237
Тюрк ҳужайралари топилади. ЭЧТ бошланишда секинлашади,
кейин тезлашади.
Давоси. Буйрак синдроми билан ўтадиган геморрагик
иситманинг давоси бошқа хил
геморрагик иситмалар давоси
билан бир хил, агар азотемия ҳолати юз берса, гемодиализ ёки
перитониал диализ тавсия қилинади. Полиурия даврида сув –
эликтролитлар мувозанатини сақлашга қаратилган даво чоралари
қўлланилади.
Профилактикаси. Бемор албатта касалхонага жойланади ва
касалликнинг врач ва ҳамшираларга юқмаслик чораларига
алоҳида эътибор қилинади. Эндемик ўчоқларда кемрувчиларни
йўқ қилишга қаратилган чоралар кўрилади.
БЕЗГАК
Безгак (син.febris
intermittens- лот, intermittent fever-англ,
Wechseltieber, Sumptieber- нем, Paludisme,
Fieve palustre-франц,
Paludisino-исп.)
Безгак– одам протозой трансмиссив касалликлар гуруҳига
кириб, Anopheles туркумига мансуб чивин орқали тарқалади.
Ретикулогистиоцитар тизим ва эритроцитларнинг зарарланиши,
иситма пароксизмлари, анемия ва
гепатолиенал синдром билан
характерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: