219
яхши сифатли лимфаретикулёз, туляремия ва бошқа касалликлар
билан қиёсий ташхис қилинади.
Ташхисни
аниқлаштиришда
комплекс
лаборатор
текширишлар ўтказилади. Бубон, яра, балғам томоқдан материал,
қон, сийдик, қусуқ массаси ва бошқа олинган ажралмаларда ўлат
қўзғатувчиси аниқланади. РПГА, РНАТ, РНАГ, РГПГА ёрдамида
серологик текширишлар ўтказилади.
Давоси. Даволаш комплекс: антибактериал, патогенетик ва
симптоматик препаратлар қабул қилиш билан олиб борилади.
Антибиотиклардан
кенг
қўлланиладигани
стрептомицин,
дигидрострептомицин
ва
пасомицин.
Аминогликозидлар
(гентамицин, сезомицин, амикацин ва бошқалар) ҳам
асосий
препарат ҳисобланади. Аминогликозидлар ва тетрациклинларни
(окситетрациклин, морфоциклин, метациклин, доксициклин ва
бошқалар) комбинациялашган
холда тавсия этиш даволаш
самарасини оширади. Антибиотиклар билан даволаш 7-10 кун
давом этади. Патогенетик терапия мақсадида дезинтоксикацион
суюқликлар
(полиглюкин,
реополиглюкин,
гемодез,
неокомпенсан, альбумин, глюкоза, натрий хлор, тузли эритмалар)
қўйилади. Юрак –қон томир
ишини яхшиловчи препаратлари,
витаминлар кенг қўлланилади. Беморларга доимий назорат ва
парвариш зарур.
Тахмин. Замонавий ва адекват терапиядан сўнг ўлатнинг
бубон шаклида ўлим кам учрайди. Ўпка шаклидан ҳам ўлим
камайган. Септик шаклларида прогноз деярли доим ёмон бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: