Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Давоси. Кўп вақтлар мобайнида бруцеллёзни даволаш 
масаласи муаммо бўлиб келди. «Бруцеллёз» тузалмайди, 
«Бруцеллёз даволаб бўлмайдиган касаллик» деган гаплар шунинг 
учун тарқалган бўлса керак. Хатто француз олими Шарль Николь 
«Бруцеллёз бемор учун бахтсизлик, врач учун исноддир» деган 
эди. Эндиликда эса бруцеллёзни даволаш учун бир канча 
муваффақиятлар қўлга киритилди. 
Антибиотиклар билан даволаш. Антибиотиклар 
касаллик- 
нинг бруцеллаларга бактериостатик таъсир кўрсатади, яъни 
бруцеллаларнинг ривожланиши ва кўпайишини тўхтатиб қўяди. 
Уларни одатда касалликнинг шаклига қараб асосан 10 кунлик 
курс бўйича буюрилади. Агар етарли наф бермаса 2 ёки 3 
курсгача 5-7 кун танаффус билан даволаниш давом эттирилади. 
Бруцеллёзда асосан кенг таъсир спектрига эга бўлган 
антибиотиклар ишлатилади. Антибиотикларни комбинация 
шаклида, яъни икки хил антибиотикни бир пайтда ишлатиш 


212 
мақсадга мувофиқ, чунки шундай қилинганда уларнинг таъсир 
кучи ошади. Ҳозир амалда ципрофлоксацин, тетрамицин, 
тетрациклин, биомицин, гентамицин, стрептомицин (аналоглари 
билан), рифампицин, рондомицин, левомицетин ва бошқа 
антибиотиклар қўлланилмокда. Беморда қўлланилишида асосан 
стрептомицин (дегидрострептомицин, стрептодимецин) бошқа 
антибиотиклар билан биргаликда буюрилади (гентомициндан 
ташқари). М: стрептомицин террамицин билан биргаликда 
ишлатилади. Бунда стрептомицин 250000 ХБ дозада ҳар 12 
соатда беморнинг мушак орасига юборилади. Тетрациклин, 
терамицин, биомицинлар 0,2-0,3 г (ёки 200000-300000 ХБ) дан 
ҳар олти соатда ичирилади. Гентамицин бир суткада 120 мгдан, 
40 мг дан ҳар 8 соатда мушак орасига юборилади, рифампицин - 
0,6г дан 0,15 г дан ҳар 6 соатда, рондомицин 1,2 дан (0,3 г дан ҳар 
6 соатда), левомицетин 0,5 г дан ҳар 6 соатда ичирилади. 
Антибиотиклар беморни аввалига касалликнинг шаклига қараб 
асосан 10 кунлик курс шаклида ишлатилади. Агар даволаш нафи 
етарли бўлмаса икки ёки уч курсгача (7-10) кун оралиқ 
танаффуси билан даволаш мумкин. Даволашни бошлашдан олдин 
бемор илгари антибиотиклар билан даволанганми-йўқми, 
организм реакциясини аниқлаш муҳим рол уйнайди. 
Вакцина билан даволаш. Вакцина бруцеллёзда спецефик 
даволашга киради. Уни айниқса касалликнинг сурункали 
шаклларида тавсия этилади. 
Бруцеллёзда буйрак усти бези пўстлоғида бирмунча 
ўзгаришлар рўй беради. Кортикостероид эса яллиғланишга, 
умумий заҳарланишга, сенсибилизацияга қарши таъсир кўрсатиб, 
буйрак усти бези пустлоғининг ишини жонлантиради. Бундан 
ташқари бу препаратлар бруцеллёз натижасида марказий асаб 
тизими зарарланганда, энцефалитларда, менингитлар, ревматоит 
полиартритларда тавсия этилади. Гормонал препаратлар 
бруцеллёзнинг ярим ўткир ва қайтарилган сурункали шаклларида 
жуда самарали натижалар беради. Аммо уларни гипертонияда, 
меъда ва ичак яраларида, остеопороз, қандли диабет, рухий 
касалликлар ва климакс даврида қўллаш ман қилинади. 
Гормонал препаратлар одатда беморларда берилганда кичик 
дозадан бошлаб аста-секин ошириб борилади ва қайта 
камайтирилади. Даво курси бир ойга яқин. Гормонал препаратни 


213 
бошқа препаратлар билан масалан: антибиотиклар билан 
компелкс равишда даволаш самарали натижа беради. Бруцеллёз 
билан оғриган бемор организмининг қувватини ошириш учун 
унга қон қуйилади. 40%ли глюкозадан 20 мл дан венага 
юборилади, бундан ташқари қон ўрнини босадиган аминопептид, 
полиглюкин, аминасол, инфезол қуйилади. Булар айниқса 
касалликнинг сурункали шаклларида яхши натижа беради. 
Бруцеллёзда витаминотерапиянинг ҳам аҳамияти катта, чунки бу 
касалликда витамин С ва В гуруҳига кирувчи В
1
, В
6
, В
12
кабилар 
алмашинуви издан чиқади. Бруцеллёзнинг ҳамма шаклларида ва 
асоратларида беморлар кўп безовта бўлади, шунинг учун оғриқ 
қолдирадиган препаратлар (аналгин, бутадион, реопирин, 
диклоберл, фенацетин, салицилат) препаратлар буюрилади. 
Айниқса булар ичида 0,25-0,5%ли навокаин эритмаси оғриқни 
яхши қолдиради. Уни беморнинг оғриқли нуқталарига, асаб 
чигаллари ва тармоқлари атрофига ёки венага (ҳар куни ёки кун 
оралаб 2 мл дан бошлаб 10 мл гача) юборилади. Буйрак олди 
клетчаткасида 40-60 мл дан 2-3 марта юбориш самарали натижа 
беради. 
Физиотерапия. 
Бруцеллёзнинг сурункали шаклларида, 
асоратлар берганда кенг қўлланилади. Бунга электр билан 
даволаш, электроперессия, иссиқлик билан даволаш, диатермия, 
УВЧ, ионогалванотерапия, парафин билан даволаш, ионофарез, 
ультратовуш, балчиқ билан даволаш, массаж, даволаш 
физкультуралари билан даволаш мумкин. Аммо буларни 
мутахассис врач буюради. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling