224
қўзғатадиган геморрагик иситмалар эса маиший – мулоқот, ҳаво
ва парентерал муолажалар орқали ўтади.
Ер юзида учрайдиган геморрагик иситма касалликларининг
эпидемиологик ва географик белгиларига асосланган ҳолда М.П.
Чумаков биринчи бўлиб ўз таснифини таклиф этган. Бу
тасниф
бўйича геморрагик иситмалар уч гуруҳга бўлинган:
1.Каналар орқали юқадиган геморрагик иситмалар (Крим-Конго
геморрагик иситмаси, Омск геморрагик иситмаси, Кьясанур
геморрагик иситмаси).
2. Чивинлар орқали юқадиган геморрагик иситмалар (Сариқ
иситма,
Денге геморрагик иситмаси, Чикунгунья геморрагик
иситмаси).
3.Контагиоз зооноз геморрагик иситмалар (Буйрак синдроми
билан ўтадиган
геморрагик иситма, Аргентина геморрагик
иситмаси, Боливия геморрагик иситмаси,
Марбург геморрагик
иситмаси ва ҳ.к).
Геморрагик иситма касалликлари кўп жиҳатлари билан
ўхшаш
бўлсада,
касалликнинг
кечиши,
ривожланиши,
эпидемиологик жараённинг намоён бўлиши, қўзғатувчиларининг
ўзига хослиги, касаллик қўзғатувчиларининг манбалари ва юқиш
механизмлари билан бир-биридан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: