Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Патогенези ва патанатомияси.
Эпидемиологияси. Одам ичагида эркак ва урғочи аскаридалар паразитлик қилиб, улар учун ягона инвазия манбаи ҳисобланади. Вояга етган урғочи суткасида 245000 гача тухум қўяди ва улар уруғланган ҳамда уруғланмаган ҳолда ажралиши мумкин. Уруғланмаган тухум инвазия чақира олмайди. Ташқи муҳитга нажас билан бирга гельментнинг етилмаган тухумлари чиқарилиб, улар етарли ҳарорат ва намлик бўлгандагина етилиши мумкин. Личинка тухум ичида 9-42 кун, 13-300С ҳароратда ривожланади. (оптимал ҳарорат 24-300С, вояга етиши 16-12 кунни ташкил қилади). Тухум ичида шаклланган ҳаракатчан личинка, фақатгина пўст ташлагандан кейингина инвазия қобилиятига эга бўлади. 120C дан паст ҳароратда ривожлана олмайди, лекин тухумлар яшовчан бўлиб, личинка ривожланиш хусусияти сақланиб қолади. Шунинг учун етилиш жараёни айрим туманларда бир мавсумда давом этади. Личинкалар ривожлангунча 37-380С да ўлиб кетади. Вояга етган тухумни истеъмол қилиш натижасида юқади. Сабзавотлар эпидемиологик жиҳатдан аҳамияти юқори, чунки уларнинг юзасида тупроқ бўлаклари бор. Ҳозирги вақтда аскаридознинг тарқалишида энг катта хавфли майдонлар боғ ва сабзавотлардир, чунки баъзида тупроқни ўғитлаш мақсадида инсон нажасини зарарсизлантирмай фойдаланиш натижасида келиб чиқади.
Патогенези ва патанатомияси. Етилган тухумларни одам истеъмол қилганидан сўнг ингичка ичакда улардан личинка чиқади, улар ичак деворини шикастлаб капиллярларга ўтади кейин гематоген йўл орқали жигар ва ўпкада миграция бўлади. Ичак, жигар ва ўпкадан ташқари аскарида личинкалари мия, кўз ва бошқа органларда ҳам топилган. Улар жадал суръатда қон зардоби ва эритроцитлар билан озиқланади. Ўпкада личинкалар фаол равишда алвеола ва бронхларга чиқади, кичик ва катта бронхлардаги тукли эпителий ёрдамида ҳаракатланиб оғиз ҳалқумга боради ва у ердан балғам билан ютилиб ичакка тушади. Ичакка тушган личинка 70-75 сутка давомида жинсий жиҳатдан етилади. Вояга етган аскарида бир йил яшайди, ундан сўнг ўлиб нажас билан бирга ташқарига чиқади. Шунинг учун битта одамда аскариданинг бир неча йил давомида бўлишини унинг қайта юқиши билан тушунтирадилар. Личинканинг миграция даврида касаллик симптоматикаси аллергик кўринишда бўлиб, қайсики личинканинг алмашинув ва парчаланиш маҳсулотларига организмнинг сенсибилизацияга жавоб реакцияси кўринишида намоён бўлади. Ичак девори ва ўпкада эозинофил инфильтратлари ҳосил бўлади. Токсикоаллергик реакция вояга етган аскариданинг ичакка локализацияси вақтида ҳам кузатилиши мумкин. Личинкаларнинг фаол ҳаракатланиши иккинчи гуруҳ механик таъсир натижасида юзага келади. Ўпкада қон қуйилиши ва қон тупуриш личинкаларнинг перфорация қилган еридан қон чиқиши билан боғлиқдир. Аскаридалар ичакка ёпишмайди, балки ўзининг охир учи ёрдамида ичак деворига тиралиб туради. Шунинг учун ҳам улар ўта ҳаракатчан ичак йўналиши бўйича юқорига ва пастга ва ҳатто ошқозонга, қизилўнгачга, нафас йўлларига ва пешона бўшлиқларига ҳам ўтиши мумкин. Аскариданинг жигар ва бошқа органларга ўтиши оғир кўринишларда намоён бўлади. Вояга етган гельминт ўзининг ўткир охири билан ичак деворини шикастлаши ёки баъзида аскаридалар йиғилиб механик ичак тутилишига сабаб бўлиши мумкин. Гельминтлар ҳаёт давомида ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг асаб охирларига токсик таъсири натижасида баъзан спастик ичак тутилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Аскариданинг бошқа органларга миграцияси ўзи билан бирга бактериал инфекцияни элтиб, у ерда асорат сифатида йирингли жараён ривожланишига сабаб бўлиши мумкин (абсцесслар, холангитлар). Паталогоанотомик ўзгаришлар иккиламчи юқишда камроқ бўлиши аскоридозда ўзига хос иммунитет пайдо бўлишидан далолат беради. Реконволицентларга нисбатан иммунитет бир неча ой сақланади холос. Аскарида юққанидан сўнг унинг оқсилларига нисбатан антитело 5-10 кундан кейин ҳосил бўлиб, 3 ойдан сўнг улар одатда аниқланмайди. Катта урғочи аскаридалар билан оғриган беморларда суперивазия ва реинвазияга нисбатан иммунитет ҳосил бўлади, бу 25% беморларда ривожланишнинг эрта босқичларида юқишнинг тугаганлиги билан тушунтирилади. Клиникаси. Аскаридознинг клиник кўриниши паразитнинг локализацияси ва инвазия интенсивлигига боғлиқ. Аскаридознинг клиник кечишида иккита: эрта (миграцион) ва кечки (ичак) босқичга ажратилади. Биринчи боқич личинканинг миграция даврига тўғри келиб, иккинчи босқич гельментнинг ичакда паразитлик қилиши ва асоратлар босқичидир. Аскаридознинг эрта фазасида клиник белгилар баъзан кам бўлиб, касаллик яширин кечади. Баъзида касаллик яққол ҳолсизлик, қуруқ йўтал ёки кам миқдордаги шиллиқли, гоҳо шиллиқ-йирингли балғам ажралиши билан бошланади. Балғам баъзида тўқ сариқ рангда бироз миқдорда қон аралашган бўлиши мумкин. Тана ҳарорати одатда нормал ёки субферил, баъзида 380С гача кўтарилиши мумкин. Ўпкада қуруқ ва ҳўл хиррилашлар аниқланади, бир қатор беморларда перкутор товушнинг қисқариши кузатилади. Айрим ҳолларда қуруқ ёки фасодли плеврит ривожланади. Физикал текширишларда доим ҳам ўпкада ўзгаришлар аниқланмайди. Кўпинча бу стадияга характерли бўлган ўзгаришлар қўл ва оёқ панжаси терисидаги ичида тиниқ суюқлик сақлаган эшакеми ва кичик пуфакчалар кўринишидаги тошмалардир. Рентгенограммада ўпкада шарсимон, овалсимон, юлдузсимон, кунгарсимон, кўп бурчакли инфильтратлар аниқланади. Инфильтратлар битта ёки бир нечта бўлиб, ўпканинг бир бўлагида ёки бутун ўпка бўйлаб тарқалганлиги аниқланади. Уларнинг контурлари очиқ ва сузувчан бўлади. Ателектаз билан бирга кечса инфильтратлар аниқ бўлади. Эозинофилли инфильтратлар 2-3 ҳафта атрофида сақланади: айрим беморларда йўқолади, улар янгидан бир қанча вақтдан кейин пайдо бўлиб, ойлар давомида сақланади. Лейкоцитлар миқдори меъёрда баъзан лейкоцитоз кузатилади. Эозинофилия характерли бўлиб, кўпгина беморларда 60-80 %гача етади. ЭЧТ одатда нормал, баъзида ошиши мумкин. Аскаридознинг кечки (ичак) босқичи гельминтнинг ичакда бўлиши билан боғлиқ. Баъзида бу фаза субклиник кечади. Кўпгина беморларда ўсиб борувчи ҳолсизлик, иштаҳасининг пасайиши, кўнгил айниши, баъзан қусиш, қоринда оғриқлар кузатилади. Қориндаги оғриқлар эпигастрияда, киндик атрофида ёки ўнг ёнбош соҳасида бўлиб соат бўйича тутиб турувчи характерда бўлади. Айрим беморларда ич кетиши, айримларида ич қотиши кузатилади. Асаб тизими томонидан аскаридозлар одатда бош оғриқлари, бош айланиши, ақлий толиқишнинг ортиши бўлади. Уйқунинг бузилиши, тунги қўрқувлар, истерик тутқаноқлар, эпилептик шаклдаги тутқаноқлар, менингизм кузатилади. Айрим ҳолларда кўз қорачиқларнинг кенгайиши, анизокария, ёруғликдан қўрқиш каби ўзгаришлар аниқланади. Баъзида аскаридознинг ичакда бўлиши бронхит ва бронхиал астмасига сабаб бўлиши мумкин. Қон таҳлилида кўпинча ўртача гипохром ёки нормохром анемия, эозинофилия доим ҳам аниқланмайди. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling