изоляция қилиниб, алоҳида тайёрланган госпиталга ётқизилади. Вабо касаллигига қарши иммунизация усули самарасиз бўлгани учун, бемор ажралмаларининг озиқ-овқат, сувга тушишининг олдини олиш орқали касаллик қўзғатувчиларнинг ичакка тушишига йўл қўймасликка қаратилган ишлар ҳал қилувчи чоралар бўлиб қолади. Тоза сувни ичиш, овқат маҳсулотларни ифлосланишдан сақлаш ва уларни зарарлантириш, ахлатлар ва чиқиндиларни йиғиш, тўплаш, ташиш ва зарарсизлантириш, аҳолининг санитария савиясини ошириш ана шундай чоралар қаторига киради. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, вабога қарши кураш фақат хўжалик илмий-техник ва тиббий вазифаси бўлибгина қолмай, балки энг аввало аҳолининг ўзига, унинг санитария савиясига, одатлари, гигиеник кўникмаларга бўлади. Аҳолининг ва ташқи муҳитни вабога эпидемиологик назорат қилиш: а/ чет мамлакатларда ва Республика ҳудудларида вабо касаллигининг қайд қилиниши тўғрисида маълумотга эга бўлиш; б/ қўзғатувчисини аниқ бўлмаган ўткир юқумли ичак касаллигини oneратив ва ретроспектив таҳлил қилиш, касалликнинг кўпайиш сабабларини ўрганиб, касалликка таъсир қилувчи омиллари ўрганиб, уларга ўз таъсирини кўрсатиш; в/ ташқи муҳитдан вабо вибрионларининг чиқиш вақти, кўрсаткичини, уларнинг вирулентлигини аниқлаш, тарқалиш сабабларини ўрганиш ва уларгатаъсир қилувчи ижтимоий, экологик омилларни ва географиясини ўрганиш. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling