Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚУТИРИШ
- Этиологияси.
Профилактикаси. Жароҳат олганда жароҳатни тозалаб, юқумсизлантириш мақсадида кўриладиган чора-тадбирлар: 1.Организмда қоқшолга қарши иммунитет ҳосил қилиш мақсадида соғлом одамларни эмлаш. Одамга хоҳ катта, хоҳ кичик шикаст етиб бадани чақалаганда, кечиктирмай 3000 ТБ миқдорда қоқшолга қарши зардоб юбориш керак. Агар жароҳат катта бўлса, то у битиб кетгунча ҳар ҳафтада 3000 ТБ дан зардоб юборилиб турилади. 2.Қоқшол токсини – анотоксин билан эмланади. Бунда фаол иммунитет ҳосил бўлади. Анатоксин 2 марта, 1-марта 1 мл, 20 кундан кейин 2 мл тери орасига юборилади. Махсус профилактикаси 5-6 ойлик болалардан тортиб то 17 ёшгача бўлган ўсмирларни, шунингдек қоқшол тез-тез учраб турадиган қишлоқ жойларида яшовчи аҳоли анатоксин билан икки марта эмланади. Катта ёшдаги одамларга 0,5 мл анатоксин тери остига юборилади. 30-40 кун ўтгач яна шунча анатоксин инъекция қилинади. 9-12 ойдан кейин ревакцинация ва у 5-10 йилда қайтарилиб турилади. Болаларда 2 ойлик, 3 ойлик, 4 ойлик, 16 ойлигида ва ревакцинация 7, 16, 28, 46 ёшларида ўтказилади. 257 ҚУТИРИШ Қутириш – ўта хавфли касалликлар жумласига кирувчи ўткир юқумли зооноз касаллик бўлиб, МАТ зарарланиши ва ўлим билан тугалланиши билан тавсифланади. Қутириш Ер шарининг Австралия ва Антарктида қитъаларидан ташқари барча қитъаларда учрайди. Этиологияси. Қутиришни қўзғатувчиси нейротроп вирус бўлиб, у қутирган ҳайвон сўлагида бўлади, ташқи муҳитда узоқ сақлана олмайди. 1887 йил Бабеш 1903 йилда Негри қутириб ўлган ҳайвонлар бош миясининг аммон шохи деб аталувчи қисмида доғга ўхшаш юмалоқ тузилмалар борлигини аниқлаганлар. Кейинчалик бошқа олимлар ҳам ана ўша доғлар қутириш вируси таъсирида пайдо бўлишини исботладилар. Қутириш вируси фақат тирик организмдагина яшаши ва кўпайиши мумкин. Совуқ шароитда вирус узоқ сақланади. 50 градус иссиқда вирус бир соат давомида қайнатилганда эса 1-2 минутдан кейин нобуд бўлади. Тик тушадиган қуёш нурлари вирусни 12-14 соат давомида йўқ қилиб юборади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling