Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Эпидемиологияси. ОИВ касаллиги эпидемиологик нуктаи 
назардан ўта хавфли юқумли касалликлар тоифасига киради. 
Касалликнинг манбаи бемор ва одам иммунитети танқислиги 
вирусини ташиб юрувчи шахслар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам 
касаллик антропоноз касалликдир. Эпидемиологик жиҳатдан 
вирус ташиб юрувчилар, беморларга нисбатан хавфлироқдирлар. 
Чунки улар касалликнинг бу даврида ҳеч қандай касаллик 
аломатларини сезмайдилар, хатто ўзини ОИТС вируси билан 
зарарланганлигини ҳам билмайдилар. Кўринишдан соғлом 
кўринадилар. Улар касалликнинг яширин даврида (3-6 ойдан 10 
ва ундан кўпрок йиллар) бошқа шахсларга касаллик вирусини 
турли йўллар билан юқтириши мумкин. Чунки ушбу даврнинг 
дастлабки ҳафталаридаек вирус қонда, эркак манисида (уруғ 
суюқлигида), қин ажратмаларида жуда кўп концентрацияда
озроқ концентрацияда сўлакда, она сутида, кўз ёшида, орқа мия 
суюқлигида бўлиши кузатилади ва ташқи муҳитга ажралиб 
туради. Вирус қонда ва уруғ суюқлигида беморнинг бутун ҳаёти 
давомида сақланади. Демак, хасталикга чалинганлар умрининг 
охиригача касаллик манбаи бўлиб қоладилар. ОИВнинг ташқи 
муҳитга чидамлилиги бошқа ретровирусларга ўхшаш бўлиб, унча 
юқори эмас. Юқумлилик хусусиятлари уй шароитидаги 
иссиқликда ретровирусларга нисбатан узоқрок сақ-ланади. 
Қуёш нури, сунъий ультра бинафша нурлари, ионланган 
нурлар таъсирида ОИВ қисқа муддатда ўзининг юқумлилик 
хусусиятини йўқотади. Оғиз сўлагидаги ва теридаги мавжуд 
муҳофаза ферментлар таъсирида ҳам ОИВ ўзининг фаоллигини 
йўқотади. Дезинфекция хусусиятига эга бўлган барча 
дезинфекцион (зарарсизлантирувчи) моддаларнинг кўпчилиги 
(1%ли хлорамин, 0,5% лизол, 0,3% водород перикиси, 0,2% 
натрий гипохлориди эритмалари) ОИВни фаоллигини йўқотади
Касалликнинг юқиш йўллари. ОИТС вирусининг 3хил 
йўл билан юқиши аниқланган. Жинсий алоқа йўли орқали: бу 


269 
юқиш йўлига– гетеросексуал, бисексуал, гомосексуал юқиш 
йўллари киради. 
Парентерал йўл орқали, яъни вирус билан зарарланган қон 
ва қон маҳсулотлари қўйилганда, ностерил шприцлар ва тиббий 
асбоб-ускуналардан фойдаланилганда, тери бутунлиги бузилиши 
билан кечадиган барча муолажаларда юқиши мумкин. 
Вертикал йўл орқали, яъни ОИТС вирусини ташувчи 
бўлган онадан ҳомилага ёки чақалоқка туғруқ жараёнида ва 
туғилгандан сўнг она сути орқали юқиши мумкин. 
ОИВ касаллигининг жинсий алоқа йўли билан тарқалиши 
кўплаб бесоқолбозларда, фоҳишаларда, пала-партиш, тартибсиз 
жинсий ҳаёт кечирувчи шахсларда кўпрок учрайди. Касаллик 
вирусини тарқалишида фоҳишалар, пала-партиш, тартибсиз 
жинсий хаёт кечирувчилар ўта хавфли ҳисобланади. Бу 
гуруҳдагилар нотаниш (бегона) кишилар билан тез-тез жинсий 
алоқада бўладилар. Аёлнинг организмига вируслар эркакнинг 
маниси (спермаси) орқали тушади ва аёлнинг жинсий органидаги 
шиллиқ қаватлар жароҳатланган бўлса, вирус жинсий аъзолардан 
қонга ўтиши мумкин. Аёллар ўртасидаги жинсий алоқаларда 
(лисбиянлик) ОИТС вируси билан зарарланиш камдан-кам 
учрайди. Орал-генитал жинсий алоқада эса вируснинг юқиши 
ҳам исбот талаб қилади. 
ОИВ касаллиги вирусининг иккинчи юқиш йўли- қон орқали 
ўтишидир. Вирус билан зарарланган шахслар қонида уни жуда 
юқори концентрацияда бўлиши аниқланган. Қон орқали юқишида 
гиёҳвандлар ўта хавфли гуруҳга киради. Бундай шахслар 
ифлосланган шприц ва игналардан умумий фойдаланиб, наркотик 
моддани қон томирига юбориш жараёнида қон қолдиқлари 
орқали вирус ўтиши мумкин. Қон орқали юқишида гемофилия 
касаллигига чалинганлар ҳам қисман хавфли гуруҳга кирадилар. 
Чунки бундай беморлар қон ва қон маҳсулотларини кўпрок 
оладилар. Бу гуруҳ беморларга ОИТС вирусига текширилмаган 
қон ва қон маҳсулотлари қуйилса, улар зарарланиб қолишлари 
мумкин. Бундан ташқари даволаш-профилактика муассасаларида 
тиббий 
муолажалар 
қилинаётган 
вақтда 
бир 
марта 
ишлатиладиган шприц, игна, система ва бошқа асбоб-
ускуналардан қайта фойдаланилса, тиббий ва лаборатория асбоб-
ускуналарини зарарсизлантириш, стериллаш тартиб қоидаларига 
қатъий риоя қилинмаса ҳам ОИВ касаллигининг вируси юқиб 
қолиши мумкин. Даволаш профилактика муассасаларида вирус 


270 
бемор ёки вирус ташувчидан бошқа беморларга, бемордан 
тиббиёт ходимларига шприцлар, тиббий ва лаборатория асбоб-
анжомлардан стерилланмасдан қайта ишлатилганда юқиши 
мумкин. 
Вертикал юқиш йўлида – вирус она қорнидан ҳомилага 
жароҳатланган йўлдош орқали ўтади ёки туғруқ жараёнида 
жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватлар орқали бемор онадан 
болага юқади. Шунингдек бемор она кўкрак сути билан эмизса, 
чақалоқка касаллик юқиши мумкин. Боланинг оғзидаги яра-
чақалари орқали вирус она сутидан болага ўтиши мумкин. 
Бу касаллик жароҳатланмаган тери ва шиллиқ қаватлар 
орқали юқмайди. Шунингдек касаллик вируси ҳаво-томчи ва 
маиший мулоқот йўллари орқали юқмайди. Шу сабабли бемор 
билан битта идишда овқат ейиш, у билан қўл бериб кўришиш, 
бирга етиб туриш (жинсий алоқасиз), гаплашиш, ўпишиш хавфли 
эмас. 
ОИВ касаллигининг вируси қон сурувчиларнинг (бит, 
бурга, кана ва ҳ.з) чақиши орқали юқиши исботланмаган. 
Инсонларнинг ёшидан, жинсидан, миллатидан, яшаш жойидан 
катъий назар барчаси касалликка мойил. Касалликнинг 
тарқалиши фасл билан боғлиқ эмас ва дунёнинг барча 
мамлакатларида учрамокда. ОИВ вирусини юқтириб олиш хавфи 
бўйича аҳолининг айрим гуруҳи «хавфли гуруҳ»га киритилади. 
Ушбу «хавфли гуруҳ»га гиёҳ-вандлар, нотаниш шахслар билан 
пала-партиш жинсий алоқа қилувчилар, уларни «енгил оёқ» 
шахслар, «енгил табиатли» шахслар ёки охирги вактда жинсий 
алоқа йўли билан савдо қилувчи шахслар деб ҳам аталади, 
гомосексуалистлар 
(эркак 
эркак 
билан 
жинсий 
алоқа 
қилувчилар), жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликларга 
чалинган шахслар киради. Аҳолининг бу гуруҳи жамиятда уз 
хулк-атворининг бузуқлиги туфайли ОИВ касаллигига кўпрок 
дучор бўладилар ва касалликни тарқатиш хавфи ҳам жуда юқори. 
Шу сабабли хар бир худудда ўтказиладиган эпидемиологик 
назорат ушбу гуруҳларга қаратилиши зарур. 
ОИВ касаллиги ҳозирда ер юзидаги барча қитъаларга 
(Антарктикадан ташқари) тарқалишга улгурди. Шу билан бир 
қаторда 
касалланиш 
даражасининг 
кескин 
кўтарилиши 
кутилмоқда.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling