Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Клиникаси
Классификацияси. 
1.Маҳаллий ўзгаришлар характерига кўра: 
а)эритематоз б)эритематоз – булёз с)эритематоз – 
геморрагик
д)булёз – геморрагик 
2.Оғирлик - даражасига кўра: а)енгил б)ўрта оғир с)оғир 
З.Касаллик бошланишига кўра: а) бирламчи б)рецидивла– 
нувчи с)қайтар 
4.Маҳаллий ўзгаришларнинг организмда тарқалганлигига
кўра:
а) маҳаллий б)тарқалган с) метастатик 
Яширин давр - бир неча соатдан 5 кунгача давом этади. 
Касаллик ўткир, қалтираш, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, 
мушаклар оғриғи, баъзан кўнгил айниши ва қусиш, тахикардия ва 


264 
ҳароратнинг 39-40°гача кўтарилиши билан боради. Баъзи касал– 
ларда делириоз ҳолат, тутқаноқлар, менингизмлар кузати лади.
Касаллик бошлангандан 12-24 соат ўтгач маҳаллий 
ўзгаришлар юзага келади: жароҳатланган тери соҳасида оғриқ, 
гиперемия, шиш қайд қилинади. Маҳаллий жараён юз, тана, муча 
териси ва баъзи ҳолда шиллиқ қаватларда кузатилиши мумкин. 
Эритематоз шакли - жароҳатланган терида шиш, оғриқ 
характерли, эритема тўқ рангда, чегаралари аниқ, периферик 
тарқалган. Кейинчалик эритема соҳасида терининг қипиқланиши 
кузатилади(34-35-расм). 
Эритематоз-буллёз шакли - касаллик эритематоз шаклидек 
бошланади, лекин 1-3 кун ўтгач эритема соҳасидаги 
эпидермиснинг кўчиши ва ҳар хил ҳажмдаги сероз суюқлик 
билан тўлган пуфакчалар ҳосил бўлади. Кейинчалик пуфакчалар 
ёрилиб, уларнинг ўрнида жигар рангдаги пўстлоқчалар ҳосил 
бўлади. Булар кўчиб тушгандан сўнг ёш ва нозик тери кўрина 
ди. Баъзи ҳолларда пуфаклар ўрнида трофик яраларга айланувчи 
эрозиялар юзага келиши мумкин. 
Эритематоз-геморралик шакли - худди эритематоз шаклидек 
кечади, лекин эритема соҳаларида қон қуйилишлар бўлади. 
Буллёз-геморрагик шакли- худди эритематоз-буллёз шакли 
дек бошланиб, ундан фарқи сероз суюқлик билан тўлган 
пуфаклар ўрнида геморрагик экссудат билан тўлган пуфаклар 
ҳосил бўлади. 
Касалликда бу ўзгаришлардан ташқари лимфатик тугунлар 
да яллиғланиш жараёнлари кузатилади. Периферик қондаги ўзга 
ришлар: лейкоцитоз, нейтрофилёз, ЭЧТнинг ошиши; 
Касалликнинг умумий белгилари 3-10 кунгача сақланади. 
Енгил шакли қисқа вақтли (1-3) кунгача баланд бўлмаган 
тана ҳароратининг кўтарилиши (39°С)га, кам ривожланган 
заҳарланиш ва терининг 1 та анатомик соҳасидаги эритематоз 
жароҳатланиши билан тавсифланади. 
Ўрта оғир шакли нисбатан узоқроқ (4-5 кун) ва юқори (40° 
С гача), яққол заҳарланиш (бирданига умумий ҳолсизлик, кучли 
бош оғриғи, анорексия, кўнгил айниш, қусиш), тарқоқ эритем– 
атоз, эритематоз-буллёз, эритематоз-геморрагик жароҳатлар би– 
лан характерланади. 


265 
Оғир шакли - узоқ давом этувчи (5 суткадан ортиқ) ва ўта 
юқори (40° ва ундан юқори) иситма, заҳарланиш, руҳий 
бузилишлар билан, терида эритематоз-буллёз, буллёз-геморрагик 
жароҳатлар, кўпинча флегманоз, гангреноз, сепсисли, пневмо– 
нияли, инфекцион-токсик шакли, инфекцион токсик энцефалитли 
асоратлар билан тавсифланади. 
Рецидивланувчи сарамас - бу бирламчи касалланган тери 
соҳасида 2 йилдан сўнг касалликнинг қайта ривожланиши. 
Рецидивланувчи сарамас 15-45% ҳолларда учраб, асосан ёшларда 
кам ҳолларда қариларда кузатилади. 
Қайтар сарамас - юқоридаги ўзгариш 2 йилдан ортиқ вақт 
ичида юзага келишидир. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling