Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Эпидемиологияси. Табииий шароитларда безгак– трансмис- 
сив антропоноз протозойдир. Касаллик манбаи: қонида гамето- 
цитлар бўлган одам: безгакнинг бирламчи ёки рецидивловчи 
шакллари билан касалланган беморлар, жумладан гамета ташув- 
чилар. Юқиш йўли трансмиссив Anopheles чивинининг урғочиси 
чақиши натижасида юқади. Чунки унинг организмида спорогония 


239 
– спорозоитли инфекция тугаган бўлади. Бундан ташқари парэн- 
терал йўл паразит ташувчилар қонини гемотрансфузия мақсадида 
ишлатилганда, парэнтерал муоложаларни стартига ишлов берил- 
маган инструментлар билан амалга оширганда, пироген терапия 
жараёнида, шунингдек трансплацентар (тропик безгак ёки туғруқ 
да– инфекция) йўл орқали ҳам юқади. 
Ҳаво ҳарорати 15
о
С дан юқорилиги 30 кундан кам давом 
этса, безгак тарқалмайди, 30– 90 кун бўлса юқиш хавфи кам, 150 
кун давом этса юқиш ва тарқалиш хавфи кўп, информация 
манбаи ва чивинлар бўлгандагина. Одамнинг касалланиши чивин 
чаққанда ёки безгак билан касалланган бемор қонини қўйганда 
келиб чиқади. Чивиннинг зарарланиши одам қонида етук 
гамонтлар пайдо бўлгандан кейин бўлади. 3 ва 4 кунлик безгакда 
2-3 чи хуруждан кейин, тропик безгакда 7– 10 чи кунда бўлади. 
Патогенези. тўқима шизогонияси клиник белгиларсиз 
кечади. Клиник белгилар эритроцитар шизогония натижасида 
келиб чиқади. 
Иситма хуружи – қонга эритроцитнинг патологик ўзгарган 
оқсили чиқишига, ҳаёт маҳсулотлари ва мерозоитлар чиқишига 
жавобан терморегуляция марказининг реакциясидир. Иситма 
хуружининг келиб чиқишига нафақат плазмодий бўлиши, балки 
организм аллергик реакцияси ҳам аҳамиятга эга. Иситма хуружи 
вақтида периферик томирлар спазми натижасида қалтираш, 
иситма вақтида томирлар кенгаяди, томирлар ўтказувчанлиги 
ошади, қон суюқ қисми ташқарига чиқиб қон ёпишқоқлиги ошиб 
ва қон ҳаракати сусаяди. Иситма ҳуружи маълум вақт ўтгач 
такрорланади. Бу вақт эритроцитар шизогониянинг давомий- 
лигига боғлиқ. Pl. ovale, pl. vivax. falciparumларнинг эритроцитар 
шизогонияси 48 соат давом этганлиги учун иситма хуружи кун 
оралаб, pl. мalariaeда 72 соат давом этганлиги учун хуруж икки 
кун оралаб такрорланади. Гемолиз натижасида ҳосил бўлган 
тромбопластик моддалар гиперкоагуляцияни кучайтиради, 
натижада диссеминациялашган томир ичи қон ивиши 
ривожланади, қон айланишнинг ўткир етишмовчилиги ва мия 
озиқланиши бузилади. 
Буйрак усти бези етишмовчилиги, микроциркуляция 
бузилиши, ҳужайра нафаси бузилиши ҳисобига ўткир буйрак 
етишмовчилиги –“ шокли буйрак” келиб чиқади. 


240 
Тўқима нафаси бузилиши, аденилатциклаза активлиги 
ўзгарганда энтерит ривожланади. Биринчи хуружларда жигар ва 
талоқ қонга тўлишиши ва эритроцитлар парчаланиш 
маҳсулотларига жавобан жигар ва талоқда гемомеланин миқдори 
ошиб эндотелий гиперплазияси, касаллик узоқ кечганда 
бирламчи тўқима ўсади, органлар индурацияси кузатилади. 
Анемия оғирлик даражаси паразитемия даражаси ва 
касаллик 
давомийлигига 
боғлиқ. 
Талоқ 
катталашиши 
гиперспленизм синдромининг ривожланишига сабаб бўлиб 
анемия, лейкопения ва тромбоцитопенияга олиб келади. Ўпкада 
микроциркуляциялар бузилишлари бронхит, оғир кечганда 
зотилжамга сабаб бўлади. Жигарда қон айланиш бузилиши 
дистрофик ва некротик ўзгаради, АлАТ, АсАТ фаоллиги ошади
пигмент алмашинуви бузилади. Нефротик синдром безгак 
иммункомплексларининг базал мембранада чўкиши билан 
боғлиқ. 
Айниқса, безгак сувсизланиш, қизиб кетиш, анемия, қорин 
тифи, вирусли гепатит, амёбиаз ва бошқа инфекциялар 
қўшилганда оғир кечади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling