Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

САРАМАС 
Сарамас - ўткир инфекцион касаллик бўлиб, гемолитик 
стрептококк чақиради, иситма, заҳарланиш, терида яққол 
чегараланган яллиғланиш жараёнлари билан характерланади. 
Этиологияси – қўзғатувчиси бетта гемолитик стрептококк 
А гуруҳига мансуб. Стрептококкларнинг барча серологик 
турлари таркибида эритроген заҳар (ДНК занжирининг термола– 
бил фракцияси), ва аллерген(ДНК занжирининг термостабил 
фракцияси) сақланади. Бу заҳарлар таъсири стрептококкли 
инфекциянинг у ёки бу шаклини юзага келишига сабаб бўлади. 
Эпидемиологияси. Сарамас ташқи қопламлар инфекцияси 
жумласига киради. Касаллик манбаи бўлиб стрептококкли инфек 
циялар(ангина, скарлатина ва бошқалар) бошқалар биланоғриган 
беморлар ва бактерия ташувчилари хизмат қилади. Сарамасда 
инфекция эндоген ва экзоген йўллар орқали юзага келади. 
Экзоген инфекция асосан маиший мулоқот йўли билан терида 
юзага келган жароҳатларга бирламчи стрептококклар билан 
ифлосланишдан юзага келади. Эндоген инфекция эса терида 
юзага келган сурункали ўчоқда, баъзи ҳолатларда бактериялар– 
нинг баъзи аъзолардан (асосан ЛОР аъзолардан) лимфа ёки қон 
орқали терига бориши натижасида юзага келади. Сарамаснинг 
контагиоз кўрсатгичи жуда паст, баъзи ҳолатларда стрептококкли 
инфекция учун манба бўлади. Бу касаллик билан кўпинча аёллар 
касалланади. Сарамас учун ёз-куз мавсумийлик хос.


263 
Патогенези. Қоида бўйича стрептоккокк билан инфицир– 
ланишга жароҳатланган тери сабаб бўлади, баъзи ҳолларда тери 
бутунлигида ҳам касаллик юзага келиши мумкин. 1. Микроблар 
терига чиритувчи микроблар манбаи бўлган одамлардан юқади 
бу
экзоген инфекция дейилади. 2.Хусусий организмдаги ўчоқлардан 
гемотоген ва контакт йўли билан юқади- эндоген инфекция 
дейилади. Стрептококларнинг патогенетик таъсири организмда 
махаллий ва умумий ўзгаришларга олиб келади. 
Махаллий жараён сероз ёки сероз геморралик ялиғланиш, 
гиперемия, жароҳатланган соҳа тери, тери ости ёғ қаватининг 
шиши ва инфильтрацияси билан тавсифланади. Касаллик оғир 
кечганда бириктирувчи тўқима йирингли инфильтрат билан 
асоратланишидан то абсцесслар ҳосил бўлиши ва тўқималар 
некрозигача олиб боради. Патологик жараёнга шу билан бирга 
лимфа томирлари (лимфангит), артериал (артериит), веноз 
(флебит) қон томирлари берилади. 
Умумий ўзгаришлар. Иситма, заҳарланиш, ички органларнинг 
токсик зарарланиши билан характерланади. Лимфатик ва қон 
томирлар 
бўйлаб 
тарқалаётган 
стрептококклар 
маълум 
шароитларда иккиламчи йирингли асоратларга олиб келиши 
мумкин. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling