Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Патогенези.
Бошқа вируслар қаторида ОИВ тирик ҳужайраларни ичида кўпаядиган паразит ҳисобланади. 271 Инфекция патогенезида 2 та омилни ажратиш мумкин: Вируснинг организмга бевосита таъсири; Вируснинг зарарланган ҳужайраларни фаолиятини ишдан чиқариш оқибати. Вируснинг организмга бевосита таъсири қуйидаги белгиларни пайдо бўлишига олиб келади: лимфа безларнинг катта бўлиши, одамнинг озиши, тана ҳароратининг юқори бўлиши, ич кетиши, асаб тизими фаолиятинингбузилиши. Лекин вирус бевосита одамни ўлимга олиб бормайди. ОИТС касаллигини ривожланишга олиб келадиган омил- бу вируснинг зарарланган ҳужайраларга таъсиридир. Юқорида айтилгандай вирус организмнинг кўп тур ҳужайраларида кўпаяди, лекин кўп ҳужайраларда вирус кўпайса ҳам уларни ўлдирмайди ёки жуда кам қисмини ўлдиради, ўлган ҳужайралар ўрнига янгилари ҳосил бўлади. ОИВ- инфекцияни ОИТС босқичига ўтишида асосий омил – бу лимфоцитларни Т-хелпер турининг жароҳатланиши ва камайиб кетишидир. Вирус ушбу ҳужайраларда кўп миқдорда ҳосил бўлади ва уларни ўлимга олиб келади. Т-хелперлар сони аста-секин камайиб боради, чунки ўлган лимфоцитлар ўрнига янгилари пайдо бўлади. Кўп йиллар мувозанат сақланади. Лекин бориб- бориб ўлган лимфоцитларни сони кўпайиб боради ва бу жараён тезлашади. Лимфоцитлар сони камайиши айрим даражага етгандан сўнг ОИТС касаллиги бошланади. Т-хелперлар бутун иммун тизимини ишини бошқариб туради. Нормал ҳолатда иммун тизими рак ҳужайраларга, микробларга, вирусларга, замбуруғларга, паразитларга қарши курашади ва организмда уларнинг купайишига йўл қўймайди. Иммун тизимининг фаолияти бузилиши натижасида ОИТС касаллигида турли ўсмалар, оппортунистик инфекциялар пайдо бўлади ва организм уларга қарши курашиш хусусиятини йуқотганлиги сабабли оддий инфекциялар ҳам организмда тўхтовсиз кўпаяди, касаллик сурункали шаклга утади ва пировардида ўлим билан тугайди Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling