Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
Профилактикаси. Ўлат тарқалган ҳудудда беморларни тез 
госпитализация қилиш, мулоқотдагиларни ажратиш ва кузатиш, 
улар билан профилактик ишларни олиб бориш: стрептомицин ёки 
тетрациклин дарҳол бериш керак. Ҳарорати кўтарилган 
беморларнинг барчаси касалхонага ётқизилади, бир вақтнинг 
ўзида аҳоли пунктида иммунизация ўтказилади.
 
Ўчоқда тиббиёт ходимлари махсус кийимда эпидемияга 
қарши ва ташхислаш тадбирларини амалга оширишади (37-расм). 
 


220 
VI боб 
ТРАНСМИССИВ ЙЎЛ БИЛАН ЮҚУВЧИ КАСАЛЛИКЛАР 
КУ ИСИТМАСИ 
 
Ку иситмаси - полиморф клиникали ўткир инфекцион
касаллик, баъзан ўткир ости ва сурункали кечиши ҳам
мумкин.
Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси Coxiella burnetii, 
Бернет риккетсиялари майда, шакли ўзгариб турадиган микро- 
организмлар бўлиб, ҳужайраларнинг ичида ва ташқарисида
яшайди. Уларни кўпайтириш учун товуқ эмбрионидан фой- 
даланилади. Улар қуритилганда ва қуёш нури, ҳар турли дезин- 
фекцияловчи моддалар таъсирида ҳадеганда ҳалок бўлавер- 
майди, формальдегиднинг 2%ли эритмаси, водород перок- 
сиднинг 5% ли эритмаси, ўювчи калийни 10 % ли эритмаси
уларни бир қадар тез ҳалок қилади.
Эпидемиология. Касаллик манбаи бўлиб уй ҳайвонларидан
қорамол ва қўй–эчкилар, туялар, отлар, эшаклар, чўчқалар, 
итлар, товуқлар хизмат қилади. Одамлар орасида Ку иситма- 
сининг тарқалишида уй ҳайвонлари асосий ролни ўйнайди. 
Масалан, сигирларда Ку иситмаси сезилар –сезилмас белгилар
билан ифодаланади, аммо бу ҳайвонлар 2 ойдан 2 йилгача
сути орқали, туққанда плацентаси ва ҳомила олди суюқлиги
орқали жуда кўп Бернет риккетсиясини ташқарига чиқаради. 
Қўй – эчкиларда бу инфекция жуда кенг тарқалган. Бернет
риккетсиялари гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут
маҳсулотларида узоқ муддатгача тирик сақланади. Ку иситмаси
қишлоқ аҳолиси орасида кўпроқ учрайди. Шаҳар шароитида
асосан кушхона, тери заводи, сут заводи каби корхоналарида
кишилар касалланадилар. 
Ку иситмаси ҳар хил йўллар билан юқади: маиший мулоқот
йўлида касаллик ҳайвонларни парвариш қилаётганда,
айниқса улар туғаётган вақтда юқади. Кушхоналарда, тери
заводларида ҳайвонларнинг қони, гўшти ва нажасидан терининг
шилинган жойи орқали осонгина юқади. 
Касаллик риккетсиялар билан ифлосланган гўшт, сут маҳ- 
сулотларини истеъмол қилиш, ифлосланган сувни ичиш


221 
(алиментар йўл) ёки унда чўмилиш натижасида юқиши
мумкин. 
Касалликнинг нафас йўллари орқали юқиши энг кўп
учрайди. Ҳайвонлар терисига ишлов беришда, молхоналар
ва яйловларда риккетсиялар билан ифлосланган чанг
ҳаво ва шунингдек, пахта, сомон, жун кукунлари билан
нафас олиш натижасида юқиши мумкин. Риккетсиялар
билан ифлосланган ва узоқ жойдан келтирилган пахта
ва жун билан ишлаётган кишиларга ҳам касаллик чанг 
– ҳаво йўли билан осонгина юқади. Ку иситмаси
бемордан соғ одамга юқмайди.
Трансмиссив йўл. Кана орқали юқиши кам учрайди. 
Тайга ўрмонларида, чўл зоналарида ишлайдиган кишиларни
кана чақиши мумкин.  

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling