Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
Профилактикаси. Микротравмаларни, совуқ қотишларни 
олдини олиш, шахсий гигиенага риоя қилиш, терининг 
замбуруғли ва йирингли касалликларини ўз вақтида даволаш. 
Рецидивланувчи шаклини профилактика қилишда: 1 ламчи 
касалланишни ўз вақтида даволаш ва бицилинопрофилактикадан 
фойдаланилади. Бу касалликка мавсумийлик хос бўлиб, мавсум 
бошланишидан 1 ой олдин ҳар ойда 1 марта 1.5 млн.ЕД бицилин-
5 мушак орасига 3-4 ой давомида қилинади. Тез-тез рецидив 
бериб, мавсум билан боғлиқ бўлмаганда ҳар ойда бицилин-5 
юқоридаги дозада 2-3 йил давомида қилинади.
 


267 
VIII боб. БОШҚА ИНФЕКЦИЯЛАР 
ОРТТИРИЛГАН ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ 
СИНДРОМИ 
1980 йилнинг октябрь ойидан 1981 йилнинг мартигача 
Американинг Лос-Анжелес шаҳридаги 3та шифохонада 
пневмоцистли зотилжам ташхиси билан 5нафар беморлар 
даволанганлар. Маълумки, ушбу касаллик шартли патоген содда 
жонивор «пневмоциста Карини» томонидан чақирилади. Бу 
касаллик жуда кам учрайди, асосан чала туғилган чақалоқларда, 
иммунодепресантлар қабул қилган ёки радионурлар таъсирига 
учраган одамларда ва саратон билан касалланган шахсларда 
аниқланади. Яъни, пневмоцистли зотилжам касаллигини пайдо 
бўлиши иммун тизимнинг жиддий шикастланганлигини 
кўрсатади. 
Аниқланишича, 
ушбу беморларда иммун тизимнинг 
сусайишига олиб келадиган сабаб бўлмаган. Улар ёш 
бесоқолбозлар (гомосексуалистлар) бўлган. Беморларнинг иммун 
тизими текширилиб кўрилганда Т-лимфоцитларни (хелперларни) 
сони кескин камайиб кетганлиги аниқланган. Касалликни 
патогенези ва белгилари асосида бу хасталик «Орттирилган 
иммунитет танқислиги синдроми» - ОИТС деб номланган, 
русчасига «Синдром приобретенного иммунодефецита» - СПИД. 
1981 йилнинг май ойида Нью-Йорк шаҳрида 26 нафар 
гомосексуалистларда (бесоқолбозлар) иммунитет танқислигига 
мойил касалликлардан «пневмоцистли зотилжам» ва «Капоши 
саркомаси» аниқланган. 
Лекин, ОИТСда учрайдиган даҳшатли ўзгаришларни фақат 
юқорида келтирилган сабаблар билан боғлаш қийин эди. Чунки 
касалликни ўрганиш жараёнида ОИТС бесоқолбозлардан 
ташқари фоҳишаларда, кўп марта қон қабул қилувчиларда, бемор 
ҳомиладор аёллардан тугилган чақалоқларда топилганлиги 
касаллик сабабини бошқа йўналишда ҳам излашга тўғри келди. 
Ретровирус бу қандай вирус? Вируснинг номидаги 
«ретро» сўзи “тескари” маъносини билдиради. Кўп микро- ва 
макроорганизмлар таркибида ДНК (дезоксинуклеиновая кислота- 
насл ташувчи) мавжуд. Генетик маълумот қуйидаги йўналишда 
тарқалади: ДНК-РНК-оқсил. Лекин айрим вируслар таркибида 
фақат РНК бор. Бундай вирусларда генетик маълумот тескари 


268 
ҳолда ўтади: РНК-ДНК, РНКдан ДНКга маълумот тескари 
транскриптаза ёрдамида ўтади. Шундай йўл билан маълумотнинг 
ўтиши «тескари ёзиш» деб номланади, шу тариқада кўпаядиган 
вируслар ретровирус деб номланади. 
Одам вирус билан зарарлангандан кейин касаллик белгилари 
пайдо бўлгунча анча вақт ўтишини ҳисобга олган ҳолда вирус 
лентивируслар кичик оиласига киритилган. Ленти деган сўз 
секин, узок давр маъносини билдиради.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling