Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet63/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Давоси ва олдини олиш ВГВ никидек.


ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ С

Этиологияси. Гепатит С вируси бир занжирли РНК сақлаган флавивируслар оиласига мансуб дир. Вирион диаметри 30-60 нмга тенг бўлиб, оқсил липидли ташқи менбрана билан қопланган. Инфекция маркёрлари бўлиб вирус РНКси ва анти НСV ҳисобланади. Таш хисот учун анти HCV катта аҳа ми ят касб этади. Вируснинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг гене тик хилма-хиллигидадир. Ҳозирги кунда вируснинг 6 та генотипи ва 11субтиплари мавжуд.

Эпидемиологияси. С гепатитида инфекция манбаи касалликнинг турли клиник шаклларини бошидан ўтказаётган беморлар ҳисобланади. Касалликнинг эпидемиологик хусусиятлари гепатит Вникига мос келади. ГС вирусининг юқиши турли парентерал йўллар орқали амалга ошади. ГС вируси кўпроқ қон ва қон махсулотларини қуйиш, ҳамда тиббий муоложалар ўтказишда юқиб қолади. Кассаликнинг юқишда жинсий йўл ҳам катта аҳамият касб этади.
Клиникаси. Инфекциянинг кечиш даврлари, касаллик шакллари. ВГСнинг асосий хусусиятларидан бири касалликнинг латент- субклиник кечиши, узоқ муддатда аниқланмаслигидир. Шу билан бирга аста-секин ривожланиб, кейинчалик жадаллашиб жигар циррози ва жигарнинг бирламчи ўсмаси билан тугалланиши мумкин. ВГС касаллиги узок йиллар чўзиладиган касалликдир, касалликнинг манифест шаклларини аниқлаш учун бир неча йиллар (баъзида 10 йил ҳам камлик қилади) керак бўлади.
Ўткир даври. Субклиник ёки клиник кечиши мумкин. Касалликнинг субклиник шакллари нисбатан кўп учраб касалларнинг 2/3 кисмида касаллик аниқланмай қолади. Мана шу учун ҳам ГСнинг сурункали шакллари билан оғриган беморлар анамнезида касалликнинг ўткир шаклини бошидан ўтказганлиги ҳақида маълумот бўлмайди. Касалликнинг субклиник шаклини ташхислаш учун касалликка мойил шахсларни қон зардобида ЗПР ёрдамида НСV – РНК аниқлашдан иборат. HCV – PHK қон зардобида антителолар пайдо бўлмасдан, АлАТ фаоллиги меъёрдалигида аниқланади. Антителолардан олдин анти НСV шаклида гипертрансаминаземия хос бўлиб, меъёридан 5 –10 марта ошади. АлАТ фаоллигини ошиши кўзғатувчи тушгандан 8-10 ҳафта (10-150 кун бўлиши мумкин) дан сўнг қайд қилинади. Гипертрансаминамезия кўпинча тўлқинсимон баъзан доимий тавсифли бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling