Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Асорати. Жароҳатланган тери соҳасида флегмона, абсцесс, некроз тромбофлебит, лимфостаз, инфекцион-токсик карахтлик, инфекцион токсик энцефалит, қари кишиларда 2 ламчи пневмония, сепсис ривожланиши мумкин. Ташхисоти. Асосан клиник маълумотларга асосланиб: касаликнинг ўткир бошланиши, иситма, заҳарланиш, ўзига хос маҳаллий ўзгаришларга асосланиб ташхис қуйилади. Таққослаш ташхисоти асосан терининг маҳаллий гиперемия билан кечувчи касалликларидан - эризипелоид, дерматит, экзема, тугунчали эритема, флегмона, абсцесс ва бошқалар билан ўтказилади. Давоси: Аксарият беморлар уйда ва врачлик пункти шароитида даволанадилар. Касалхонага ётқизишга касалликнинг оғир шакллари, буллёз-геморрагик ва қайталанувчи шакллари билан оғриган беморлар ётқизилади. врачлик пункити ва уй шароитида антибиотиклар ва кимёвий препаратлар оғиз орқали буюрилади. Олитетрин 1,0-1,25г , рондомицин 0,9 г, эритромицин 1,2-1,5 л кунлик дозада тавсия қилинади. Антибиотикларга қарши кўрсакма бўлса, бисептол 2 таб х 2 маҳал, фурозолидон 0,2 г 3 маҳал 7 кун мобайнида овқатдан кейин буюрилади. Оғир ҳолатларда бензилпенициллин 1млн.дан 4 маҳал, қайталанувчи шаклида эса цефалоспоринлар (кефзол, клофоран) кунига 2-4 г дан, линкомицин кунига 1,8-2,0 г 8-10 кун мабойинида буюрилади. Витаминотерапия поливитамин 2 дражедан 2 маҳал– иситма ўтгандан сўнг эритема соҳасига ультрабинафша нурлар чўзилув чан ва рецидивланувчи шаклларида глюкокортикоидлар– предни- 266 золон 30-40 мг (сутка5-10 кун давомида) тавсия қилинади. Беморлар яхши бўлгандан сўнг, тана ҳарорати нормаллашгандан 7 кундан сўнг стационардан чиқарилади 3 ойгача диспансер назоратига олинади (1 марта сарамас билан касалланган бўлса). Рецидивланувчи шакли билан касалланганларда диспансер назорати 2 йилдан кам бўлмаслиги керак. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling