Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet62/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ D



Этиологияси. Касаллик қўзғатувчисини сурункали В гепатити билан оғриган беморлар жигарлари биоптатларидан иммунофлюореценция услуби ёрдамида 1977 йилда M.Rizzetto томонидан аниқланган. Аввал уни ГВ вирусининг 1 та антигени яъни дельта антиген - HВAg деб номланган. Кейинчалик буни мустақил ва номаълум гепатитини чақирувчи вирус эканлиги эътироф этилган ва БЖССТ уни D гепатит деб номланишини тавсия этган. Юқиш йўли худди В ва С гепатитдек парентерал, кам холларда жинсий ҳисобланади.

Клиникаси. Худди ГВ ўхшаш аммо ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Касаллик юқори ҳарорат билан ўткир бошланади. Сариқлик пайдо бўлиши билан умумий заҳарланиш белгилари кучаяди, субфебрилитет сақланади. Касалликнинг асосий хусусиятларидан бири унинг 2–3 хафтасида зўриқиш (клиник ёки ферментатив) кузатилиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда касаллик циклик кечиб соғайиш билан тугайди. Ўткир D гепатити суперинфекцияда ўткир Д гепатити сурункалидек қайд килинади. Агар вақтли аниқланганда, ўткир Д гепатитининг қуйидаги хусусиятларини: қисқа турғунлик даври, иситма, қусиш, ўнг қовурға остида оғриқ белгилари билан кечадиган қисқа сариқлик олди даври, сариқлик кучли намоён бўлиши ва кучли умумий заҳарланиш белгиларини кузатиш мумкин.
Касалликнинг бу кечишда аскарият ҳолларда оғир фульминат шакллари қайд килиниб, ўлим ҳолатлари кузатилади ва баъзи холатларда сурункали шаклларига айланади.
Фульминат гепатит. Бу шакл аскарият ҳолларда суперинфекцияда, кам ҳолатларда коифекцияда юзага келадиЎзининг клиник кечишига кўра ВГВ нинг фульминат шаклига ўхшаб кетади.
Ташхисоти. ХХ асрнинг охирида вирусли гепатитларнинг этиологик тизимини ўрганиш учун амалиётга иммунофермент таҳлил (ИФТ), занжирли полимераз реакцияси (ЗПР) татбиқ этилиши ижобий натижа берди. ИФТ услуби ёрдамида вирусли D гепатитида НВsAg, IgM антиНВV аниқланса, ЗПР услуби ёрдамида буларга қўшимча вируслар ДНК, РНК лари мавжудлиги ўрганилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling