Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet56/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Профилактикаси. Бошқа юқумли касалликлар олдини олиш учун қўлланиладиган тадбирлар, яъни касалликни вақтли аниқлаш ва ажратиш, юқиш йўллари ва механизмига таъсир, ҳамда аҳолининг касалликка чидамлигини оширишга каратилган. 1) Касаллик манбаига нисбатдан вақтли аниқлаш, касалхонага ётқизиш ва даволаш; 2) Касалликнинг юқиш йўлларини бартараф қилиш (аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, яшаш жойининг коммунал ҳолатини яхшилаш, шахсий ва умумий гигиена қоидаларини ўргатиш, касаллик ўчоғида жорий ва якунловчи дезинфекция ўтказиш). 3) Аҳолининг касалликка чидамлигини оширишда фаол эмлашнинг самараси юқоридир. Вирусли гепатит А нинг олдини олишда Хаврикс м/о ёки т/о га 1 мл (25Б) килинади ҳимоя иммунитети 1 йил мобайнида сақланади. Биринчи эмлашдан 6-12 ойдан сўнг қайта эмланса, ҳимоя иммунитети 10 йилгача сақланади. Тезкор профилактикаси учун 10% иммуноглобулин 3,0 мл гача м/о га юборилади. Катта ёшдагиларга 6,0 мл гача юбориш тавсия этилади.


ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ Е

Гепатитнинг бу тури, асосан сув орқали тарқалувчи махсус вируслар томонидан чақириладиган ўткир юқумли касалликдир. Кўпроқ сув орқали тарқаладиган бўлганлиги учун кенг ёйилиб, эпидемиялар бериши мумкин. Асосан катталар касалланади, айниқса хомиладор аёлларда оғир ўтиб, кўп ўлим беради.


Этиологияси. Касалликни чақирувчи гепатит Е вируси калицивируслар оиласига мансуб. Унинг геноми бир занжирли РНКдан иборат. Касалликнинг учта маркери: вирус РНК cи, анти HVЕ, IgМ анти HVЕ, IgG мавжуд бўлиб, антиHVЕ IgМ ташхисот учун қўлланилади.
Эпидемиологияси. ГЕ - ривожланаётган мамлакатларда кенг тарқалган, нажас -оғиз механизми орқали юқадиган вирусли инфекция. Кейинги 30 йил мобайнида Осиё, Африка ва Марказий Американинг 27 давлатларида 50 дан зиёд ГЕ эпидемиялари қайд қилинган. Ўрта Осиёда ГЕ нинг бир неча катта эпидемиялари кузатилган. 1955-56 йил ва 1984 йил Қиргизистон, 1984-85 й. Тошауз вилоятида, 1986 йил Қаршида. ГЕ эпидемияларига 8-10 йилда қайтарилиш хос. Спорадик касалланиш йил бўйи учрайди. Касалланиш мавсуми ёз-куз ойлари. Асосан 15-30 ёшдагилар касалланади. Инфекция тарқалишида нажас билан ифлосланган ичимлик суви катта роль ўйнайди. Кейинги ўринни алиментар йўл эгаллайди, маиший мулоқот йўли хос эмас.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling