Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet64/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ўткир гепатит. Касалликнинг манифест шаклида лоҳаслик, камқувватлилик, иштаҳа пасайиши, ўнг қовурға соҳасида оғирлик ҳисси каби белгилар қайд қилинади. Беморни кўрикдан ўтказганда жигар ўлчамларининг бироз катталашгани, унинг консистенцияси юмшоқлиги аниқланади. Касаллик паст даражали умумий заҳарланиш белгилари билан енгил кечади. Беморларда сариқлик пайдо бўлиши ташхисни осонлаштиради. Сариқлик паст даражада намоён бўлади. Ташхис асосан вирус маркерлари HCV-PHK аниқланиши ва АлАТ фаоллиги ошиши асосида қўйилади. Касалликнинг ўткир даври баъзи ҳолатларда соғайиши билан тугайди. Қолган ҳолатларда жараён сурункали тус олади.
Латент даври. Бу даврда клиник белгиларсиз вирусемия сақланиб қолади. ВГВдан фарқли бу давр сурункали жараёнга ўтиш босқичи ҳисобланади. Латент даври 15-20 йилгача давом этади. Бу даврда кўпчилик беморлар ўзларини соғлом сезадилар, баъзиларини тез чарчаш, лоҳаслик безовта қилади. Кўрик пайтида жигар ўлчамлари бир оз катталашгани аниқланади. Камчилик беморларда АлАТ фаоллигининг 1,5-2 баробар ошганлиги, тўлқинсимон характерлиги қайд килинади. Кўпчилик беморларда эса АлАТ фаоллиги меъёрида бўлади. Бу давр сурункали вирус ташувчи давр ҳисобланади. Қайта фаоллашиш даври ўз ичига сурункали гепатит, жигар циррози ва гепатокарциномани олади.
Сурункали гепатит. HСV-инфекциясининг асосий клиник шакли ҳисобланади. Бу шакл кўпинча катта ёшдагиларда қайд қилинади. СГС клиник тавсифи жихатидан САГ нинг енгил кечишига ўхшаб кетади. Беморларда субъектив ва объектив белгилар намоён бўлмасада, гиперферментемия доимий ёки даврий кузатилади, астения белгилари: тез чарчаш, лохаслик, уйқу бузилиши, мехнат қобилиятини сусайиши кузатилади. Иштаҳа пасайиши, вазн йўқотиши хос бўлиб, объектив кўрганда жигар катталашган ва қаттиқлашган бўлади.
Давоси. Худди ВГВ никидек. Этиотроп даво воситаси сифатида роферон рибавирин билан биргаликда терапевтик дозада 3-6 ой мобайнида буюри лади. Кейинги йилларда рофероннинг узоқ таъсир этувчи шакли Пегасис 180мкг ҳафтасига 1 марта рибавирин билан биргаликда қўлланилмоқда.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling