Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet59/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Клиникаси. В гепатитининг яширин даври 45 кундан 180 кунгача, ўртача 60-120 кун. Бу даврда касаллик аломатлари сезилмасада, давр охирига келиб бемор жигарида ва қонида анча ўзгаришлар бўлади. Қонда аминотрансфераза (АлАТ, АСАТ) ферментларининг фаоллиги ошади, ҳамда кўпчилик беморлар қонида HBs антиген аниқланади.
Касалликнинг бошланғич даври. Вирусли гепатит В да касаллик белгилари аста-секин ривожланиб боради, А гепатитга нисбатан В гепатитда хасталик кўпроқ диспептик ва астено-вегетатив синдромлар билан ривожланади ва бу белгилар кучлироқ намоён бўлади. Тахминан 20-30 % беморларда касаллик бўғимлардаги оғриқ (кўпроқ йирик бўғимларда) билан бошланади. Оғриқ кўпинча тунда, тонг пайтида безовта қилади ва ҳафталаб, баъзан эса сариқлик даврида ҳам давом этиши мумкин.
Беморларнинг тахминан 10% ида тери қичишади. Касалликнинг бу даврида беморнинг кундан кунга холи қуриб, салга чарчаши, мехнат қобилиятиниг пасайиши, иштахасини пасайиши асосий белгилар ҳисобланади. Айтиб ўтилган синдромлар соф ҳолда келмайди, кўпроқ аралаш ҳолда учрайди, кучлироқ намоён бўлади ва кўпчилик белгилар ҳатто сариқлик даврида ҳам давом этади.
Бемор кузатилганда бўшашган, ҳолсиз, тили карашлаган, қорни бироз оғриқли, жигари, баъзан эса талоғи ҳам катталашган бўлади.
Беморниниг қонида ва сийдигидаги бўладиган клиник ҳамда биокимёвий ўзгаришлар гепатит А да келтирганимиздек бўлади. Булардан ташқари В гепатитда кўпчилик беморлар қонида HBs антигени аниқланади.
В гепатитда бошланғич даври 1-2 кундан 3-4 хафтагача чўзилади. А гепатитига нисбатан 5-6 кун кўпроқ давом этади.
Айрим беморларда гепатитнинг бошланғич даври белгилари мутлақо бўлмаслиги мумкин. Бундай беморлар касал бўлиб қолганларини кўз оқи сарғайганда ёки сийдик ранги ўзгарганида пайқайдилар.
Сарғайиш даври. В гепатитида нисбатан узоқ давом этади, клиник белгилари кучсиз ва тўла номоён бўлади, сариқлик 2-3 ҳафтагача авж олиб боради. Агар гепатит А да бошланғич даври белгилари сариқлик бошланиши билан сўнадиган бўлса, В гепатитда улар давом этиши мумкин. Беморлар узоқ вақтгача ҳолсиз, беқувват бўладилар, иштаҳалари йўқолади, кўнгил айниши ҳадеб қайд қилаверишдан шикоят қиладилар. Кўпчилик (20%) беморлар териси қичишади.
Беморнинг ўнг қовурга ости ва қориннинг юқори қисми пайпаслаб кўрилганда оғриқ сезадилар. Жигар, баъзан талоқ ҳам катталашган бироз қаттиқлашган ва оғриқли бўлади.
Қонда лейкопения (баъзан нормал миқдорда) айрим ҳолларда лимфоцитоз ва моницитоз кузатилади. Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги (ЭЧТ) касаллик авжида секинлашиб (2-4 мм/ соат), сариқликнинг камайиши даврида эса ортиб кетади (16-24 мм/ соат) ва кейинчалик нормаллашади.
Қонда билирубин миқдорининг ортиш даражаси, ҳамда жигарнинг оқсил синтезлаш фаолиятининг бузилиш даражаси касалликнинг оғир еки енгил кечишига нисбатан мутаносиблик кузатилсада, ферментлар (АлАТ ва АсАТ) фаоллигининг ортишига бундай мутаносиблик кўрилмайди. Касаллик оғир кечганда сулема синамаси кўрсаткичининг ва β-ЛПлар миқдорининг кескин камайиши кузатилади. А гепатитлардан фарқли ўлароқ, В гепатитида тимол синамаси кўрсаткичи одатда ўзгармай қолади.
Соғайиш даври. Соғайиш жараёнинг аста – секинлик билан бориши зардоб гепатитига хосдир. Сариқликнинг йўқолиши, жигар ҳажмининг аслига қайтиши, қондаги биокимёвий ўзгаришларнинг нормага келиши ва бошқалар гепатит А га нисбатан анча секинлик билан содир бўлади. Жигар фаолиятини белгиловчи кўрсаткичлардан билирубин миқдори (бошқа кўрсаткичларга нисбатан) тезроқ, АлАТ фаоллиги эса секинроқ нормаллашади.
В гепатити оғирроқ ва давомли бўлади. Касалликнинг оғир тури гепатит В да гепатит А га нисбатан 6-10марта кўп учрайди. Шу билан бирга касалликнинг енгил кузатилиши ҳамда бемор бадани сарғаймасдан кечадиган турлари ҳам кузатилиши мумкин.
Касаллик оғир кечганда баъзан у асоратланиб, ўткир жигар энцефалопатияси (ЎЖЭ) ривожланиши, ҳатто ўлим билан якунланиши мумкин. В гепатитининг ўта оғир – фульминант тури кам учрайди. Чунончи у асосан 2 хил вирус – В вируси ҳамда дельта вируслар биргаликда учрайдиган ҳолларда содир бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling