Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet70/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Профилактикаси. Санитар гигиеник чора тадбирларни олиб бориш. Асосан хизмат кўрсатиш уйлари, болалар муассасаларида бадан тозалигига эътибор бериш керак.
ТЕНИАРИНХОЗ


Тарифи. Бу гижжа касаллиги перорал, антропоноз биогелминтоздир. Ривожланиб етилган бу гижжанинг узунлиги 7-10 метргача боради, эни 1,5-2 см, тумшуғида 4 та сўрғичи бор. Қуролланмаган, бир неча бўлаклардан иборат бўлиб, лентасимон (2000 тагача). Дистал қисмидаги бўлакчаларнинг ўлчами 20 х 30 х 12 мм. Ҳар бир бўлакча ичида онкосфераси бор. Одам бу гижжанинг асосий хўжайини ҳисобланади.
Этиологияси. Ривожланиб етилган гижжадан узилиб чиққан бўлакчалар нажас орқали ташқарига чиқарилади. Бу гижжа бўлаклари ҳар хил йўллар билан асосан одам нажаси билан ифлосланган хашак ва сув орқали шохли қорамоллар организмига киради. Қорамол ичагида гижжанинг личинкалари парда ичидан чиқиб, қонга тушади ва мушаклар орасидаги бириктирувчи тўқималарга ўрнашади ва юмалоқ пуфакка ўхшаш шаклга киради (финка). Ана шундай қорамол гўштини истеъмол қилиш натижасида бу финкалар одам ичагига тушади ва ривожланиб балоғатга етади. Эркакларга нисбатан аёллар кўп касалланадилар.
Патогенези. Гижжанинг сўрғичлари ичак шиллиқ пардасини шилиб жароҳатлайди, изтироблайди. Гижжадаги модда алмашинув чиқиндилари заҳарли таъсир қилади. Ичакдаги тайёр озуқа моддаларга шерик бўлиб бемор оганизмига озуқа етмаслигига сабаб бўлади. Асосан сўрғичлари билан ичакни зарарлайди.
Клиникаси. Бемор тинкаси қурийди, тажанг бўлиб қолади, олдин кўп овқат истеъмол қилади, кейинчалик иштаҳаси бўғилади. Қорни оғрийди, бемор ухлаб ётган вақтида кўпинча кечаси анусдан гижжа бўлакчалари ташқарига чиқади, бемор кўнгли айнийди. Қорни қапчийди, баъзан ичи кетади, оғриқ ўнг ёнбош соҳасида бўлади. Тили катталашади. Неврологик белгилар бош оғриши, бош айланиши, ҳолсизлик, уйқусизлик, тутқаноқ ҳолати кузатилади. Гемограммада – лейкопения, эозинофиллар ошиши, 4/1 қисм беморларда анемия кузатилади.
Ташхисоти. Бемор нажасида гижжа бўлакчалари кўринади. Анус атрофидан олинган суртмада гижжа тухуми топилади.
Давоси. Даволашда фенасал кенг қўлланилади. Катта ёшдаги беморларга ётишдан олдин ёки эрталаб наҳорда 2 г берилади. Фенасалдан олдин чорак стакан сувда 1-2 г содани эритиб ичирилади. Бундан ташқари дихлосал ва трихласал ҳам ишлатилади. Бу дорилар овқатланишдан 1-1,5 соат олдин ширин чой билан ичилади. Қирққулоқнининг эфирдаги экстракти ҳам ишлатилади. Катта ёшдагиларга 4,5–5,5 г дан, 2 ёшли болаларга – 1 г, 3 ёшдагиларга – 1,5 г, 7-10 ёшдагиларга 3 грамм, 11-16 ёшдагиларга 3,5–4 грамм ичирилади. Қирққулоқнинг илдиздан тайёрланган филиксан катта ёшдагиларга 7-8 г берилади. Буни ичиришдан олдин беморга 2 кун олдин ёғсиз овқатлар берилади, ҳамда спиртли ичимликлар ичиш таъқиқланади. Дорини ичадиган кун эрталаб клизма қилинади. Дори ичгандан сўнг ичи келмаса, ҳўқна 3 соатдан сўнг қилинади.
Профилактикаси. Тениаринхозга қарши курашда ҳам қатор медицина ва ветеренария чоралари амалга оширилади. Гижжа манбаларини зарарсизлантириш ва дегельминтизация муҳим аҳамиятга эга. Гўшт маҳсулотларини тайёрлашни назорат қилиш.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling