Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Ташхисоти. Ташхис қўйишда асосий ролни
эпидемиологик анамнез ва серологик тестлар натижаси
эгаллайди, кўпинча аглютинация реакцияси (РА), комплементни 
боғлаш реакцияси (КБР), ва иммунофлюоресценция реакцияси
(РНИФ) ларидан фойдаланилади. Асосан бу реакцияларни
ташхисот учун биргаликда қўллаш яхши натижаларга олиб 
келади. Тери аллергик синамаси асосий рол ўйнамайди.
  Асорати. Касаллик тромбофлебит, эпидидимит, плеврит 
билан, сурункали кечишида эса эндокардит, гепатит, энцефалит
билан 
асоратланиши 
мумкин. 
Антибактериал 
терапия
ўтказилмаса чўзилувчан ёки рецидивли кечиши мумкин. 
Рецидивлар давомийлиги 9 – 10 кун бўлиб, рецидивлар сони
учтадан ортиқ эмас. Касалхонадан чиқариш доим қатъий
индувидуал ҳал қилинади.
Давоси. Ку иситмасини даволашда этиотроп, патогенетик 
ва симптоматик даво биргаликда олиб борилади. Этиотроп 
давода левомицетин, тетрациклин препаратлари, эритромицин ва 
бактрим яхши самара беради. Левомицетин (0,5 гдан ҳар 6 
соатда), тетрациклин (0,3 гдан ҳар 6 соатда) буюрилади. 
Препаратлар самараси 2-3 кунда кузатилмаса, левомицетин 
сукцинат 2-3гдан кунига тавсия этилади. Баъзан антибиотиклар 
бактрим 
билан 
биргаликда 
буюрилади. 
Антибактериал 
препаратлар касаллик кечим оғирлигига мос, асоратларига 
асослаб 6-7 кундан 12-14 кунгача буюрилади. Антибиотиклар 
самараси яллиғланишга қарши препаратлар билан биргаликда 
буюрилганда яхши натижа беради. Глюкокортикоидлар: 
преднизолон катталарга 30-60мг, дексаметазон 4-5мг дан 5-8 кун 


223 
мобойнида, пиразолон ҳосилалар: бутадион, реопирин даволаш 
дозаларида буюрилади. 
Патогенетик давонинг асоси бўлган умумий заҳарланишга 
қарши препаратлар (5% глюкоза, физиологик эритма, 
реополиглюкин, гемодез) вена ичига тайинланади. Асоратланган 
шаклларда бир гуруҳли плазма, альбумин, аминокислоталар 
аралашмалари (альвезин, инфезол, аминасол, рефортан) вена 
ичига тавсия қилинади. Симптоматик даво воситаси сифатида 
оғриқсизлантирувчи, тинчлантирувчи препаратлар ва бошқалар 
буюрилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling