Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet72/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Профилактикаси. Ветеренария хизмати билан ҳамкорликда қатор профилактик чоралар амалга оширалади.
ГЕМИНОЛИПИДОЗ


Таърифи. Геминолопидоз перорал антропоноз контагиоз гельминтоздир. Уни кичкина (бўйи 15-30 мм, эни 0,55-0,77 мм) гижжа қўзғатади. Унинг 4 та сўрғичи бор. Одам бу гижжага ҳам оралиқ ҳам асосий хўжайин ҳисобланади. У одам ингичка ичагида яшайди.
Эпидемиологияси. Касаллик манбаи одам. Гижжа танасидан ажралган бўлакчалар ичида ривожланган етук тухумлар бўлади. Бу тухумлар бемор нажаси билан ташқарига чиқарилади ва атрофдаги ҳар хил буюмлар ифлосланади. Геминолипидоз кўпинча ҳожатхона эшигининг бандлари ва унитазлар орқали юқади. Геминолипидозда бемор ичагида аутоинвазия ҳодисаси юз беради. Ичакда тухумдан балоғатга етган гижжалар пайдо бўлиши мумкин.
Геминолипидоз қўзғатувчисининг тухуми оғиз орқали одам ичагида тушади ва бир неча даврларни ўтиб, балоғатга етган гижжага айланади. Аввало тухумдан онкосфера пайдо бўлади, 5-7 кун ўтгач онкосферадан личинка (цистинркоид) чиқади. Яна 14-15 кун ўтгач балоғатга етган гижжа пайдо бўлади.
Клиникаси. Геминолипидоз баъзан белгисиз ўтиши мумкин. Бошқа ҳолларда беморларнинг боши оғрийди, кўнгли айнийди, баъзан қусади, сўлаги оқади, жиғилдони қайнайди, кекиради, иштаҳаси ўзгаради ва киндик атрофида оғриқ сезади. Қорин оғриши ҳар куни кечқурун хуруж қилиб безовта қилади, баъзан бир неча кун оғриқ бўлмаслиги мумкин. Беморнинг ичи дам суюқ, дам қуюқ келиб ўзгариб туради, нажас ялқи аралаш бўлади. Бемор тажанг бўлиб қолади, иш қобилияти пасаяди.
Патогенези. Касалликнинг кечиши кўпинча даврий ривожланиш билан кечади. Пакана гижжанинг ривожланиш цикли одам организмида кетма-кет ривожланадиган личинка ва етуклик босқичлари билан характерланади. Шунинг учун одам бу гельмент учун оралиқ ва асосий хўжайин ҳисобланади.
Гижжа одамнинг ингичка ичагида яшайди, бўғимларда ажраладиган тухумда шаклланган эмбрион бўлиб инвазивлик хусусиятига эга ва ташқи муҳитда етилишни талаб қилмайди. Одам оғзи ва ичагига тушган тухумдан онкосфера ажралиб кичкина ичак ворсинкалари ичига киради. 5-7 кундан кейин онкосферадан личинка цистициркоид ривожланади, у ворсинкаларни бузиб ичак бўшлиғига чиқади ва шиллиқ қаватига ёпишади. 14-15 кундан кейин етук гижжа шаклланади.
Ташхисоти. Нажасда гижжа уруғларни топилиши асосида қўйилади. Пакана гижжа тухумлари даврий равишда ажралади. Шунинг учун манфий натижа олинган пайтда натив суртмада флотациялатиш билан қайта таҳлил ўтказиш керак.
Давоси. Геминолипидозда фенасал схема бўйича ишлатилади. Схема № 1. Икки кунлик цикл 5 кун оралаб 6-7 марта қайтарилади. 1-2 ёшли беморларга 0,3 г, 3-4 ёшли болаларга 0,5 г, 5-6 ёшли болаларга 1 г, 7-10 ёшли болаларга 1,5 г ва катта одамларга 2 г дан берилади.
Схема № 2. 5 кунлик цикл. 5 кун оралаб 4 марта қайтарилади.
Схема № 3. 7 кунлик цикл. 5 кун оралаб 3 марта қайтарилади.
Бир ой ўтгач, яна даволашнинг бир курси қайтарилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling