Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Клиникаси. Яширин давр касалликда ўртача 5-14 кун 
(қисқа ва 1 ойгача бўлиши мумкин) давом этади. Яширин давр 
қанча қисқа бўлса, касаллик шунча оғир кечади. Касаллик 
кўпинча ўткир, баъзан умумий ҳолсизлик, ярада тортишиб 
оғриқлар, яра тегиб турган мушаклар пирпираши, ташқи 
таъсиротларга (бошланғич) сезгирлик ошиши каби белгилардан 
иборат бошланғич даври билан бошланади. Қоқшолда юзага 
келадиган илк ва хос белгилардан бири тризм, яъни чайнов 
мушакларининг тоник таранглашиши натижасида оғиз очишнинг 
қийинлашишидир. Шу белги билан бирга “сардоник тиржайиш” –
мимика мушакларининг спазми натижасида ва “дисфагия” 
ҳалқум мушакларининг қисқариши натижасида кузатилади. Бу 
учала белги классик учлик дейилади.
Кўндаланг тарғил мушукларда экстензор ўзгаришлар: энса 
мушаклар таранглашиши, бошни орқага ташлаш, опустотонус- 
умуртқа поғонасининг ҳаддан ташқари ёзилиши, мучаларнинг 
тўғриланиб қолиши кузатилади. Қовурғалараро мушаклар ва 
диафрагманинг тоник қисқариши натижасида ўпканинг минутлик 
ҳажми камаяди ва гипоксияга олиб келади. 
Касаллик авж олган пайтда тетаник тутқаноқлар давом этади. 
У гипертермия, кўп терлаш, тахикардия, гипоксиянинг 
чуқурлашиши билан кечади. Сийдик ажралиши ва дефекация 
оралиқ соҳа мушаклари спазми ҳисобига қийинлашади.
Ички органлар томонидан специфик ўзгаришлар бўлмайди, 
ўчоқли ва менингиал белгилар кузатилмайди. Хотира бутун 
касаллик давомида аниқ сақланган бўлади. Қоқшолда инфекцион 
жараёнининг тарқалиши бўйича тарқалган ва маҳаллий шакллари 
тафовут қилинади. Одамларда аксарият тарқалган шакллари 
учрайди.
Маҳаллий қоқшол. Бунда фақат жароҳатга яқин бўлган 
мушакларгина зарарланади. Касалланган одамнинг боши ёки юзи 
жароҳатланганда маҳаллий қоқшол бошланиши мумкин. Беморда 
тризм ва энса мушакларининг тортишиб қолиши яққол кўринади. 
Бундан ташқари бош мия асабларига хос белгилар ҳам кўзга 
ташланади. Баъзан қутуриш касаллигига ўхшаш ютиш 
мушаклари тортишиб қисқариб қолади. Бош ва юз жароҳатланган 


254 
ҳолларда баъзан юз фалажи қоқшоли ривожланади. Беморда 
тризм ва мимика, ҳамда энса мушакларининг тортишиб 
қисқаришидан ташқари, бош мия асаблари ярим фалажи 
бошланади. Одатда жуфт асаблар ярим фалажи икки томонлама 
бўлади. Қоқшол касаллиги 2-4 ҳафта давом этади. Айниқса 
қоқшолнинг ўткир даври (10-14кун) хавфлидир. 15 кундан кейин 
бемор аста-секин соғая бошлайди. Оғирлик даражасига кўра 3 та 
шаклга енгил, ўрта оғир ва оғир бўлинади: 
Енгил шакли кам ва асосан қисман иммунитети бор 
одамларда кузатилади. Классик триада белгилари суст 
ривожланган. Тутқаноқ хуружлари бўлмайди. Иситма субфебрил, 
баъзида тахикардия кузатилади. Касаллик давомийлиги 2-ҳафта. 
Ўрта оғир шакли –мушаклар жароҳатланишининг типик 
симптоматикаси, 
тахикардия, 
тана 
ҳароратининг 
юқори 
даражагача кўтарилиши билан характерланади. Тутқаноқлар 
хуружи бир кунда 1-2 мартадан ошмайди ва давомийлиги 15-30 
секундни ташкил этади. Асоратлар кузатилмайди. Давомийлиги 
1-ҳафта.
Оғир шаклида симптоматика яққол ривожланган. Иситма 
доимий ва юқори тутқаноқ хуружлари ҳар 5-30 минутда ва 
давомийлиги 1-3 минут давом этади. Гипоксия яққол 
ривожланган тахикардия, А/Б нотурғунлиги, пневмониянинг 
қўшилиши тавсифланади. Давомийлиги 3-ҳафтадан ортиқ. 
Леталлик кўпинча мия стволининг жароҳатланиб, нафас ва юрак 
фаолиятининг тўхташи сабабли юзага келади. Асоратлар 
бўлмаганда тўлиқ тузалиш кузатилади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling